Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 33 / vopros.norma.uz

Ходим касал бўлиб қолганда

Ташкилотда 9 йил ишлаган ва 1 000 000 сўм маош оладиган ходим бир ойда 6 кун касал бўлди ва касаллик варақасини тақдим этди. Унга иш ҳақи қандай ҳисобланади? Касаллик варақасидан солиқ тўлаш керакми?

 

– Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси бошқа даромад сифатида жисмоний шахсларнинг жами даромадига киритилади ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солиш объекти ҳисобланади (Солиқ кодексининг (СК) 171, 178-моддалари).

Меҳнатга вақтбай ҳақ тўланганда ходимнинг иш ҳақи у ҳақиқатда ишлаган вақт ва лавозим маоши (тариф ставкаси)дан келиб чиқиб ҳисобланади. Башарти мазкур ойда барча иш кунлари (соатлари) ишланган бўлса, у тўлиқ тўланади. Уларнинг сонини белгилаш учун корхонада иш вақтини ҳисобга олиш табели юритилиши керак. Ушбу ой учун ходимингизнинг жами даромади икки қисмдан иборат бўлади: ҳақиқатда ишланган вақт учун иш ҳақи (табель бўйича) ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси (6 кун учун).

Иш ҳақи маошни ойдаги иш кунлари сонига бўлиш ва ҳақиқатда ишланган кунлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади.

Сиз иш кунлари сонини кўрсатмаганингиз боис уларни ойда 22 кун бўлган деб оламиз. Демак, ҳақиқатда 16 кун (22 – 6) ишланган. Иш ҳақи 1 000 000 / 22 х 16 = 727 272,73 сўмни ташкил қилади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга (меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) асосан ҳисобланади. Унга мувофиқ нафақа умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга – ходимнинг ҳақиқатдаги иш ҳақининг 80%и миқдорида тўланади (кўрсатилган Низомнинг 26–30-бандлари). Меҳнатига вақтбай ҳақ тўланадиган ходимларга нафақа ҳисоблаб чиқаришда нафақат ойлик иш ҳақи, балки вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бошланган кунгача олиб келинган қўшимча ҳақ ва устамалар, ўртача ойлик мукофотлар суммаси ҳам ҳисобга олинади (Низомнинг 52–55-бандлари).

Нафақанинг умумий суммаси кунлик нафақани ушбу ойда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик туфайли ишга келмаган иш кунлари сонига (6 кун) кўпайтириш йўли билан аниқланади. Унинг миқдори ўртача кунлик иш ҳақи ва иш ҳақига нафақа фоизи (80%)дан келиб чиқиб ҳисобланади.

Агар ходимингиз маошдан ( 1 000 000 сўм) ташқари бошқа даромадларга эга бўлмаса, унинг ўртача кунлик иш ҳақи иш ҳақи суммасини вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ойидаги иш кунлари сонига (график бўйича) бўлиш йўли билан аниқланади: 1 000 000 / 22 = 45 454,55 сўм.

Кунлик нафақа:

45 454,55 х 80% = 36 363,64 сўмни ташкил қилади.

Нафақа умумий суммаси:

36 363,64 х 6 = 218 181,82 сўм.

Бир ой учун жами даромад:

727 272,73 + 218 181,82 = 945 454,55 сўм.

Жами даромаддан даромад солиғи ушланади, бюджетга тўланадиган ЖШДС суммасига уларни тегишинча камайтирган ҳолда ходимнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига мажбурий ажратмалар қилинади.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси меҳнат ҳақи тарзидаги даромад ҳисобланмаслиги боис (СКнинг 172-моддаси), у ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари солинадиган объект ҳисобланмайди (СКнинг 306-307-моддалари).


Елена ГУСЕВА,
экспертимиз.

Прочитано: 2756 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика