Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 09 / Амалий бухгалтерия

Хизмат муддатидан келиб чиқинг

 

Корхонамиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Унинг балансида ишлаб чиқариш ускунаси ва ишлаб чиқариш жойи (бино) бор. Илгари биз улардан ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланганмиз.

Энди биз ускуна ва бинони бошқа шахсга ижарага беряпмиз. Ускуна амортизацияси чоғида пасайтирилган ставка – белгиланган 15% ўрнига 5% қўлланди. Ставканинг пасайтирилиши ускунадан тўлиқ қувват билан фойдаланилмаганлиги ва корхона фаолиятининг зарар келтиришига йўл қўймаслик учун директорнинг буйруғига асосан амалга оширилган.

Ҳозирда, ускуна ва бино ижарага берилган чоғида, улардан қандай фойдаланилиши бизга маълум эмас. Бироқ агар эскиришнинг 15%лик ставкаси қўлланса, ҳисобланган эскириш суммаси ойига 7 млн сўмни, ижара ҳақи эса 5 млн сўмни ташкил этади. Яъни ижарага беришдан зарар кўрамиз.

Корхона ижарага берилган ускуна бўйича амортизацияни ҳисоблашда пасайтирилган ставкаларни қўллашга ҳақлими?

М.Пўлатов,

МЧЖ директори.

 

– Амортизация ставкалари ускуна ижарага берилган ёки берилмаганлигига эмас, балки фойдаланишнинг амалдаги шартларида унинг фойдали хизмат қилиш муддатига боғлиқдир. Сиз ускуна хизматининг ҳақиқатдаги муддатига мувофиқ келадиган амортизация ставкаларини қўллашингиз лозим. Агар ижарачи томонидан фойдаланиш шароитида эскиришнинг ҳақиқатдаги нормаси 15%ни ташкил этса, сизда ҳар ойда 2 млн сўм (7 млн сўм – 5 млн сўм) миқдорида ижарадан зарар вужудга келади.

5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 29-бандига кўра, амортизацияланадиган қиймат бутун фойдали хизмат муддати мобайнида субъект харажатларига амортизация ажратмалари кўринишида мунтазам тақсимланади. Бошқача қилиб айтганда, амортизацияни ҳисоблаш даври хизмат муддатига боғлиқ бўлиб, Солиқ кодекси билан фойда солиғини ҳисоблаш чоғида белгиланган энг юқори ставкаларга боғлиқ эмас (Солиқ кодексининг 144-моддаси).

Шу сабабли 5%лик ставка белгиланган 15%лик ставка билан таққослаганда пасайтирилган ставка деб ўйлаш тўғри эмас. Хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи ҳар бир асосий восита бўйича эскириш ставкаларини белгилайди. Улар иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлиши керак.

5-сон БҲМСнинг 45-бандига кўра асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати улар ҳолатини яхшилайдиган ва, демак, хизмат муддатини узайтирадиган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек бу муддатни қисқартирадиган технологик ўзгаришларни ҳисобга олиб, корхона томонидан қайтадан кўриб чиқилиши мумкин. Яъни сиз АВ ҳолатини яхшилайдиган капитал таъмирлашни ўтказиб, ускунанинг хизмат муддатини узайтиришингиз мумкин. Хизмат муддатини бундай ошириш амортизация ставкасини пасайтириш учун асос ҳисобланади.

Харажатларни мақбуллаштириш мақсадида сиз ускунанинг тугатиш қийматини белгилашингиз мумкин. Асосий воситаларнинг тугатиш қиймати – асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг тахмин қилинаётган суммасидир.

Айтайлик, тўлиқ эскирганда ва ускунадан фойдаланиш мумкин бўлмаган ҳолда биласизки, демонтаж қилиш чоғида сиз темир-терсак ёки рангли металларнинг муайян миқдорини оласиз. Улар қийматини баҳолаб ва демонтаж қилиш харажатларини чегириб, сиз материаллар қийматини тугатиш қиймати сифатида қабул қилишингиз ва тугатиш қийматини чегирган ҳолда дастлабки (тиклаш) қийматида амортизацияни ҳисоблашингиз мумкин. Зеро, амортизацияланадиган қиймат – молиявий ҳисоботларда тахмин қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда кўрсатилган активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммасидир.

Шу тариқа, амортизация ставкалари, Солиқ кодексида чегараланган ставкалар сифатида белгиланган ставкалардан қатъи назар, ускуна хизмат қилишининг ҳақиқатдаги муддатидан келиб чиқиб қўлланиши керак. Улар асосий воситанинг ижарага берилган ёки берилмаганлигига боғлиқ эмас.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2161 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика