Norma.uz
Публикации
18.08.2014 Қарзга ботган квартирамни ижарага бераман

Кўп квартирали уйдаги квартирани ижарага олдим. Бизнинг олдимизга эса деярли ҳар куни ХУМШ ходимлари ва коммунал хизматларни етказиб берувчилар шикоят қилиб келишади. Маълум бўлишича, ушбу квартиранинг қарзи катта экан, биздан уни сўндириб, кейин ушбу суммани яшаш учун тўловдан ушлаб қолишни талаб қиляптилар. Бундай вазиятда қандай йўл тутиш керак? Кейинчалик бундай вазиятдан қутула оламизми?


далее...»»
18.08.2014 Пудратчини танлов асосида топамиз
Уй томини тузаттирмоқчимиз. Умумий йиғилишда бу ишни пудрат ташкилотига топширишга қарор қилинди. Пудрат ташкилотни танлов асосида топмоқчимиз. Бунинг учун нималарга эътибор бериш ва ишни нимадан бошлаш керак?
далее...»»
18.08.2014 Пайваста ришталар

Амалиётда ХУМШ раҳбарлари ва ижрочи директорлар кўпинча давлат бошқаруви тизими деб аталган тизим асосида иш олиб борадилар. Бунда эса ўзбошимчалик, мансаб ваколатлари доирасидан четга чиқиш ҳоллари бот-бот учрайди. Шундай ҳоллардан энг кенг тарқалгани умумий мол-мулк таъминотига мўлжалланган бадалларнинг миқдорини қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда, яъни муайян уй мулкдорларининг умумий йиғилишида эмас, балки ширкат раҳбариятининг изми билан белгиланишидир.


далее...»»
18.08.2014 Шундай саволим бор...

Тошкент шаҳар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси томонидан ташкил этилган бевосита мулоқот ХУМШлар фаолиятининг турли жиҳатлари юзасидан керакли тушунтиришлар олиш имкониятини берди.


далее...»»
18.08.2014 Ҳар қарич ер ардофда

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бўлиб ўтган матбуот конференциясида давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш масалалари тушунтирилди.


далее...»»
18.08.2014 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
18.08.2014 Балиқчилик хўжалиги ижара ҳақи тўлайдими?
Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2003 йилдаги 350-сон Қарорига кўра табиий сув ҳавзалари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи вилоят ҳокимлиги билан балиқ овлаш корхонаси ўртасида тузиладиган, ижара ҳақини назарда тутадиган ижара шартномаси билан расмийлаштирилади. Бироқ Солиқ кодексининг 354-моддаси еттинчи қисмига кўра, ягона солиқ тўловини тўловчилар – юридик шахслар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бўйича ижарага олинган ер участкалари учун бюджетга ижара ҳақи тўлашдан озод қилинади. Ушбу имтиёзли қоида бизнинг балиқ овлаш корхонамизга татбиқ этиладими?
далее...»»
18.08.2014 Гуручимиз хорижга чиқмайди
Бир неча йил аввал Ўзбекистондан экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхати бўлар эди. У ҳозир ҳам борми? Хусусий корхона ёки якка тартибдаги тадбиркор Қорақалпоғистонда етиштирилган гуручни Қозоғистонга олиб чиқиши мумкинми?
далее...»»
18.08.2014 Йўлда қўшимча юк ортилганда
Фирмамиз юк ташиш билан, шу жумладан халқаро миқёсда ҳам, шуғулланади. Баъзан юкнинг бир қисмини Тошкентда қолдирамиз, қолган қисмини эса бошқа вилоятларга олиб борамиз. Бунда машина, одатда, юк билан тўлмайди. Сафар рентабелли бўлиши учун бориш йўналишида машинани юк билан тўлдириш мумкинми?
далее...»»
18.08.2014 Давлат фойдасига

Товарларни божхонадан ўтказиш қимматга тушганлиги сабабли улар биз учун мутлақо фойдасиз бўлиб қолди. Бизга ушбу товарлардан воз кечиш мумкинлигини айтишди. Буни қандай қилиб кам харажат билан амалга ошириш мумкин? Ушбу таомил учун йиғим миқдори қанча бўлади?


далее...»»
18.08.2014 Илк одимлар: бухгалтерия ҳисобими, жойида!
1UZ дастурини ўрнатишдан аввал унинг дастлабки фойдаланувчилари фикр-мулоҳазалари, берган баҳоларини диққат билан кузатдим. Шу зайил бу дастурий маҳсулот ҳақида менда олдиндан дуруст таассурот туғилди.
далее...»»
18.08.2014 Барча тушум – даромад, бироқ даромаднинг ҳаммаси тушум эмас
Тушумни эътироф этиш масаласи молиявий ҳисоб назариясида энг мураккаб масалалардан бири ҳисобланиб, харажатларни белгилаш ва уларни эътироф этишга тенг. Шу сабабли ҳисоботда ушбу кўрсаткичнинг аҳамиятини кам баҳолаб бўлмайди.
далее...»»
18.08.2014 Ходим касал бўлиб қолганда
Ташкилотда 9 йил ишлаган ва 1 000 000 сўм маош оладиган ходим бир ойда 6 кун касал бўлди ва касаллик варақасини тақдим этди. Унга иш ҳақи қандай ҳисобланади? Касаллик варақасидан солиқ тўлаш керакми?
далее...»»
18.08.2014 Лотерея чипталари совға қилинса
ЯСТ тўловчиси бўлган ташкилот лотерея чипталарини харид қилди ва уларни ходимларига текинга тарқатди. Ҳисобда ушбу операциялар қандай акс эттирилади? Ушбу ҳолда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади?
далее...»»
18.08.2014 Ялпи тушумдан
Авиачипталарни сотиш бўйича агент бўлган корхона ЯСТни қайси суммадан тўлаши керак – воситачилик ҳақининг умумий суммасиданми ёки ўзининг воситачилик ҳақи билан ёрдамчи агент – ташкилот воситачилик ҳақи ўртасидаги фарқданми?
далее...»»
18.08.2014 1UZ. Первые шаги: надежный продукт для практика

Записки пользователя 1UZ


далее...»»
18.08.2014 Агар уй соҳиби уйда бўлмаса
Корхона хусусий уйда офисни ижарага олган. Ижарага олинадиган майдон нотурар жойга ажратилган. Уй соҳиби – Россия фуқароси Ўзбекистонда йилига кўпи билан 3 ой бўлади. Чет эллик фуқаронинг жойни ижарага беришдан даромадига солиқ солиш тартиби қандай?
далее...»»
18.08.2014 Ғишт билан ора очиқ қилинади
Ташкилотимиз 2013 йилда бош пудратчи билан қурилаётган объектда ёрдамчи пудрат ишларини бажаришга шартнома тузди. Жорий қарзни сўндириш ҳисобига бош пудратчи (буюртмачи эмас) далолатнома бўйича бизга қурилиш материалларини берди. Бизни қилинган ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, шунингдек бош пудратчи ёрдамчи пудратчига асосий қарзни сўндириш ҳисобига материаллар беришига доир операциянинг солиқ оқибатлари қизиқтиради. Ана шу операциядан бош пудратчи учун юзага келадиган солиқ оқибатлари қизиқиш уйғотади. Мазкур ҳолда қандай қилиб тўғри йўл тутиш мумкин эди (бош пудратчида савдо қилиш ҳуқуқига лицензия йўқ)?
далее...»»
18.08.2014 Имтиёзнинг бир «лекин»и бор...
Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида низомга киритилган ўзгартиришлар асосида биз 2013 йил 1 январдан ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзни қўлладик, чунки мазкур Низомга 1-иловада саналган иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб чиқаришдан асосий тушумнинг улуши реализациянинг умумий ҳажмида 60%дан кўпни ташкил этади, корхонамиз эса Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган. Корхонамиз ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларни қўллаши қанчалик тўғри?
далее...»»
18.08.2014 Салбий ЖШДС
ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида 1-иловада чорак охиридаги сальдо 5-устунда даромад солиғи ортиқча тўланганлиги туфайли минус билан чиқди. Солиқ инспекцияси суммани минус билан акс эттириш мумкин эмас деб, «0» қўйиш ва ортиқча тўланган суммани ҳисобдан чиқаришни тавсия этяпти. Шундай қилинса тўғри бўладими?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика