Norma.uz
Публикации
01.03.2016 Ўқиган йилларимни меҳнат дафтарчасига ёзишсин

Институтни битиргандан кейин ташкилотда ишлай бошладим, бу ерда менга меҳнат дафтарчасини расмийлаштиришди. Биринчи ёзув билан бунгача меҳнат стажим йўқлиги кўрсатилди. Олий ўқув юртидаги ўқиш йилларим унда қайд этилмаган. Ҳозирда вақтинча ишсизман ва иш қидиряпман. Агар меҳнат дафтарчасида олий ўқув юртида ўқиган йилларим ҳақида ёзув бўлмаса, у стажга киритиладими? Агар киритилмаса, уни қандай қилиб қўшишим ёки меҳнат стажига эга эмаслигим тўғрисидаги ёзувни тузатишим мумкин? Буни ким қилиши керак – биринчи иш берувчими, кейингисими ёки бошқа бирортасими?


далее...»»
01.03.2016 Иш жойини ўзгартириш – бошқа ишга ўтказиш эмас
Бизнинг МЧЖ сартарошлик ва бошқа маиший хизматларни кўрсатади. Асосий салондан ташқари, шаҳар доирасида жойлашган яна 4 салон бор, улар жамиятнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этади. Биз И.Муҳамедовани 3 ой синов муддати билан сартарошлик ишига қабул қилдик. Унинг иш жойи буйруқ билан синов муддати даврида 2-салон деб белгиланди. Буйруқ билан у таништирилди. Синов муддати тугагач, 2-салон мудири И.Муҳамедовага иш берувчи уни ишлаш учун 5-салонга юбораётганини маълум қилди, бунда унинг меҳнат вазифалари ва иш ҳақи сақланиши тўғрисида огоҳлантирди. И.Муҳамедова мазкур қарорга рози бўлмади. Мен МЧЖда кадрлар ишини юритаман. Мазкур ҳолда иш берувчининг ҳаракатлари тўғрилиги хусусида фикрингизни билмоқчи эдим.
далее...»»
01.03.2016 Улушимни – хорижий шахсга сотмоқчиман

Ўзбекистон резиденти (жисмоний шахс) МЧЖ устав фондидаги унга тегишли улушни хорижий юридик шахсга чет эл валютасида сотиш таклифини олди. Шу муносабат билан бизда бир қатор саволлар туғилди. Жисмоний шахс Ўзбекистон резиденти бўлмиш МЧЖ устав фондидаги улушини хорижий юридик шахсга чет эл валютасида сотишга ҳақлими? Бундай шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши керакми? Бундай битимдан олинган чет эл валютаси мажбурий сотиладими? Маблағни халқаро тўлов картасида қабул қилиш мумкинми? Резидент МЧЖ устав фондидаги улушнинг олди-сотди шартномасини хорижда тузиб, шартнома бўйича тўловни хорижий банкдаги ҳисобвараққа қабул қилиши мумкинми? Бундай битимни тузиш қандай солиқ оқибатларига олиб келади?


далее...»»
01.03.2016 Келишув битими муросага келтиради

Корхонамиздан олди-сотди шартномаси бўйича ҳосил бўлган қарз ва пеняни ундириш тўғрисида Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан берилган ижро варақаси асосида суд ижрочилари ижро иши юритишни бошлаб юбордилар. Бироқ оғир молиявий аҳволимиз боис суднинг ҳал қилув қарорида кўрсатилган суммани тўлай олмаймиз. Корхона балансида биз қарзни сўндириш ҳисобига беришимиз мумкин бўлган мол-мулк бор. Уни беришимиз мумкинми?


далее...»»
01.03.2016 Устав фондига нақд пул билан

Қонун ҳужжатлари МЧЖ муассислари (иштирокчилари) бўлган жисмоний шахсларга устав фондига ҳиссани корхона кассасига нақд пул тўлаш билан киритишга рухсат берадими?


далее...»»
01.03.2016 Иш ва хизмат кўрсатиш – турлича тушунчалар

Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2015 йилдаги 31-сон Қарори 2-банди билан белгиланишича, 1.06.2015 йилдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан хизматларни товар-хом ашё биржалари орқали экспортга сотиш фақат эркин алмаштириладиган валютада амалга оширилади. Бироқ биржада рўйхатдан ўтказилган, хизмат ва ишларни миллий валюта – сўмда экспорт қилиш контрактлари мавжуд бўлиб, уларни бажариш муддати ҳали тугамаган. Ушбу контрактлар кўрсатилган қарор қабул қилинишига қадар тузилган. Ушбу Қарор контрактларнинг амал қилишини 1.06.2015 йилдан кейин чеклаб қўймайдими ва хизматларнинг қолган ҳажмини ЭАВда ҳисоб-китобларга ўтказмайдими? Қарорда белгиланган фақат ЭАВ бўйича ҳисоб-китоб қилиш талаби биржалар орқали ишларни реализация қилишга ҳам тааллуқли бўладими?


далее...»»
01.03.2016 Қулай тезкор тўлов воситаси

Самарали ва ишончли банк тўлов тизими мамлакат молия тизими инфратузилмасининг муҳим таркибий қисми ҳисобланиб, ушбу тизим умумий иқтисодий ўсиш, молия бозори кўламлари кенгайиши натижасида ҳажмлари мунтазам кўпайиб бораётган тўловлар оқимини тезкор ўтказиш вазифасини бажаради.


далее...»»
01.03.2016 Моддий ёрдамми ёки рағбатлантириш

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 5.03.2013 йилдаги 9-сонида молиявий аҳволи оғирлиги туфайли ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда кўрсатиладиган моддий ёрдам суммасига солиқ солинмайди деб ёзилган эди. Мазкур имтиёз 2016 йилда ҳам амал қиладими? Агар буйруқда «Оилавий молиявий аҳволи оғирлиги» туфайли деб ёзиладиган бўлса, моддий ёрдамга солиқ солинадими? Қайси ҳолатларда ходимнинг даромадларига солиқ солинади?


далее...»»
01.03.2016 Кўчма иш хизмат сафари эмас

Корхона Тошкент вилоятида жойлашган. Ишлаб чиқариш зарурати туфайли таъминот бўлимининг экспедитори юкларни кузатиб бориш учун бир кунга Тошкент вилояти шаҳарлари ва Тошкентга юборилади. Унга хизмат сафари харажатлари тўлаш тўғри бўладими? Корхона жамоа шартномасида экспедитор хизмат сафари харажатларининг миқдорини (суммасини) белгилаш ҳуқуқига эгами?


далее...»»
01.03.2016 Тугатилаётган АЖнинг мол-мулки акциядорга қайтганда

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи АЖ бошқа ҚК АЖнинг 100 000 минг сўмлик акцияларига эгалик қилади. Улар узоқ муддатли инвестициялар ҳисобварағида ҳисобга олинади. ҚК АЖ тугатилаётганлиги муносабати билан биз акциядорлар умумий йиғилишининг қарори ва раҳбариятнинг буйруғига кўра унинг мол-мулкини ўз балансимизга қабул қилишимиз керак – узоқ муддатли инвестициялар ҳисобварағини камайтириш ҳисобига 500 000 минг сўм қийматидаги асосий воситалар объектларини ва 8 000 минг сўмлик ТМЗларни кирим қилишимиз лозим. Бухгалтерия ҳисобида акциядорга тугатилган акциядорлик жамиятидан асосий воситалар ва ТМЗларнинг келиб тушиш тартиби қандай? 0610-«Қимматли қоғозлар» ҳисобварағи бўйича операциялар ҳисобда қандай акс эттирилади?


далее...»»
01.03.2016 Суд ортиқча олганини қайтарди

2015 йил I чораги учун ЯСТ тўлаш чоғида ҳисобварағимизда уни тўлиқ тўлаш учун маблағ етишмай қолди. Корхонада 2-сон картотека вужудга келди. 5 ой ўтгандан кейин қарзни сўндириш имконияти пайдо бўлмади. Солиқ инспекцияси бизни судга берди. 29.08.2015 йилда бажарилган ишлар учун бизга пул келиб тушиб, у 2-сон картотекани тўлиқ сўндирди. Сўндирувдан кейин биз суд бизга суд чиқимларини тўлаш талабини қўйганлигини билдик. Унинг бир қисмини дарҳол тўладик. Ҳисобварағимиздаги маблағлар етишмаслиги боис бизга нисбатан даъво талаби қўйилиб, ҳисобварағимиз хатлаб қўйилди. 5 кун ичида мазкур қарз сўндирилди. 2 ой ўтгандан кейин суд ортиқча сумма олганлигини аниқладик, кейинроқ у ҳисобварағимизга қайтарилди. Бухгалтерия ҳисобида суд чиқимлари тўланиши ва ортиқча ушланган суммани корхонанинг ҳисобварағига қайтаришни қандай қилиб тўғри акс эттириш керак?


далее...»»
01.03.2016 Муассис ўз улуши билан чиқиб кетяпти

МЧЖ муассисларидан бири унинг таркибидан чиқиб кетяпти. Бунда у устав фондини тўлдириш учун киритган бинонинг қийматини ҳам олиб кетмоқда. Бинони қайта баҳолашдан кейинги қолдиқ қиймати муассиснинг устав фондига киритган улушидан ошиб кетяпти. Мазкур фарқни олинган даромадлар сифатида кўрсатиш керакми? Уни харажатларга ҳисобдан чиқариш мумкинми? МЧЖда асосий воситалар қолдиқ қийматидан паст нархда сотилганда қандай солиқлар тўланади? Муассисга унинг улушини бинони унга ўтказиш йўли билан тўлаш бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? АВни қолдиқ қийматидан паст нархда беришда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?


далее...»»
01.03.2016 Хизмат муддатидан келиб чиқинг

Корхонамиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Унинг балансида ишлаб чиқариш ускунаси ва ишлаб чиқариш жойи (бино) бор. Илгари биз улардан ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланганмиз. Энди биз ускуна ва бинони бошқа шахсга ижарага беряпмиз. Ускуна амортизацияси чоғида пасайтирилган ставка – белгиланган 15% ўрнига 5% қўлланди. Ставканинг пасайтирилиши ускунадан тўлиқ қувват билан фойдаланилмаганлиги ва корхона фаолиятининг зарар келтиришига йўл қўймаслик учун директорнинг буйруғига асосан амалга оширилган. Ҳозирда, ускуна ва бино ижарага берилган чоғида, улардан қандай фойдаланилиши бизга маълум эмас. Бироқ агар эскиришнинг 15%лик ставкаси қўлланса, ҳисобланган эскириш суммаси ойига 7 млн сўмни, ижара ҳақи эса 5 млн сўмни ташкил этади. Яъни ижарага беришдан зарар кўрамиз. Корхона ижарага берилган ускуна бўйича амортизацияни ҳисоблашда пасайтирилган ставкаларни қўллашга ҳақлими?


далее...»»
01.03.2016 Бош пудратчи хизмат кўрсатди

Қурилиш корхонаси ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Шартномага кўра буюртмачи бизга бош пудрат хизматларини тақдим этади ва бажарилган ишларга уларни айирган ҳолда ҳақ тўлайди. Бош пудрат хизматлари қандай харажатлар (таннархга оид, давр харажатлари) таркибига киритилади? Улар бухгалтерия ҳисобининг тартиби қандай?


далее...»»
01.03.2016 Аралашишга ҳақли эмаслар

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг (янги таҳрирда) 34-«Тадбиркорлик фаолиятига аралашмаслик кафолатлари» моддасини тушунтириб, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш нималарда кўриниши мумкинлигини очиб берсангиз. Тадбиркорлик субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларининг аралашишга ҳақли эмаслигини белгилайдиган меъёр устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик юритувчи субъектларга ҳам тааллуқлими?


далее...»»
01.03.2016 Ким имтиёзлар олади?
Мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотларга доир газетамизда бир нечта материал чоп этилди*. Бугунги материал муаллифлари акциядорларни қизиқтираётган яна бир масалани ўртага ташлашди.
далее...»»
01.03.2016 ТИФ иштирокчилари Кодекс билан таништирилди

Давлат божхона қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси билан ҳамкорликда пойтахтимизда ва Тошкент вилоятида фаолият юритаётган 100 нафардан ортиқ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар иштирокида янги таҳрирдаги Божхона кодексининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.


далее...»»
01.03.2016 Депутатлар Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқдилар

24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда депутатлар ўз конституциявий ваколатлари доирасида Ҳисоб палатасининг 2015 йилги ҳисоботини кўриб чиқдилар.


далее...»»
29.02.2016 Ваше возвращенное уже не ваше

В феврале 2013 года частное предприятие вошло в состав участников ООО с неденежным вкладом в виде нежилого помещения (магазина) оценочной стоимостью 50 млн сум. В мае 2015 года ЧП решило выйти из состава участников, и общее собрание ООО приняло решение о выделе его доли в натуре – путем передачи ему ранее внесенного вклада. ООО и ЧП подписали акт приема-передачи объекта (магазина). После внесения изменений в учредительные документы ООО в июне 2015 года ЧП обратилось в Госкомземгеодезкадастр Ташкента (далее – госорган) о перерегистрации права собственности на магазин. В июле 2015 года ЧП получило отказ в госрегистрации на том основании, что протокол общего собрания ООО и акт приема-передачи нежилого помещения выбывшему участнику не являются документами, подтверждающими возникновение права собственности на него (Положение о порядке государственной регистрации прав на недвижимое имущество и сделок с ними, утв. ПКМ от 7.01.2014г. №1, далее – Положение). Не согласившись с доводами госоргана, ЧП в сентябре 2015 года обратилось в хозсуд с заявлением об отмене решения об отказе в госрегистрации прав на недвижимое имущество, а также о взыскании госпошлины – 1 302 240 тыс. сум. и почтовых расходов – 7 200 сумов. В качестве третьего лица, не заявляющего самостоятельных требований на предмет иска, к участию в деле было привлечено ООО.


далее...»»
29.02.2016 Непрерывность устанавливает предприятие

Я более 20 лет работаю на предприятии, на котором установлена надбавка за выслугу лет. Год тому назад в связи с осложнением здоровья дочери вынуждена была уволиться. Но через 3,5 месяца вернулась на то же производство на свою должность. Мне говорят, что надбавка мне теперь не положена, так как непрерывный стаж работы составляет менее года. Может ли мой стаж с перерывом в 3–4 месяца считаться непрерывным. Скажите, пожалуйста, каковы допустимые сроки перерыва для непрерывного стажа?


далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2025 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика