Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / vopros.norma.uz

Ғишт билан ора очиқ қилинади

Ташкилотимиз 2013 йилда бош пудратчи билан қурилаётган объектда ёрдамчи пудрат ишларини бажаришга шартнома тузди. Жорий қарзни сўндириш ҳисобига бош пудратчи (буюртмачи эмас) далолатнома бўйича бизга қурилиш материалларини, шу жумладан фонд материалларини берди, улар кўрсатилган объект қурилишида тўлиқ ишлатилди. Бунда материалларга доир мулк ҳуқуқи ташкилотимизга ўтди деб ҳисоблаймиз. Барча тегишли ҳужжатлар имзоланганидан кейин биз солиқ органи билан ҳисоб-китоб қилиб, солиқ солинадиган базага ўз кучларимиз билан бажарилган ишлар ҳажми ва бизга берилган материалларнинг қийматини киритдик.

Бизни қилинган ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, шунингдек бош пудратчи ёрдамчи пудратчига асосий қарзни сўндириш ҳисобига материаллар беришига доир операциянинг солиқ оқибатлари қизиқтиради. Ана шу операциядан бош пудратчи учун юзага келадиган солиқ оқибатлари қизиқиш уйғотади. Мазкур ҳолда қандай қилиб тўғри йўл тутиш мумкин эди (бош пудратчида савдо қилиш ҳуқуқига лицензия йўқ)?

 

– Сиз, чамаси, қурилиш материалларини жорий қарз ҳисобига бераётганда воз кечиш тўғрисида битим тузгансиз (Фуқаролик кодексининг (ФК) 342-моддаси). Мажбурият уни бажариш ўрнига мол-мулк бериш билан бекор қилиниши сабабли, тегишинча, моддий бойликлар энди ташкилотингиз мулки ҳисобланади ва ўз кучларингиз билан бажарилган ишлар ҳажмига киритилади (ФКнинг 342-моддаси; Солиқ кодексининг 313-моддаси).

Бош пудратчи томонидан қурилиш материалларининг берилиши мазкур ҳолда савдо фаолияти деб қаралмайди (қайта сотиш учун харид қилинмаган) ва лицензияланмайди. Бундан ташқари, моддий-техника ресурсларининг битта объект қурилиши доирасида берилиши ташқарига реализация қилиш деб ҳисобланмайди (Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисида низомнинг 9-банди, ВМнинг 12.09.2003 йилдаги 395-сон Қарори билан тасдиқланган). Шу тариқа, воз кечиш битимини тузиш йўли билан мол-мулкни бериш чоғида бош пудратчининг даромади бўлиб жорий қарз қиймати билан берилган қурилиш материалларининг баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ ҳисобланади.

 

Татьяна ШАЛУНОВА,

солиқ маслаҳатчиси, аудитор, CIPA, DipIFR.

«RASTAX GROUP» МЧЖ СМТ.

Прочитано: 1286 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика