Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 51 / Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш – барчанинг вазифаси

«Тилсиз ёв»дан эҳтиёт бўлинг!

Республикамизда эълон қилинган Ёнғин хавфсизлиги ойлиги ҳам ортда қолди. Лекин бу борада фуқаролар ҳар доим ва ҳар жойда ҳушёр бўлмоқликлари керак.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, ёнғин ҳолат­лари асосан фуқароларнинг лоқайдлиги оқи­батида келиб чиқади. Айниқса газ асбобларидан нотўғри фойдаланиш, ёқилган газ асбобларини қаровсиз қолдириш, газ плиталари ўрнини бошқа жойга кўчириш, плита ёки печка устида кир қуритиш ва резина шланг улаб ишлатиш ёки АГВ мосламасининг мўрисини нотўғри ўрнатиш бундай бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Ёнғин оқибатида давлат ва халқ мулкига катта зарар етиши билан бирга, бу офат инсонлар ҳаётига хавф солиши билан ҳам хавотирлидир. Масалан, 2013 йилнинг 16 ноябрь куни Шайхонтоҳур тумани, 3-Қизил-Тамға кўчаси, 9 ва 11-уйларда содир бўлган ёнғин оқибатида шахсий хонадонларнинг том бўғоти ёниб кул бўлган. Ёнғин ҳаммом ва ошхона девори оралиғида ўрнатилган табиий газ билан ёқишга мўлжалланган ТИТАН мосламасини назоратсиз қолдириш натижасида содир бўлган.

Шайхонтоҳур кўчаси, Шуманай тор кўчаси, 1-уйда қозондаги ёғни қаровсиз қолдириш натижасида ёнғин содир бўлиб, ошхонанинг том қисми ёниб зарар кўрган.

Бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун фуқаролар эътиборли бўлсалар – ўз уйлари, мол-мулкларини асраган, фарзандларининг ҳаётини хавф-хатардан сақлаган бўлардилар.

Шерзод САЛИМОВ,

Шайхонтоҳур туман ИИБ ЁХБ кичик инспектори, сафдор.

Прочитано: 2252 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика