Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 51 / Солиқ солиш

Қайтадан амортизациялаймиз

«Мехмаш» ОАЖ тикланиш қиймати 1 393 702 013 сўм бўлган пўлат электр пайвандлаш қувурларини ишлаб чиқарувчи технологик ускунага эга. Унинг эскириши 100%ни ташкил қилади, қолдиқ қиймати нолга тенг. Ускуна соз ҳолатда, ундан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Унинг қийматини бозор баҳоларига мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таннархини реал ҳисоб-китоб қилиш учун ускуна мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланди. Баҳолаш далолатномасига кўра мазкур ускунанинг бозор қолдиқ қиймати баҳолаш кунида 1 200 047 119 сўмни ташкил этади.

Мазкур ускуна қийматидаги ўзгаришни бухгалтерия ҳисобида 21-сон БҲМСга мувофиқ қандай акс эттириш керак?

Мазкур ўзгариш ташкилотнинг даромади ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, унга ягона солиқ тўлови солиниши керакми?

Ф.Жўраев,

бош директор.

 

– 5-сон БҲМС «Асосий воси­талар»нинг1 45-бандига асосан асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати асосий воситалар ҳолатини яхшилайдиган, бинобарин, хизмат муддатини узайтирадиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда корхона томонидан қайтадан кўриб чиқилиши мумкин. Сиз ускунанинг фойдали хизмат муддатини узайтиришингиз ва техник ҳужжатларга тегишли ўзгартиришларни киритишингиз лозим.

Ускунанинг жорий қийматини белгилаш учун тўғридан-тўғри қайта баҳолаш усулини қўллаш керак. 5-сон БҲМСнинг 26-бан­дига кўра асосий воситалар­нинг бошланғич (тиклаш) қиймати қайта баҳоланган ҳолат­ларда қайта баҳолаш ўтка­зилган санадаги уларнинг жамланган амортизацияси асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ўзгаришининг тегишли индекс­ларига тузатилади. Кейинчалик амортизация қайта баҳоланган қийматдан ҳисобланади.

Баҳолаш далолатномасида ускунанинг фақат қолдиқ қий­мати (дастлабки қиймат билан эскириш суммаси ўртасида­ги айирма) белгиланганлиги ­боис, 5-сон БҲМС ва 21-сон БҲМСга2 кўра, қайта баҳолаш учун ҳисоб-китоб йўли билан ускунанинг бошланғич қиймати ва 2014 йил 1 январь ҳолатига кўра эскириш суммасини белгилаш лозим.

Сиз ускунанинг «эски» ва «янги» хизмат муддатлари тўғрисида маълумотларни келтирмаганингиз боис унинг бошланғич қиймати ва эскириш суммасини ҳисоб-китоб қилишнинг қуйидаги услубиятини таклиф этамиз.

1. Қайта баҳолаш санасида ускунанинг эскириш даражаси фоизларда белгиланади. У ускунанинг тўлиқ амортизациясигача ва ундан кейин қайта баҳолаш санасига қадар хизмат қилиш муддатларининг янгидан белгиланган хизмат қилиш муддатига бўлинган ва 100%га кўпайтирилган суммасига тенг.

 

МИСОЛ. Амортизацияланган ускунанинг хизмат қилиш муддати 20 йилдан 35 йилга узай­тирилди. Унинг тўлиқ амортизацияси пайтидан 2014 йил 1 январгача 2,25 йил ўтган. Ускунанинг эскириш даражаси 1.01.2014 йилда:

(20 + 2,25) / 35 х 100% = 63,6%га тенг.

 

2. Ускунанинг бошланғич қий­мати қайта баҳолаш санасида 100 ва ускуна эскириш даражаси айирмасининг 100га кўпайтмасига бўлинган баҳолаш далолатномаси бўйича унинг қол­диқ қийматига тенг.

 

МИСОЛ. Баҳоловчининг ҳисо­ботига кўра ускунанинг қолдиқ қиймати 1 200 047 119 сўмни ташкил этади. Унинг эскириш даражаси 1.01.2014 йилда 63,6%га тенг. Худди шу санадаги ускунанинг бошланғич қийматини ҳисоблаймиз:

1 200 047 119 / (100 – 63,6) х 100 = 3 296 832 745 сўм.

 

3. Қайта баҳолаш санасида эскириш суммаси унинг эскириш даражасига кўпайтирилган, 100 га бўлинган қайта баҳолаш санасида ускунанинг бошланғич қийматига тенг.

 

МИСОЛ. 2014 йил 1 январда ускунанинг бошланғич қиймати 3 296 832 745 сўмга тенг, унинг эскириш даражаси – 63,6%.

Эскириш суммасини аниқ­лаймиз:

3 296 832 745 х 63,6 / 100 = 2 096 785 626 сўм.

 

Ускунанинг бошланғич қий­мати ва эскириш суммаси белгиланганидан кейин қайта баҳолаш ҳисоби 21-сон БҲМС ва 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни ҳар йили қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга3 мувофиқ намунавий бухгалтерия проводкалари асосида юритилади. Сизнинг ускунангизни қўшимча баҳолаш суммаси 2014 йил 1 январдаги бошланғич қиймат билан 1 393 702 013 сўм ўртасидаги айирма, ускунанинг эскиришини қўшимча баҳолаш суммаси эса 2014 йил 1 январдаги эскириш суммаси билан 1 393 702 013 сўм ўртасидаги айирма бўлади.

Ускунани қайта баҳолаш натижаси бухгалтерия ҳисобида қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади:

Дт 0130 – ускунанинг бош­ланғич қийматини қўшимча баҳолаш суммасига;

Кт 0230 – ускунанинг эскиришини қўшимча баҳолаш суммасига;

Кт 8510 – бошланғич қийматни қўшимча баҳолаш суммаси ва ускунанинг эскириши суммаси ўртасидаги фарқ суммасига.

Солиқ кодексининг 355-мод­дасига кўра ускуна қийматини қайта баҳо­лаш корхона даромади ҳисобланмай­ди ва унга ягона со­лиқ тўлови солинмайди.

 

1Молия вазирининг АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома (молия вазирининг АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган).

3Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

 

Сергей ГУРВИЧ,

экспертимиз.

Прочитано: 3358 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2013-12-30 16:04:35, Гость_:
zor gap

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика