Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 51 / Мавзуни давом эттирамиз

ҚҚСсиз электрон тўлов

Электрон технологияларнинг жадал ривожланиши туфайли ахборот ғоятда муҳим тушунчага, иқтисодий ўсишни ва ҳозирги жаҳон иқтисодиёти ижти­моий жиҳатдан ўзгаришига туртки бўлувчи ҳаракатлантирувчи кучга айланди. Интернет тармоғининг муваффақиятли ривожланиши ва электрон тижоратнинг тез ўсиши иқтисодиётнинг ахборот сектори ҳозирги пайтда энг жўшқин ва энг фойдали секторлардан бири эканлигини яна бир марта исботлади.

 

«Электрон тижорат тўғрисида»ги Қо­нуннинг (29.04.2004 йилдаги 613-II-сон) қабул қилиниши Ўзбекистонда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга ­доир тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга замин яратди. Унга ахборотни электрон айирбошлаш, капиталнинг электрон ҳаракати, электрон савдо, электрон пуллар, электрон банкинг ва бошқалар киради. Унинг иштирокчилари элект­рон тижоратни амалга оширадиган ва тегишли товарлар (ишлар, хизматлар) харидорлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланади. Электрон тижоратда ахборот воситачилари – электрон ҳужжатлар айланиши билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Электрон тижорат субъектлари жумласига провайдерлар, банклар, шунингдек тўлов агентлик тармоғи – бош агент ва жисмоний шахслардан етказиб берувчиларга тўловларни қабул қиладиган тўлов агентларини ўз ичига оладиган тизим киради.

У ёки бу хизматларни воситачилик хизматларига киритиш тўғрисидаги саволга ваколатли органлар мазкур масалани Фуқаролик кодекси (ФК), уларга солиқ солишни эса Солиқ кодекси (СК) тартибга солади деб жавоб берадилар.

Юқори технологик хизматларга солиқ солишга оид низоли масалалар тўғрисидаги аввалги мақолаларда* биз, ушбу кодекс­ларнинг қоидаларига асосланиб, ахборот воситачилари ҳисобланган провайдерлар телекоммуникация тармоқларининг фойдаланувчиларига, ЯСТ воситачилик ҳақининг 33%и ставкасида тўланиши керак бўлган воситачилик ва (ёки) топшириқ шартномалари мавжуд бўлганида уларнинг шартларига мос тушмайдиган шарт­нома бўйича хизматлар кўрсатадилар деган хулосага келдик. Провайдерларнинг хизматлари воситачилик шартномалари асосида кўрсатилмаслиги сабабли, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни кўрсатишдан келиб тушган тушумга 6%лик ставкада солиқ солинади.

Ушбу мақолада турли тўловларни амалга ошириш хизматларини кўр­сатадиган ташкилотлар, уларнинг со­лиқ солиш объектини белгилаш ва ҳисоблаб чиқариш тўғрисида сўз боради. Уларга банклар ва тўлов агентлик тармоқларининг иштирокчилари киради.

«Банклар ва банк фаолияти тўғри­сида»ги Қонуннинг (25.04.1996 йилдаги 216-I-сон) 1-моддасига кўра банк тижорат ташкилоти ҳисобланган ва жамликда банк фаолия­ти сифатида белгиланадиган қуйидаги фаолият турларини амалга оширадиган юридик шахсдир:

юридик ва жисмоний шахслардан омонатларни қабул қилади ва қабул қилинган маблағлардан таваккалчилик билан кредитлаш ёки инвести­циялаш учун фойдаланади;

тўловларни амалга оширади.

Тўловларни амалга ошириш банк операцияларидан бири ҳисобланади. Тўлов талабномаси (топшириқномаси) ёки инкассо топшириқномаси асосида банк пул маблағларини олувчи ва тўловчи ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширади.

Банкларнинг фаолияти воситачилик фаолияти ҳисобланадими?

Фикримизча, Фуқаролик кодексининг бир қатор моддалари моҳиятидан келиб чиқилганда, бу саволга «ҳа» деб жавоб бериш мумкин. Тўловчи ишонч билдирувчи сифатида чиқади, у банкка (ишонч­ли вакилга) тўловларни амалга оширишни топширади ва тузилган шарт­нома бўйича унга ҳақ тўлайди. ФКнинг 771-моддасига мувофиқ банк ҳисобварағи шартномаси бўйича бир тараф – банк ёки бошқа кредит муассасаси иккинчи тарафнинг – мижознинг (ҳисобварақ эгасининг) ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ва киритиб қўйиш, мижознинг ҳисобварақдан тегишли суммаларини ўтказиш ва тўлаш ҳамда ҳисобвараққа доир бошқа операция­ларни амалга ошириш ҳақидаги фармойишларини бажариш мажбуриятини олади. Бинобарин, банкнинг тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ операцияларга доир фаолияти воситачилик фао­лияти ҳисобланади.

Айни шу сабабли Солиқ кодексига мувофиқ воситачилик шартномаси, топ­шириқ ёки воситачилик хизматлари кўр­сатиш бўйича бошқа шартнома асосида ўзга шахснинг манфаатларини кўзлаб хизматлар кўрсатилган тақдирда, ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база (фақат ҚҚСни кўриб чиқамиз) кўрсатилган хизматлар учун ҳақ (фоиз) тариқасида олиниши лозим бўлган суммадан, яъни банк мижоздан тўловни амалга ошириш учун оладиган суммадан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Бироқ, СКнинг 209-моддасида банк операциялари молиявий хизматларга киритилиши боис, уларга келиб тушган ҳақ суммаси ҚҚСдан озод қилинади. СКнинг ушбу моддаси қўлланиши ҚҚС тўлашдан озод қилинадиган молиявий хизматларга тааллуқли бўлган ҳар бир операцияни бандма-банд очиб бериш заруратини юзага келтирди.

Қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган молиявий хизматларга тааллуқли операциялар рўйхатини тасдиқлаган МВ, МБ бошқаруви ва ДСҚнинг қарори Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўт­казилган (29.05.2013 йилдаги 2460-сон). Унга мувофиқ тўловлар, ўтказмалар, тўлов воситалари билан боғлиқ операциялар ҳамда инкассо бўйича операцияларга қуйидагилар тааллуқли: амалда бўлган барча турдаги ҳисоб-китоблар (шу жумладан чет эл валютасидаги ҳисоб-китоблар) бўйича пул маблағларини (шу жумладан банк карточкаларидан фойдаланган ҳолда) ўтказиш (ҳисобварақдан ҳисобвараққа пул ўтказиш), шу жумладан заём ва кредитларни беришда ва қайтаришда, пул маблағларини беғараз ўтказишда амалга ошириладиган тўловлар, шунингдек бошқа ҳар қандай маҳаллий ва чет эл тўловларини, шу жумладан ихтисослаштирилган тўлов тизимлари (масалан, «Рaynet», «SMS-To’lov» ва бошқалар) орқали амалга ошириш, шунингдек тўловларни қабул қилувчи бошқа ташкилотлар (коммунал хиз­матлар, процессинг марказлари ва бош­қалар) орқали амалга ошириш. Маз­кур хизматлар кўрсатилиши му­но­сабати билан олинадиган воситачилик ҳақи, абонент тўлови ва бош­қа турдаги даромадлар, шунингдек халқаро ҳи­соб-китобларни амалга оширишда мижозларнинг топши­риқлари бўйича ҳужжатларни жўна­тиш ва тўловлар­ни ўтказиш хизматлари учун чет эл банклари ва компаниялари томони­дан банк ҳисобварағидан сўзсиз тар­тибда ундириладиган, шартнома шартларига асосан мижозлар томо­нидан қопланадиган воситачилик ҳақи ҚҚСдан озод этилади.

Ушбу ҳужжат «Рaynet» тўлов тармоғи иштирокчилари ҚҚС тўлаши ёки тўла­маслиги кераклиги масаласини ойдин­лаштирди. У чиққунига қадар юридик шахслар – тармоқ иштирокчилари ушбу солиқни тўлашлари керак бўлган. Ҳар бир тўловчига берилган чекда бош агентнинг ҚҚС киритилган воситачилик ҳақи сумма­си кўрсатилар эди. Кўрсатилган Рўйхат қабул қилиниши билан «Рaynet» тўлов тармоғи иштирокчиларининг воси­та­чилик даромадларидан ҚҚС унди­рилмаслиги керак.

Ушбу иштирокчилар, фикримизча, чек матнига дарҳол тегишли ўзгартиришларни киритишлари керак. Акс ҳолда у қонун ҳужжатларини бузган ҳолда ёзилган ҳисобланади, чунки СКнинг 118-моддасига мувофиқ ҚҚС солинмайдиган товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда, шунингдек қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ-фактурада акс эттирганлик ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасининг 20%и миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт.

Шарофиддин РЎЗМЕТОВ,

экспертимиз.

Прочитано: 2464 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика