Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 2 / Бевосита мулоқот

Қисмларга бўлиб тўлаймиз

Молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра молиявий санкцияларни ундириш тўғрисида суд қарори мавжуд. Солиқ кодексининг 54-моддасига кўра юридик шахслар солиқ органига ёзма билдиришнома юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек молиявий санкцияларни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида тенг улушлар билан тўлашга ҳақлидир.

Корхона бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисида қарорни олиш учун хўжалик судига мурожаат қилиши керакми ёки ДСИ уни мустақил равишда бериши мумкинми?

 

– Солиқ кодексининг 54-моддасига кўра юридик шахслар давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 6 ой мобайнида тенг улушларда амалга оширишга ҳақли (7.10.2013 йилдаги ЎРҚ-355-сон Қонун таҳриридаги СКнинг 54-моддаси). Шу тариқа, бўлиб-бўлиб тўлашни қўллаш учун ДСИга ёзма билдириш юбориш кифоя қилади. Судга мазкур масала бўйича мурожаат қилиш керак эмас.

Жавобни

«Norma Ekspert»

мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2258 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика