Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 37 / Устуворликлар

Тадбиркорлар ҳуқуқи ва манфаатлари кафолатланган

Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида «2015–2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурини ҳаётга татбиқ этишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг роли ва масъулиятини оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида» мавзуида республика конференция-семинари бўлиб ўтди.  

 

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг шу йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш механизмлари муҳокама этилди.

Конференция-семинарда вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат қилувчи ва суд органлари вакиллари, барча вилоятлардан келган тадбиркорлар иштирок этди.

Анжуманда 2015–2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурига мувофиқ амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар янги босқичининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг хусусий мулк ва тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган янги қонунчилик нормаларини амалда сўзсиз қўллашини таъминлаш борасидаги вазифалари, йўл қўйилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш бўйича тадбиркорлик субъектлари билан ишни самарали ташкил этишга доир аниқ механизмларини ишлаб чиқиш ва бошқа масалалар батафсил муҳокама қилинди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.Азимов сўзга чиқди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Абдуллаев, Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.Парпиев ва бошқалар хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётимиздаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги тўсиқ ва чекловларга барҳам бериш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини изчил ошириш учун янада қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ва рағбатлар яратишга қаратилган ушбу Фармоннинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида янги нормаларни қонуности ҳужжатларига, давлат, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари амалиётига жорий этишни жадаллаштириш, назорат қилувчи органлар фаолиятини ўзгартириш ва профилактика ишларига алоҳида эътибор қаратиш, бизнес субъектларининг ҳуқуқий маданиятини оширишга доир вазифалар белгилаб олинди.

Конференция-семинарда мутахассислар тадбиркорларнинг саволларига жавоб қайтарди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 1823 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика