15.09.2015
Normaльная акция!
Вам повезло! Мы проводим акции! далее...»» |
14.09.2015
Экспертнинг нархномаларга ўз қараши бор
Иқтисодий жиноятларни ҳар томонлама текшириш ва мулкий низоларни кўриб чиқиш кўпинча турли товарларни объектив баҳолашни тақозо этади. Шу сабабли кейинги вақтда товаршунослик тадқиқотларини ўтказишга суд-тергов органларининг талаби жиддий равишда ошганлиги табиий ҳолдир. далее...»» |
14.09.2015
Закалат бериб, пулни ололмади
«Laсetti» русумли автомобилнинг олди-сотди шартномасини тузиш учун МЧЖ 2015 йил январда закалат (бай пули) тўғрисидаги битимга кўра ХФга 25 млн сўм тўлади. Олди-сотди шартномасини имзолаш арафасида МЧЖ факс орқали закалат тўғрисидаги битимни бекор қилиш ва тўланган пулларни қайтариш илтимос қилинган хат юборди, бунга солиқ органлари унга солиқлар бўйича қарзни ундириш тўғрисида инкассо топшириғини тақдим этганликлари сабаб бўлган. ХФ битимни бекор қилишга тайёрлиги, бироқ қонун ҳужжатларининг талабларига биноан закалатни қайтармаслигини айтди. далее...»» |
14.09.2015
Банк ҳақли эмас
Банк қайтарилган авиачипта учун авиакомпаниядан сўмдаги пластик картага келиб тушган пул маблағларининг 2%ини ундиришга ҳақли эдими? далее...»» |
14.09.2015
Шахсан манфаатдор
МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомаси билан тузилишидан манфаатдорлик бўлган битим тасдиқланди. Муассислар контрактни имзоламасдан умумий йиғилиш баённомасини расмийлаштириш йўли билан маъқуллаган, шу контрактга асосан амалга оширилаётган битим жамият ёки унинг иштирокчиларининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши хатари мавжудми? далее...»» |
14.09.2015
Ижарага олувчининг таъмирлаш харажатлари
Собиқ ижарачилар таъмирлаш-тиклаш ишларини бажарган иссиқхоналарга мулк ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлимилар? Улар ўз важ-далилларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этишлари керакми? далее...»» |
14.09.2015
Норезидент сўм билан тўлашга рози
Норезидент жисмоний шахс банкка миллий валютани қаерда харид қилганлигини маълум қилиши шартми? Биз буни унинг учун қилишга мажбурмизми? Норезидентлар билан шартномаларни товар-хом ашё биржасида рўйхатдан ўтказишимиз керакми? Мижозлардан тўловларни қабул қилишнинг бундай тартибида яна қандайдир талаблар мавжудми? далее...»» |
14.09.2015
Вакил бўлишга ишонч билдирамиз
Фирмамиз Россия Федерациясида ваколатхона очди. Мен ваколатхона раҳбарига ишончнома расмийлаштиришим керак. Бироқ у ҳозир Россиядаги ишлари билан шуғулланяпти. У ишончномадан хорижий давлатда кейинчалик фойдалана олиши учун раҳбарнинг йўқлигида унга ишончнома расмийлаштирса бўладими? далее...»» |
14.09.2015
Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан norma.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин. далее...»» |
14.09.2015
Тадбиркорлик фаолияти – қонун ҳимоясида!
Давлат божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ИБКда Президентнинг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги ПФ–4725-сон Фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган навбатдаги амалий семинар бўлиб ўтди. далее...»» |
14.09.2015
Асосий фаолият туримни аниқлаб беринг
Жамиятимизда баъзида фаолият юритилмаган ойлар учраб туради, масалан, ҳозир ҳам у ишламаяпти: бунда ягона солиқ тўлови қандай ҳисобланади? далее...»» |
14.09.2015
Октябрь ойи учун солиқ тўловчининг тақвими
Юридик шахслар учун далее...»» |
14.09.2015
Кредитни қайтармасликнинг имкони йўқ
«Банкларнинг ходимлари кредит олишда ёрдам берадилар. 2 млн рублгача. Шундай қиламизки, уни қайтармаслик мумкин бўлади». Екатеринбургда ана шундай эълонлар пайдо бўлди. далее...»» |
14.09.2015
Қарзлар – солиқ солинадиган даромад
Белоруссиялик солиқчилар мамлакат фуқароларининг харажат ва қарзларига ўзларининг ўткир нигоҳларини қаратдилар. далее...»» |
14.09.2015
Хизмат мақсадида юриш
Хусусий фирма ходимлари ишнинг сайёр тусдалиги боис ўз автотранспортларидан фойдаланадилар. Фирма уларга компенсация ҳисоблайди ва пул ўтказиш йўли билан қуйилган бензин ҳақини тўлайди. Бензин қиймати автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация ҳисобланадими ёки ходимларнинг моддий нафидан даромад дебми? Унга ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадаллари солинадими? далее...»» |
14.09.2015
Касаба уюшмасидан фақат сальдо қолди
2013 йилда туманимиз касаба уюшмаси бошқа касаба уюшмаси билан бирлашди. Унинг ҳисоб-китоб рақами ёпилгани боис 2014 йилдан бошлаб касаба уюшмаси бадалларини ушлашни тўхтатдик. Бироқ уларнинг 2013 йил учун сальдоси баланснинг 65-ҳисобварағида турибди. Объектив сабабларга кўра раҳбарият бирлашган касаба уюшмаси билан шартнома тузишни хоҳламаяпти. Бундай ҳолатда касаба уюшмаси бадаллари бўйича 65-ҳисобварақ сальдосини қандай қилиб ёпишимиз мумкин? далее...»» |
14.09.2015
Бандликни таъминлаш йўлида
Пойтахтимиз ва Сирдарё вилоятида янги турдаги офислар барпо этилади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда аҳоли бандлигини таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида хизмат кўрсатадиган янги турдаги офисларни барпо этишни кўзда тутувчи лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришди. далее...»» |
14.09.2015
Серқуёш Ўзбекистоннинг дунёга инъомлари
Ҳам минтақавий, ҳам глобал даражада қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг йирик етиштирувчиси бўлган республикамиз юқори ресурс салоҳиятига эгадир. Унинг мева ва сабзавотлари ҳажмлари ўз аҳолиси эҳтиёжларини таъминлабгина қолмай, балки бу маҳсулотлар чет эл бозорларига етказиб берилишини ҳам кенгайтиради. далее...»» |
14.09.2015
Хусусий иш берувчи
Президентнинг «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (15.05.2015 йилдаги ПФ-4725-сон) билан 2015 йилнинг 1 июлидан якка тартибдаги тадбиркорларга фаолиятидан келиб чиққан ҳолда ходимларни ёллаш ҳуқуқи берилган. 20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар киритилди. Солиқ кодексининг якка тартибдаги тадбиркорликка солиқ солиш тартибини белгилайдиган моддалари ҳам ўзгарди. далее...»» |
14.09.2015
Тадбиркорлар ҳуқуқи ва манфаатлари кафолатланган
Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида «2015–2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» мавзуида республика конференция-семинари бўлиб ўтди. далее...»» |