Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / vopros.norma.uz

Салбий ЖШДС

ЖШДС бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида 1-иловада чорак охиридаги сальдо 5-устунда даромад солиғи ортиқча тўланганлиги туфайли минус билан чиқди. Солиқ инспекцияси суммани минус билан акс эттириш мумкин эмас деб, «0» қўйиш ва ортиқча тўланган суммани ҳисобдан чиқаришни тавсия этяпти. Шундай қилинса тўғри бўладими?

 

– Чорак охиридаги сальдо Тўланган даромадлар ва ўтказилган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ШЖБПҲга бадаллар суммасининг расшифровкаси (бундан дивидендлар ва фоизлар мустасно) – Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларга (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова) 1-илова 5-устунида қуйидагича белгиланади: «Чорак бошига қолдиқ» сатрининг 5-устуни + «Жами» сатрининг 5-устуни – «Жами» сатрининг 12-устуни ва 1-илованинг 5-устунига (Расшифровкага изоҳларнинг 1-банди) кейинги чорак бошланишидаги сальдо кўчирилади. ЖШДС ортиқча тўланган тақдирда корхонада 6400-бухгалтерия ҳисобварағи (ЖШДС илова ҳисобварағи) бўйича дебиторлик қарзи вужудга келади, у ҳисобот чораги охиридаги сальдода ва кейинги чорак бошидаги сальдода минус билан акс эттирилади (1-илованинг 5-устуни).

Ортиқча тўлов вужудга келган тақдирда солиқ тўловчилар солиқларнинг ортиқча тўланган ёки ундирилган суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариб олиш ҳуқуқига эгалар (Солиқ кодексининг 31-моддаси).

Наталья ЗУЕВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1368 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика