Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / vopros.norma.uz

Агар уй соҳиби уйда бўлмаса

Корхона хусусий уйда офисни ижарага олган. Ижарага олинадиган майдон нотурар жойга ажратилган. Уй соҳиби – Россия фуқароси Ўзбекистонда йилига кўпи билан 3 ой бўлади.

Чет эллик фуқаронинг жойни ижарага беришдан даромадига солиқ солиш тартиби қандай?

 

– Ижарага берувчи Ўзбекистонда йилига кўпи билан 3 ой бўлиши боис у норезидент ҳисобланади (Солиқ кодексининг (СК) 19-моддаси). Унинг мол-мулкни ижарага беришдан олган мулкий даромадига СКнинг 184-моддасига мувофиқ тўлов манбаида 20%лик ставкада солиқ солинади (СКнинг 182-моддаси). Солиқ агенти, яъни корхонангиз, ҳисобланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини мазкур даромадлар ҳақиқатда тўланаётганда ушлаб қолиши шарт (СКнинг 185-моддаси).

Шуни эътиборда тутиш лозимки, Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги Қарори (25.12.2013 йилдаги ПҚ-2099-сон) 4-бандига кўра, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин Президентнинг ПҚ-2099-сон Қарорига 25-иловада белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади. 2014 йилда Тошкент шаҳри бўйича жисмоний шахслар учун нотурар жойлар бўйича ижара тўловининг энг кам ставкаси умумий майдоннинг 1 кв. метри учун ойига 6 000 сўм қилиб белгиланган.

Солиқ даври тугаганидан кейин 30 кун мобайнида корхона солиқ органларига мол-мулкни ижарага беришдан даромад олган жисмоний шахс тўғрисида маълумотнома тақдим этиши керак. Ижара ҳақи суммалари ДСИга ҳар чоракда тақдим этиладиган Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларда (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 2-илова) ҳам акс эттирилади.

Шунга ҳам эътиборингизни қаратамизки, СКнинг 195-моддасига кўра Ўзбекистондаги манбалардан даромад олган ва Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро шартномасини қўллаш ҳуқуқига эга бўлган норезидент жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бюджетга тўланган тақдирда, тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини СКнинг 38-моддасига мувофиқ солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати мобайнида (солиқ даври тугаганидан кейин 5 йил ичида) бюджетдан қайтариб олишни даъво қилиш ҳуқуқига эга.

 

Ольга ГАИПОВА,

экспертимиз.

Прочитано: 1635 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика