Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 37 / Хўжалик юритиш қоидалари

Норезидент сўм билан тўлашга рози

Фирмамиз туристик хизматлар кўрсатади. Ҳозир норезидент жисмоний шахслар билан уларга хизмат кўрсатишга миллий валютада ҳақи тўланадиган шартномаларни тузиш имкониятини кўриб чиқяпмиз, сабаби улардан сўмдаги тўловларни банклар кассаси орқали қабул қилмоқчимиз. Банк мижозимиз хизматларимизга банк кассаси орқали ҳақ тўлаётганда унга валюта пул айирбошлаш шохобчаларида алмаштирилганлиги далилини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этиши шартлиги хусусида огоҳлантирди. Акс ҳолда банк тўловни қабул қилмасликка ҳақли бўлади. Бундан ташқари, банк экспорт-импорт операциялари бўйича ҳисоб-китобларда ЎзР миллий валютасидан тўғри фойдаланиш тартибини рўкач қилиб, бизнинг мижоз билан шартномамиз товар-хом ашё биржасида рўйхатдан ўтказилиши керак эканлигини уқтиряпти.

Норезидент жисмоний шахс банкка миллий валютани қаерда харид қилганлигини маълум қилиши шартми? Биз буни унинг учун қилишга мажбурмизми? Норезидентлар билан шартномаларни товар-хом ашё биржасида рўйхатдан ўтказишимиз керакми? Мижозлардан тўловларни қабул қилишнинг бундай тартибида яна қандайдир талаблар мавжудми?

МЧЖ директори.

 

– Йўқ, норезидент жисмоний шахс банкка миллий валюта – сўмнинг келиб чиқиш манбаи ҳақидаги маълумотни маълум қилишга мажбур эмас. Корхонангизда ҳам бундай мажбурият, шунингдек хизматлар кўрсатишга доир шартномани ЎзРТХБда рўйхатдан ўтказиш мажбурияти ҳам йўқ.

Нимага асосан бундай хулосаларни чиқариш мумкин?

Солиқ кодексининг 22-моддаси ва Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон Қарорига 1-илова) 2-бандига кўра хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахсига Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш), улар бажарилиши (кўрсатилиши) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) экспорти деб эътироф этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига (21.07.2014 йилдаги 199-сон) асосан ташқи савдо контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш тартиботи 2014 йил 1 сентябрдан бошлаб бекор қилинди ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо контрактларининг мониторинги тизими жорий этилди. Мониторингни валюта назорати органлари ва ваколатли банклар амалга оширади. Ушбу ҳужжат билан шу ҳам белгиланганки, тадбиркорлик фаолияти субъектлари ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали киритишлари шарт. Қонун чиқарувчи резидент юридик шахс билан норезидент жисмоний шахс ўртасидаги шартномавий муносабатларни хизматлар экспорти сифатида белгилаши боис, сиз тузилган шартнома тўғрисида маълумотларни ТСОЯЭАТга киритишингиз лозим.

Норезидент жисмоний шахс Хорижий валютани жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш тартиби ҳамда айирбошлаш шохобчалари тўғрисида низом (Президентнинг 30.01.2013 йилдаги ПҚ-1914-сон Қарори билан тасдиқланган) ва Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга1 мувофиқ хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банклари орқали сотиш ва миллий валютани олиш ҳуқуқига эгадир. Миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини бошқарадиган Ўзбекистон қонун ҳужжатларида норезидент жисмоний шахсни ҳисоб-китобларни миллий валютада амалга ошириш чоғида банкка хорижий валютани миллий валютага айирбошлаш (сотиш) далилини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этишга мажбур қиладиган ҳуқуқий меъёр мавжуд эмас.

Тўғри, Биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида тузилган контрактлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, сотиб олиш ва уларни олиб чиқиб кетиш тартибининг (ВМнинг 15.04.1999 йилдаги 174-сон Қарорига 2-илова) 9-бандида норезидентга Ўзбекистон Республикаси валютаси келиб чиқишининг қонунийлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этиш мажбурияти белгиланган. Бироқ у биржада тузиладиган экспорт контрактлари бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида юзага келади.

Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида чет эл валютасида тузилган экспорт шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисоб-китобларни ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомнинг2 24-бандига кўра, бўлиб ўтган биржа савдосининг натижалари бўйича чет эл валютасида тузилган экспорт шартномаси биржа ёки унинг ваколатли органи (филиал, савдо майдончаси) томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига кўра рўйхатдан ўтказилади. Ушбу ҳужжатнинг таҳлили экспорт контрактларини Республика товар-хом ашё биржасида (ЎзРТХБ) мажбурий рўйхатдан ўтказиш фақат биржа савдоси якунлари бўйича тузилган контрактларга нисбатан назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар (резидентлар ва норезидентлар) ўртасида тузиладиган биржадан ташқари шартномаларга татбиқ этилмайди деб хулоса қилиш имконини беради.

Экспорт-импорт операциялари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилишини тартибга солувчи Экспорт-импорт операциялари бўйича ҳисоб-китобларда Ўзбекистон Республикаси миллий валютасидан тўғри фойдаланиш тартибида3 хизматлар кўрсатиш шартномасини ЎзРТХБда рўйхатдан ўтказишга мажбур этадиган ҳуқуқий меъёр мавжуд эмас.

 

1МБ бошқарувининг АВ томонидан 20.03.2013 йилда 2437-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ИВ, МВ, МБ бошқаруви ва ДБҚнинг АВ томонидан 23.06.2005 йилда 1482-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

3МВ, ДСҚ ва МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 3.12.1997 йилда 375-сон билан рўйхатдан ўтказилган.


Сабоҳат СУЛТОНОВА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 2130 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика