Norma.uz
Газета СБХ / 2015 год / № 37 / Ислоҳот

Бандликни таъминлаш йўлида

Пойтахтимиз ва Сирдарё вилоятида янги турдаги офислар барпо этилади.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорликда аҳоли бандлигини таъминлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида хизмат кўрсатадиган янги турдаги офисларни барпо этишни кўзда тутувчи лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришди.  

 

Лойиҳага асосан мазкур офисларни яратишдан асосий мақсад кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш. Бу вазифалар қуйидагича амалга оширилади:

 бандликни таъминлаш ва ижтимоий хизматларни амалга ошириш бўйича ягона дарча хизматини жорий этиш;

 ижтимоий хизмат соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни давом эттириш;

 бандлик ва ижтимоий хизматлар соҳасида аҳолига тўлиқ ва сифатли хизмат кўрсата оладиган янги турдаги замонавий офисларни барпо этиш.

Лойиҳанинг биринчи босқичида 2015–2016 йилларда иккита офисни яратиш кўзда тутилган, уларнинг бири пойтахтимизда, иккинчиси Сирдарё вилоятида барпо этилади. Келажакда бундай офислар Республикамизнинг барча туманларида барпо этилиши кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштиришга доир фикр-мулоҳазаларингизни info@mehnat.uz электрон почта қутисига юбориш мумкин.

 

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ахборот хизмати.

Прочитано: 1774 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика