Norma.uz

Муддатли хизматга йўл олган шахснинг ҳужжатларини қандай расмийлаштириш керак

Ташкилотимиз курьерини ҳақиқий ҳарбий хизматга чақиришди. Унинг ишдан бўшатилишини қандай расмийлаштириш керак? У Қуролли Кучларда бўлган даврида ушбу лавозим унинг учун сақлаб қўйиладими?

Н.Хўжақулова, жамоат фонди

кадрлар хизматининг мутахассиси.

 

– Агар ходим муддатли ҳарбий хизматга чақирилган бўлса, у билан меҳнат шартномаси Меҳнат кодекси (МК) 106-мод­дасининг 1-бандига кўра бекор қилинади.

Мазкур ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилиш уни иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга кирмайди, зеро бу унинг мажбуриятидир. Шу сабабли меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиб тарафларнинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар хизмат қилади.

Юқорида баён этилганлар муно­са­бати билан МК 106-модда­сининг 1-бандига кўра ҳам, шу­нингдек ушбу моддада назарда тутилган барча бошқа асосларга кўра ҳам, меҳнат му­носабатларини бекор қилиш хо­димни олдиндан бирор-бир огоҳ­лантиришсиз ва касаба уюш­маси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи розилигисиз амалга оширилади.

Меҳнат шартномасини бекор қи­лиш буйруқ билан расмий­лашти­рилади, уни чи­­қариш учун асос бўлиб тегишли мудофаа ишлари бў­лимининг повесткаси (хабарномаси) ҳи­собланади.

Меҳнат шартномаси бекор қи­линган кунда иш берувчи ходимга унинг меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхасини топшириши, ходимга ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши, шунингдек унга баҳслашилмайдиган иш ҳақи суммаси ва фойдаланилмаган таътил учун пулли компенсация (агар, албатта, меҳнат шартномасини бекор қилиш кунида бундай таътил бор бўлса) тўлаши шарт.

Эслатиб ўтамизки, «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қо­нуннинг (13.01.1992 йилдаги 510-XII-сон) 8-моддасида ҳарбий хиз­матга чақирилган ходимлар учун ишга жойлашиш бўйича бир қатор қўшимча кафолатлар ҳам назарда тутилган. Чунончи, ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган) ходим резервга бўшатилган ёки истеъфога чиққанидан кейин, башарти, Қуролли Кучлар сафидан, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қўшинларидан бўшатилган кунидан бошлаб узоғи билан 3 ой ичида ишга жойлашиш масаласида иш берувчига муро­жаат этган бўлса, аввалги иш жойида ишга жойлашиш ҳуқуқига эгадир.

Ҳарбий хизматга чақирилган (ўт­ган), лекин кейинчалик резервга бўшатилган ёки истеъфога чиққан ходим, агар унинг ҳарбий хизматга чақирилган (ўтган) кунидан бошлаб 3 ойдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, аввалги иш жойига (лавозимига) қайтиб келиш ҳуқуқига эга.

Корхона қайта ташкил этил­ганда ҳарбий хизматдан бў­шатилган шахс­ларни ишга жойлаштиришни унинг ҳуқуқий вориси, корхона тугатилганда эса – маҳаллий меҳнат органи амалга оширади.

Ходимларга кўрсатилган ка­фолатларни бериш мумкин бўл­маган ҳолларда, маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштиришни, зарур ҳолларда эса, касби бўйича бепул ўқи­тишни таъминлайди.

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 2782 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика