Norma.uz

Ишдан бўшатилгач – судга

МЧЖда иккинчи йилдирки штат оммавий қисқартириляпти. Ўтган йил 15 дан зиёд, бу йил 10 га яқин киши ишдан кетди, булар жумласига мен ҳам кирганман. 2 ой аввал штат қисқариши тўғрисида қонунда белгиланганидек огоҳлантирилмадик, ҳужжатлар ҳам Бандлик марказига топширилмади. Раҳбар ўз хоҳишимизга кўра ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзишимизни сўраб, барча зарур компенсация тўловлари тўланишини ваъда қилди холос. Ўз ходимлари билан бундай муомалада бўладиган компанияда ишлашни хоҳламайман деган қарорга келиб, ўйлаб ўтирмасдан ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёздим. Мен ваъда қилингандек салмоқли тўлов олишга умид қилган эдим. Натижада фақат фойдаланилмаган таътил учун тўловни олдим.

Ташкилот раҳбарининг ҳаракатлари қанчалик ноқонуний, бундай вазиятларда биз, ходимлар ўзимизни қандай тутишимиз керак?

 

– Гапингизга қараганда, раҳбар ва барча ман­саб­дор шахсларнинг ҳаракатлари ноқонуний, ҳуқуқларингизни камситади ва қонун ҳужжатларини бузади. Меҳнат шартномаси штатнинг қисқариши асосида бекор қилинаётган шахслар бўлғуси ишдан бўшатиш тўғ­рисида шахсан камида 2 ой олдин имзо чектириб огоҳлантирилиши шарт (МКнинг 102-моддаси). Бундан ташқари, иш берувчи тегишли касаба уюшмаси органи олдида иш билан бандлик масалалари бўйича муайян мажбуриятларга эга бўлади: иш билан бандлик масалалари бўйича органлар ва касаба уюшмаси органлари камида 2 ой олдин ходимларни оммавий равишда ишдан озод этиш тўғрисида хабардор қилинишлари керак (МКнинг 101-моддаси).

Ходимлар сони ёки штатнинг қисқаришига асосан ишдан бўшатилган шахслар ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси олиш (МКнинг 109-моддаси) ва иш қидириш даврида, 2 ойдан кўп бўлмаган даврда ўртача ойлик иш ҳақининг сақланиши ҳуқуқига эгалар. Бунинг учун ходим ишдан бўшатилгандан ке­йин 10 кун мобайнида Бандлик марказига мурожаат қилиши керак (МКнинг 67-моддаси).

Ташкилот вакилларининг сиз баён этган ҳара­катларига нисбатан кам деганда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-«Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» моддаси қўлланади. Эҳтимол, бундай вазиятда ҳужжатлар ҳам сохталаштирилгандир – бу эса жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлади.

Бундай вазиятларда ходимлар иш берувчининг хоҳишини бажармасликлари, балки ўз ҳуқуқлари лозим тартибда ижро этилишини талаб қилишлари керак. Агар мавжуд бўлса, касаба уюшмасига мурожаат қилиш мумкин. Кейинги инстанция – меҳнат низолари бўйича комиссия ва суд бўлади. Суд инстанцияси – энг сермеҳнат босқич, у муаммони ҳал этиш учун кўп вақт талаб қилади, бироқ қонуннинг ижро этилишини кафолатлайди.

Прочитано: 2534 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика