Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 42 / Бухгалтерга тавсиялар

Қўшилган қиймат солиғи ҳақида нималарни билиш лозим

 

«Norma» МЧЖ экспертлари тавсияларининг якуний қисмида қуйидаги мавзуга ойдинлик киритадилар:

 

КЎЧМАС МУЛК ИЖАРАГА БЕРИЛГАНДА ҚҚС ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ

 

Оператив ижарага бериладиган кўчмас мулк учун ижара тўлови суммасини ҳисобланган ҚҚСни инобатга олган ҳолда ижара шартномасида белгиланг (АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган 6-сон БҲМС «Ижара ҳисоби»нинг 7-банди).

Қуйидагилар ижара бўйича ҚҚС ҳисоб-китобига таъсир кўрсатади:

коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари қиймати ижарага олувчи томонидан қопланиши тартиби;

шартнома бўйича ижара тўлови ва давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун унинг энг кам ставкалари нисбати;

ижара тўлови ва ижара таннархининг нисбати.

Одатда коммунал хизматлар ва алоқа хизматларини етказиб берувчилар билан шартномаларни ижарага берувчи тузади. Шу сабабли ижарага олувчи ўзи истеъмол қилган хизматлар қийматини сизга қандай қоплашини ижара шартномасида белгиланг:

ҳақиқатда истеъмол қилишига қараб алоҳида;

уларнинг қийматини ижара тўлови суммасига киритган ҳолда.

Ижара операцияларининг бухгалтерия ҳисоби қуйидагиларга боғлиқ:

ижарага олувчи томонидан коммунал хизматлар қийматини қоплаш тартибига;

ижарадан тушган тушумнинг реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги улушига, яъни мол-мулкни ижарага бериш асосий фаолиятингиз ҳисобланиш-ҳисобланмаслигига.

Эслатиб ўтамиз: юридик шахснинг ҳисобот даври якунлари бўйича умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушум улуши устунлик қиладиган фаолияти асосий фаолият тури ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

 

Сиз учун ижара:

асосий фаолият бўлса, ижара тўловларини 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» счётида ҳисобланг;

асосий фаолият бўлмаса, 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» счётидан фойдаланинг (АВ томонидан 1.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 4-§).

Ижарага олувчига ҳисобварақ-фактура расмийлаштираётганда ҚҚСни шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиқиб ҳисобланг. Бироқ бюджет билан ҳисоб-китоб қилаётганда солиқ солинадиган база давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланганидан паст бўлмаслиги кераклигини инобатга олинг (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 24-банди, 26.01.2012 йилдаги МВнинг ММ/04-01-32-14/87-сон ва ДСҚнинг 13/1-954-сон тушунтириш хати).

 

Ижара суммаси белгиланган минимумдан паст бўлганда

 

Шартнома бўйича ижара тўлови энг кам ставкалар асосида белгиланган суммадан паст бўлса, бюджетга ҚҚСни энг кам ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланг.

 

ВАЗИЯТ. Шартнома бўйича ижара тўлови ижара тўловининг энг кам ставкаларидан паст

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи савдо корхонаси асосий фаолиятидан ташқари хоналарни ижарага беради.

Ижарага олувчига бир ой учун ҳисобварақ-фактура тақдим этилди, унга кўра ижара тўлови миқдори – 240 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 40 минг сўм. 

Энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара тўлови ойига 222,5 минг сўмни ташкил этди. У шартномада белгиланган ижара тўловидан ортиқ. Бинобарин, бюджет билан ҳисоб-китоб қилаётганда энг кам ставкалар бўйича ижара тўловидан ҳисобланган ҚҚС – 44,5 минг сўм (222,5 х 20%) ҳисобга олинади. 

Тасдиқланган энг кам ставкалардан паст миқдорда белгиланган оператив ижарани бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

 

200

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9350-«Оператив ижарадан даромадлар»

 

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

 

40

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб ҚҚС қўшимча ҳисобланди (44,5 – 40)

 

4,5

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

 

 

Давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳар йили 31 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланади. Пойтахтда қўлланиладиган 2019 йилги ставкалар Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.01.2019 йилдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Коммунал хизматлар ҳисобга олинмаган ҳолда ижара тўлови тўланганда

Ижара шартномаси бўйича коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари қиймати ижара тўлови суммасига киритилмай, балки ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинишига қараб тўланса, тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада қуйидагиларни алоҳида сатрларда кўрсатинг:

ҚҚС алоҳида ажратиб кўрсатилган ижара тўлови суммасини;

ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари қийматини. Ушбу хизматларни етказиб берувчиларнинг ҳисобварақ-фактураларига мувофиқ уларда ҚҚСни ажратиб кўрсатинг.

Ижарага берувчи етказиб берувчиларга қиймати тўланадиган ва ижарага олувчи томонидан қопланадиган коммунал хизматларни қуйидагича ҳисобга олади:

харажатларга киритмайди;

қоплам суммасига тўғри келадиган ҚҚСни ҳисобга олмайди.

Ижарага берувчи олинган қоплам суммасини:

даромадларга киритмайди;

ушбу хизматларни етказиб берувчилардан ижарага олувчига қайта тақдим этилган ҚҚС ҳисобга олинганини ҳисобда акс эттирмайди (Тартибнинг 49-банди, МВ ва ДСҚ қарорига 3-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

ВАЗИЯТ. Ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган коммунал хизматлар қиймати ижара тўловига киритилмай, балки алоҳида қопланади

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи ижарага берувчи офис хоналарини ижарага беради. Ижара шартномасига асосан коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари қиймати ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинишига қараб алоҳида қопланади.

Бир ой учун тақдим этилган ҳисобварақ-фактурага асосан:

ижара тўлови миқдори – 1 200 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 200 минг сўм;

коммунал хизматлар ва алоқа хизматларини қоплаш суммаси – 480 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 80 минг сўм.

Энг кам ставкалар бўйича ҳисобланган ижара тўлови ойига 222,5 минг сўмни ташкил этди. У шартномада белгиланган ижара тўловидан кам. Бинобарин, бюджет билан ҳисоб-китоб қилаётганда шартнома бўйича ижара тўловидан ҳисобланган ҚҚС – 200 минг сўм ҳисобга олинади.

Ижарага олувчига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурани қуйидагича тўлдиринг:

Т/р

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

 Ижара тўлови

 

сўм

 

 

 

1 000 000

 

20%

 

200 000

 

1 200 000

 

2

 

Коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари

 

сўм

 

 

 

400 000

 

20%

 

80 000

 

480 000

 

 

Жами тўлашга: бир миллион олти юз саксон минг сўм

 

1 400 000

 

 

280 000

 

1 680 000

 

 

Коммунал хизматлар қиймати ижарага олувчи томонидан қопланадиган оператив ижарани бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

 

1 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

 

200

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти эмас

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

 

1 000

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9350-«Оператив ижарадан даромадлар»

 

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

 

200

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

Коммунал корхоналар тақдим этган ва ижарага олувчи қоплайдиган коммунал харажатлари ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда акс эттирилди

 

480

 

4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (3126-сон қарорга 3-илова) операцияни қуйидагича акс эттиринг:

ҳисобварақ-фактурадаги ижара тўлови суммаси – 1 200 минг сўмни (1 000 + 200) Сотиш реестрига (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) киритинг;

ҚҚСсиз ижара тўлови суммасини (1 000 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 3-устунида акс эттиринг:

0102-сатрида – ижара – асосий фаолият бўлса;

0107-сатрида – ижара – асосий фаолият бўлмаса.

 

Коммунал хизматлар ижара тўлови суммасига киритилганда

Ижарага олувчи истеъмол қилган хизматларни коммунал хизматлар ва алоқа хизматларининг умумий қийматидан ажратиб олишнинг имкони бўлмаса, қуйидаги икки усулдан бири ёрдамида ушбу хизматларни ҳисобга олган ҳолда ижара тўловини ҳисобланг:

ижарага олувчи эгаллаган майдонга мутаносиб равишда;

ижарага олинган майдонларда ўрнатилган қурилмаларнинг қувватига мутаносиб равишда.

Ижарага олувчига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурада ҚҚС ажратиб кўрсатилган ижара тўловининг умумий суммасинигина кўрсатинг.

Ижарага олувчилар билан бундай усулда ҳисоб-китоб қилганда:

етказиб берувчиларга қиймати тўланадиган коммунал хизматларни харажатлар сифатида ҳисобга олинг;

коммунал корхоналар тақдим этадиган ҚҚСни ҳисобга олинг;

коммунал тўловлар қийматини ўз ичига оладиган ва ижарага олувчига тақдим этиладиган ижара тўловини ҚҚСни ҳисоблаган ҳолда даромад сифатида ҳисобга олинг. 

 

ВАЗИЯТ. Ижарага олувчи истеъмол қилган коммунал хизматлар қиймати ижара тўловига қўшилади

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи ижарага берувчи офис хоналарини ижарага беради. Ижара шартномасига асосан коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари қиймати ижара тўловига киритилган. Битта хона учун ижара тўлови ойига 1 680 минг сўмни, шу жумладан ҚҚС 280 минг сўмни ташкил этади. Барча ижарага олувчиларнинг бир ойлик ижара тўлови умумий суммаси – 33 600 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 5 600 минг сўм.

Ижарага берувчига тақдим этилган коммунал хизматларнинг умумий қиймати коммунал корхоналарнинг ҳисобварақ-фактураларига кўра 6 600 минг сўмни, шу жумладан ҚҚС 1 100 минг сўмни ташкил этади.

Ижарага олувчига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурани қуйидагича тўлдиринг:

Т/р

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

Ижара тўлови

 

сўм

 

 

 

1 400 000

 

20%

 

280 000

 

1 680 000

 

 

Жами тўлашга: бир миллион олти юз саксон минг сўм

 

1 400 000

 

 

280 000

 

1 680 000

 

 

 

Коммунал хизматлар қиймати ижара тўловига киритилган оператив ижарани бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган ойлик даромад акс эттирилди (33 600 – 5 600)

 

28 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

 

5 600

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Ижара – ижарага берувчининг асосий фаолияти эмас

 

Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

 

28 000

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9350-«Оператив ижарадан даромадлар»

 

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

 

5 600

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

Коммунал корхоналар тақдим этган коммунал харажатлар акс эттирилди

(6 600 – 1 100)

5 500

 

2010-«Асосий ишлаб чиқариш»,

9420-«Маъмурий харажатлар»

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»,

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

Коммунал харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди

 

1 100

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари (турлари бўйича)»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (3126-сон қарорга 3-илова) операцияни қуйидагича акс эттиринг:

ҳисобварақ-фактурадаги ижара тўлови суммасини Сотиш реестрига (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) киритинг;

ҚҚСсиз ижара тўлови суммасини (1 400 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 3-устунида акс эттиринг:

0102-сатрида – ижара – асосий фаолият бўлса;

0107-сатрида – ижара – асосий фаолият бўлмаса;

коммунал хизматлар бўйича ҳисобварақ-фактураларни Сотиб олиш реестрида (ҚҚС ҳисоб-китобига 4-илова) акс эттиринг.

 

Ижара тўлови таннархдан паст бўлганда

ҚҚС бўйича ҳисоботни тўлдиришдан аввал шартнома бўйича ижара тўловини ижара таннархи билан солиштиринг. Шартномада белгиланган ижара тўлови таннархдан паст бўлиб чиқса, бюджет билан ҳисоблашаётганда таннархдан келиб чиқиб ҳисобланган ҚҚСни ҳисобга олинг (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

 

ВАЗИЯТ. Ижара таннархи шартнома бўйича ижара тўловидан ортиқ бўлиб чиқди

20%лик ставкада ҚҚС тўловчи савдо корхонаси маъмурий бинога эга, ундаги хоналарни ижарага беради. Шартномаларга асосан коммунал хизматлар ва алоқа хизматлари қиймати ижара тўловига киритилган. Хоналардан бирининг ижара тўлови ойига 720  минг сўмни, шу жумладан ҚҚС 120 минг сўмни ташкил этади. Ушбу хонанинг ижара таннархи 800 минг сўмни ташкил этди.

Ижарага олувчига тақдим этиладиган ҳисобварақ-фактурани қуйидагича тўлдиринг:

Т/р

 

Товар (иш, хизмат)лар номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Нархи

 

Етказиб

бериш қиймати

ҚҚС

 

Етказиб беришнинг ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда қиймати

 

ставкаси

 

суммаси

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

 Ижара тўлови

 

сўм

 

 

 

600 000

 

20%

 

120 000

 

720 000

 

 

Жами тўлашга: етти юз йигирма минг сўм

 

600 000

 

 

120 000

 

720 000

 

 

 

Бухгалтерия ҳисобида хонани таннархидан паст баҳода ижарага беришни қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Хонани ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилди

 

600

 

4820-«Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар»

 

9350-«Оператив ижарадан даромадлар»

 

Ижара тўловидан ҚҚС ҳисобланди

 

120

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Ижара таннархидан келиб чиқиб ҚҚС қўшимча ҳисобланди ((800 – 600) х 20%)

 

40

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

 

 

ҚҚС бўйича ҳисоботда (3126-сон қарорга 3-илова) операцияни қуйидагича акс эттиринг:

ҳисобварақ-фактурадаги ижара тўлови суммасини Сотиш реестрига (ҚҚС ҳисоб-китобига 5-илова) киритинг;

ҚҚСсиз ижара тўлови суммасини (600 минг сўм) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг 3-устуни 0107-сатрида акс эттиринг;

ижара таннархи ва ҚҚСсиз реализация қилиш қиймати ўртасидаги фарқни (800 – 600) ҚҚС ҳисоб-китобига 1-илованинг ­3-устуни 0103-сатрида акс эттиринг.

 

«Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 


*Давоми. Боши «СБХ»нинг 25.06.2019 йилдаги 26 (1298), 2.07.2019 йилдаги 27 (1299), 30.07.2019 йилдаги 31 (1303), 6.08.2019 йилдаги 32 (1304), 13.08.2019 йилдаги 33 (1305), 20.08.2019 йилдаги 34 (1306), 27.08.2019 йилдаги 35 (1307), 10.09.2019 йилдаги 37 (1309)-сонларида.

 

Прочитано: 1078 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика