Norma.uz
Публикации
15.10.2019 Солиқ тўловчининг тақвими
2019 ЙИЛ НОЯБРЬ
далее...»»
15.10.2019 Қўшилган қиймат солиғи ҳақида нималарни билиш лозим
«Norma» МЧЖ экспертлари тавсияларининг якуний қисмида қуйидаги мавзуга ойдинлик киритадилар
далее...»»
15.10.2019 МЧЖ фойдасига улушдан воз кечиш
Қўшма корхона (МЧЖ) ташкилий мақомини МЧЖга ўзгартираяпти. Бунда чиқиб кетаётган хорижий муассис устав капиталидаги улушидан корхона фойдасига воз кечаяпти. Унинг устав фондидаги улуши – 190,0 млн сўм ёки 60%. 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра корхонанинг тақсимланмаган фойдаси 200,0 млн сўмни ташкил этади. Корхона УКдаги воз кечилган улуш суммасидан 12% фойда солиғини, ¬яъни 22,8 млн сўм (190,0 х 12%) тўлайди. Бунда корхонанинг тақсимланмаган фойдасига ҳам солиқ солиниши керакми ёки қолган муассислар кейинчалик уни тақсимлашда дивиденд солиғини (5%) тўлайдиларми? Чиқиб кетаётган муассис ўз улушидан корхона фойдасига воз кечганда ва дивидендларни ҳам олмаганда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
далее...»»
15.10.2019 УФ камайтирилганда муассисларга тўловлар
Жамият (МЧЖ) умумбелгиланган солиқларни (ҚҚС – 20%) тўлайди. 2017 йилдан устав фонди 100% шакллантирилган ва 400 млн сўмни ташкил этади. Муассислар (жисмоний шахслар) ташкилот устав фондини 50 млн сўмгача камайтиришга қарор қилишди. Камайтириладиган сумма – 350 млн сўмни улар ўзларига олишади. Устав фонди камайтирилганда МЧЖ ва муассислар ҳисобланадиган жисмоний шахсларда қандай солиқ мажбуриятлари юзага келади?
далее...»»
15.10.2019 ТМЗнинг ортиқча чиқиши ва камомади аниқланганда
19-сон БҲМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»га мувофиқ активларни инвентарлашдан ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш чоғида корхонада товар-моддий қимматликларнинг ортиқча миқдори ва камомади аниқланган. Камомад айбдорларни аниқлаш ва камомадларни белгилашда барча тартиб-таомилларга риоя этилган ҳолда зарарларга ҳисобдан чиқарилди. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Ўтказилган инвентарлаш натижалари бўйича товар-моддий қимматликларнинг ортиқча миқдорини кирим қилиш ва камомадини ҳисобдан чиқаришда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
далее...»»
15.10.2019 Ишламасангиз ҳам ҳисобот топширинг
Ташкилот ЯСТ тўловчи ҳисобланади, ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Эгалигида кўчмас мулк мавжуд эмас, ресурс солиқларини тўламайди. Ташкилот фаолиятини 6 ойга тўхтатиб турмоқчи. Директордан ташқари барча ходимлар ишдан бўшатилган. Бироқ директорга ҳам иш ҳақи ҳисоблаб ёзилмайди. Ушбу давр учун солиқ ҳисоботларини ДСИга топширишимиз лозимми? Фаолият тўхтатиб турилиши ҳақида ДСИни хабардор қилиш зарурми ва қандай шаклда?
далее...»»
15.10.2019 Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашлари қандай фаолият кўрсатади
Вазирлар Маҳкамасининг 5.10.2019 йилдаги 848-сон қарори билан Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ҳузурида жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
далее...»»
15.10.2019 ҚҚС: 20%дан 15%гача
2019 йил 1 октябрдан ҚҚС ставкаси 15% килиб белгиланди пасайтирилди. ЎзР Молия вазирлиги солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Эркин ГАДОЕВ «талабнома» кўринишидаги нохуш оқибатларсиз ҚҚСнинг янги ставкасига қандай ўтиш кераклигини амалиётдан келтирилган аниқ вазиятлар мисолида тушунтириб берди.
далее...»»
15.10.2019 Хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишнинг қонуний асоси ортмоқда
Ташқи иқтисодий фаолият иқтисодиётнинг энг тез ўзгарувчан қисми бўлгани ҳар бир давлатнинг эркин савдо сиёсати доимий равишда унга мослаштириб борилишини тақозо қилди.
далее...»»
15.10.2019 Маълумоти тўғрисидаги ёзув: киритиладими ёки киритилмайдими?
Ташкилот коллежни тугатган ва стажга эга бўлмаган янги ходимга меҳнат дафтарчасини очди. Ҳозирги пайтда коллеждаги ўқиш даври меҳнат стажига киритилмайди. Меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилингани тўғрисидаги ёзувни киритишдан олдин ишга қабул қилинган янги ходим коллежда ўқигани тўғрисидаги ёзувни киритиш зарурми?
далее...»»
15.10.2019 Меҳнат дафтарчалари аввалгидек расмийлаштирилади
Ўзбекистонда электрон меҳнат дафтарчаларидан қачон фойдаланишни бошлайдилар? Уларни ким тўлдиради?
далее...»»
15.10.2019 Отгул ёки икки ҳисса меҳнат ҳақи
Ходим иш берувчининг буйруғига биноан дам олиш куни (байрамда) ишга жалб этилди. Ходимнинг хоҳишига кўра ушбу даврда ишлаганлиги учун унга отгул берилди ва иш учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланди. Иш берувчи ходимга дам олиш куни ишлагани учун отгул берилган кунга бир ҳисса миқдорида, худди 8 соатлик иш куни сингари ҳақ тўлаши зарурми?
далее...»»
15.10.2019 Таълим олиш даврида бериладиган қонуний таътил
Ходим Ўзбекистондаги институтлардан бирига сиртқи бўлимга ўқишга кирди. Иш жойидан бериладиган талабалик таътили учун ҳақ тўланиши лозимми?
далее...»»
15.10.2019 Хатолар учун жавоб бериш керак
Корхона бош бухгалтери «А» 1.04.2017 йилдан 31.07.2019 йилгача ишлаган. У ишдан бўшаётган пайтда қабул қилиш-топшириш далолатномасини топширмаган, сабаби ўшанда янги бош бухгалтер ҳали ишга олинмаган эди. Бунда ариза ёзилган, меҳнат дафтарчаси тўлдирилган, муҳр босилган ва директорга имзо учун берилган. Бироқ у имзо чекмаган. 1.08.2019 йилда корхона директори янги бош бухгалтерни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарган. Бундан кейин бухгалтер «А» ҳузурига муассис ва юрист келиб, 2018-2019 йилларда хатоликка йўл қўйилганлиги тўғрисидаги аудиторлик хулосасини кўрсатишган. Унга шундай шарт қўйилган: ўзи келиб хатони тузатади ёки улар бунинг учун мутахассисни ёллайдилар. Хатоликлар тўғриланганидан кейин эса у пул маблағларини қоплаб беришини талаб қилиб судга мурожаат қиладилар. Бухгалтерия ҳисобида йўл қўйилган хатоликларни тузатиш билан ёлланган мутахассислар шуғуллансалар, ташкилот суд орқали аввал ишлаган бош бухгалтердан ушбу харажатларни қоплашни талаб қилиши мумкинми?
далее...»»
15.10.2019 Монополияга қарши ҳимоя
«Б» компанияси IT соҳасида монополиячи ҳисобланади. «А» компания учун софт ишлаб чиқади. Ушбу софтни интеграциялаш ва унинг техник кузатувини юритиш зарурати юзага келди. Мазкур хизматларни шартнома кўринишида расмийлаштириш лозим. «Б» компанияси ўз монопол ҳолатидан фойдаланган ҳолда, шартнома лойиҳасида зарарларни қоплаш юзасидан ўз жавобгарлигини – шартнома қийматининг 50%идан ошмайдиган миқдорда чекламоқда. Ўз навбатида, «А» компаниясида катта йўқотишлар (масалан, дастурдаги хатолик, софтда узилишлар сабабли) бўлиши мумкин. «А» компанияси мазкур шартномани шундай шартларда ҳам тузишга мажбурлиги туфайли иложсиз вазиятда қолди. Монополияга қарши қонун ҳужжатларида «А» компаниясини ҳимоялаш чоралари мавжудми?
далее...»»
15.10.2019 Муассисга ишончнома берилиши лозим
МЧЖ муассиси ишончномасиз судда жамият номидан иштирок этилиши мумкинми ёки корхона директори имзолаган ишончнома бўлиши лозимми?
далее...»»
15.10.2019 Шартномада юрист имзоси бўлиши шарт
МЧЖда ўз юристи йўқ. Ушбу МЧЖ билан шартнома тузадиган корхоналар уларга юрист имзо қўйишини сўрашади. МЧЖда юрист бўлмаса, шартномаларда унинг имзоси бўлиши шартми?
далее...»»
15.10.2019 Пенсия иши
Ошпаз учун пенсия имтиёзлари борми? Минимал иш стажига эга бўлганда ногиронлик бўйича пенсия қандай ҳисобланади? Кимлар уруш ногиронларига тенглаштирилади? «Пенсия иши»нинг навбатдаги сонида шу ва бошқа саволларга жавоб топасиз.
далее...»»
15.10.2019 Янги Меҳнат кодексида қандай ўзгаришлар бўлади
Асосий таътилнинг энг кам миқдорини ошириш, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳомиладор аёлларни ишдан бўшатишга йўл қўймаслик – бу ва бошқа таклиф этилаётган янгиликлар шарҳимизда.
далее...»»
15.10.2019 Банклар акцияларини харид қилиш соддалаштирилди
Сенатнинг ялпи мажлисида «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрири маъқулланди.
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика