Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 37 / Сўранг – жавоб берамиз

Асосий фаолият туримни аниқлаб беринг

Жамият 2010 йилдан бошлаб ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади, чакана ва улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириб келади. Жамиятимизнинг асосий фаолият турини аниқлаб берсангиз.

Жамиятимизда баъзида фаолият юритилмаган ойлар учраб туради, масалан, ҳозир ҳам у ишламаяпти: бунда ягона солиқ тўлови қандай ҳисобланади?

Ю.Ҳақназарова,

жамият раҳбари. 

 

– Солиқ кодексининг 22-моддасига кўра, асосий фаолият тури деб юридик шахснинг умумий реализация қилиш ҳажмидаги тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича устунлик қиладиган фаолияти тушунилади.

Президентнинг 26.04.2010 йилдаги ПҚ-1326-сон Қарорига мувофиқ 2010 йилнинг 1 июлидан бошлаб чакана савдо корхоналари қонун ҳужжатларига мувофиқ ягона солиқ тўловини тўлайдилар, аммо худди шундай фаолият турини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаган суммани тўлайдилар.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (АВ томонидан 18.08.2010 йилда 2134-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 2-бандига биноан чакана савдо корхоналарига ҳисобот чораги (ойи) якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахслар киради.

2134-сон Низомга биноан чакана савдо корхоналари ягона солиқ тўловини ЯСТнинг базавий миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлайдилар. ЯСТнинг базавий миқдори солиқ тўловчининг асосий фаолият туридан келиб чиқиб аниқланган якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган ставка бўйича қатъий белгиланган солиқ суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Фаолият тўхтатилган тақдирда, юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма хабарнома тақдим этади.

Агар хабарнома ДСИга тақдим этилмаган бўлса, ЯСТ энг кам миқдори ҳисобланади.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) асосан 2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари бу тўловни Солиқ кодексида белгиланган тартибда, Президентнинг Қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан – эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади.

Ер участкасидан бир нечта юридик шахс биргаликда фойдаланганда ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи томонидан фойдаланилаётган ер участкаси майдонига тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан ҳисобланади.

Агар алоҳида бино бир нечта юридик шахс балансида турган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдори солиқ тўловчи балансида турган хоналар майдонига мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Агар юридик шахс тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бинони ёки бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналар майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади. Агар юридик шахс кўп қаватли бинонинг бир қисмини ижарага олса, ЯСТнинг энг кам миқдори бино эгаллаган умумий ер майдони ва мазкур юридик шахс томонидан ижарага олинган хоналарга тўғри келувчи улушдан келиб чиқиб ҳисобланади.

 

«Soliq Kalkulyatori» CМТ
мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2243 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика