МЧЖ муассиси ишончномасиз судда жамият номидан иштирок этилиши мумкинми ёки корхона директори имзолаган ишончнома бўлиши лозимми?
– Жамият номидан унинг ижро этувчи органи, яъни директор ҳаракат қилиши мумкин (МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг 39-моддаси). Муассис ижро этувчи орган ҳисобланмайди, у жамият бошқаруви олий органи – муассислар йиғилиши таркибига киради. Йиғилиш учун ишончномасиз жамият манфаатларини ифода этиш имконияти назарда тутилмаган (Қонуннинг 29-моддаси).
Бундан ташқари, умумий қоидага кўра, фақат ишончнома бўйича бир шахснинг манфаатлари йўлида бошқа шахс олдида ҳаракатларни амалга ошириш мумкин (ФКнинг 134-моддаси). Фақат жамият директори учун истисно назарда тутилган. Қолган барча вазиятларда, шу жумладан муассислар учун ҳам ишончнома берилиши лозим.
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.