|
8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
|
|
Туризм
|
|
Ходимлар билан ҳисоблашиш
- Овқатланиш харажатлари: қачон қопланиши мумкин
Ташкилотимиз йўл қуриш техникасини тақдим этиш хизматларини кўрсатади. Шартнома шартларида буюртмачи ходимларни (механизаторларни) уч маҳал овқат билан таъминлаб, кейинчалик ушбу харажатларни ижрочидан ҳисобдан чиқариши назарда тутилган.
1. Иш берувчи озиқ-овқат учун тўлаган суммалар ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадими?
2. Буюртмачи озиқ-овқат харажатлари суммасидан 3,5% миқдорида ҳисоблаб чиқарилган бошқа харажатларни қоплаш учун тақдим этишга ҳақлими?
- Сарфланмаган хизмат сафари харажатлари қандай қайтарилади
Аванс ҳисоботи топширилгандан кейин хизмат сафарига юборилган шахснинг шахсий пластик карточкасида сарфланмаган маблағлар қолдиғи қолди.
Ушбу суммани шахсий пластик карточкадан корхонанинг ҳисоб-китоб счётига ўтказиш учун ходимни банкка жўнатмай, аризаси асосида унга ҳисобланган иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?
|
|
Хўжалик юритиш амалиётидан
- «Ўзимизники» учун хизматлар – миллий валютага
МЧЖ қўшма корхонаси сим-карталар етказиб бериш учун дистрибьюторлик шартномаси тузган. Етказиб бериш ҳақи АҚШ долларида тўланади. Сўнгра «товар» фақат Ўзбекистон Республикаси ташқарисида кейинчалик фойдаланиш учун жисмоний ва юридик шахсларга сотилади.
Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони талаблари Ўзбекистондан ташқарида фойдаланиладиган мобил карточкаларни реализация қилиш хизматларига тааллуқлими, МЧЖ ҚК ушбу хизмат бўйича ҳужжатларни қандай тартибда расмийлаштиради?
- Хорижий валютадаги контрактлар – норезидентлар учун
Ўзбекистондаги корхона хорижий компанияга (Сингапур) ўз маҳсулотини етказиб бериш учун шартнома тузмоқчи. Шартнома бўйича ҳақ Сингапурдан хорижий валютада ўтказилади, товарни эса ушбу хорижий компаниянинг Ўзбекистонда фаолият юритувчи доимий муассасаси олади.
Корхона Ўзбекистондаги ДМга ўз маҳсулотини етказиб бериш учун хорижий компания билан АҚШ долларида шартнома тузишга ҳақлими?
- Соддалаштирилган тизимдан воз кечилса
Кичик корхона – ЯСТ тўловчисининг асосий фаолият тури – автотранспортни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш. Шу билан бирга воситачилик хизматларини (Paynet, уяли алоқа операторлари рақамларини улаш хизматлари) ҳам кўрсатади.
Корхона солиқ солишнинг умумбелгиланган тартибига ўтиши мумкинми? Корхона қандай солиқларни тўлайди, ўтиш таомили қай тарзда кечади?
|
|
Солиқ солиш
- Аванс тўловлари: ким, қанча ва қачон тўлайди
ЯСТ тўлаймиз, умумбелгиланган солиқларга ўтмоқчимиз.
Қандай солиқлар бўйича аванс тўловларини тўлашимиз керак бўлади?
- ҚҚС: геология-разведкага инвестиция қилишдаги имтиёзлар
Бизнинг «Мингбулоқнефть» МЧЖ ҚК пудратчи – «CNPC Xibu Drilling Engineering Company Limited» хорижий компанияси билан қудуқ бурғилаш учун шартнома тузди. Пудратчи бурғилашга дизель ёқилғиси етказиб бериши учун «Фарғона НҚИЗ» УШК билан шартнома тузади.
Пудратчи ва унга дизель ёқилғисини етказиб бераётган УШК ҚҚС ва акциз солиғидан озод этиладими?
- Ноль даражали ҚҚСнинг ҳисобга олиниши
Президентнинг 29.09.2017 йилдаги ПФ-5197-сон Фармонига мувофиқ, «Ўзбекенгилсаноат» АЖ корхоналарига 2020 йил 1 январгача тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини (ип-калава, газламалар, трикотаж полотно, йигирилган пахта чиқиндилари, аксессуарлар ва фурнитура) ноль даражали ставкадаги ҚҚСни ҳисоблаган ҳолда сотиб олишга рухсат берилди.
1. ҚҚСни қайтариш (ҳисобга олиш) тартиби қандай?
2. Ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади ва шартномада қайси алоҳида шартларни кўрсатиш лозим?
- ЖШДС: ортиқча тўлов қандай қайтарилади
Корхона ходимнинг асосий иш жойи ҳисобланади. Ўтган йилларда ундан даромад солиғи хато равишда энг юқори ставкада ушлаб қолинган.
Ходим асосий иш жойида ортиқча тўланган даромад солиғи суммаси қайтарилишини талаб қилишга ҳақлими?
- Имтиёз миқдори лимитланмайди
Ходимимизнинг қизи (20 яшар) олий ўқув юртига «суперконтракт» бўйича ўқишга кирди. У бўйича 66 млн сўм тўлаши зарур. Корхона кейинчалик иш ҳақидан ушлаб қолган ҳолда ходимга қарз бериши мумкин.
«Суперконтракт» суммасига ЖШДС бўйича имтиёз қўлланадими?
|
|
Солиқ солиш амалиёти
- «Хизмат сафари» солиғи
Логистика бўйича менежерни Москвага хизмат сафарига, шу жумладан учиш ва қўниш кунларини ҳисобга олганда 5 кунга жўнатдик. Унга суткалик харажатлар – 250 АҚШ доллари (суткасига 50 доллар), шунингдек транспорт харажатларига 100 доллар берилди. Иккала томонга авиачипта ҳақини корхона тўлади.
Аванс ҳисоботига кўра меҳмонхонада яшаш қиймати 850 долларни (суткасига 170 доллар), такси харажатлари (тунги пайтда учиб келиш ва учиб кетиш куни аэропортдан меҳмонхонагача) – 120 АҚШ долларини ташкил этган (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд).
Ушбу харажатлар директорнинг буйруғига кўра ходимга тўлиқ қоплаб берилади.
Кўрсатилган тўловларга қандай солиқлар солинади?
|
|
Имтиёзли режимда
- Ё ўқинг, ё ишланг
Талаба якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи. Талабалар учун қандайдир имтиёзлар борми?
- Фаолият коди имтиёз олиш ҳуқуқини бермайди
УФда 50% улушга эга (УФ ҳажми – 800 минг АҚШ доллари) хорижий инвестор иштирокида янги ташкил этилган корхона Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистрида 10119-«Гўштни қайта ишлаш бўйича бошқа фаолият» ИФУТ коди остида рўйхатдан ўтказилган. Оролбўйи минтақасидаги ер участкаси ижарага берилган. Корхона ишлаб чиқариш корхонаси ва ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. Президентнинг 11.04.2005 йилдаги ПФ-3594-сон Фармонига мувофиқ, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этадиган ва ПФ-3594-сон Фармон билан тасдиқланган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар бир қатор солиқларни, шу жумладан ЯСТни тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинган. ИФУТ коди кўрсатилган рўйхатга мувофиқ келади. Шунингдек корхона имтиёзларни қўллаш учун зарур белгиланган шартларга риоя этади. 2017–2018 йилларда корхона ривожланиш босқичида турибди ва фақат қорамол етиштириш, 2019 йилдан бошлаб эса – уни сўйиш ва нимталанмаган гўштини қайта ишлаш билан шуғулланмоқчи. Яъни жорий ва кейинги йилларда корхона асосий фаолиятдан даромад олмайди. Корхона 2019 йилдан бошлаб ўз кучи билан етиштирган қорамол гўштини қайта ишлашдан илк даромад ола бошлайди. Корхонага фоизсиз молиявий қарз берилган. Бундан ташқари, у улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олди.
1. 10119-«Гўштни қайта ишлаш бўйича бошқа фаолият» ИФУТ кодига эга бўлган, бироқ ҳозирча фақат улгуржи савдодан даромад олаётган корхона ПФ-3594-сон Фармонга мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми?
2. Корхона 2017 йилда фақат улгуржи савдо билан шуғулланадиган бўлса, фоизсиз қарздан фойдаланишдан олинган бошқа даромадга ПФ-3594-сон Фармон бўйича имтиёз қўлланадими?
3. Корхона 2017 йил якунларига кўра фақат улгуржи савдодан даромад олса, 2018 йилда унинг асосий фаолият тури қандай бўлади, бунда у 2018 йилда ПФ-3594-сон Фармонга мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёздан фойдалана оладими?
|
|
Амалий бухгалтерия
- Ташқи савдо операциялари: курс фарқлари ҳисоби
Корхонамиз импорт контрактлари бўйича хорижий ҳамкорлар олдида қарзга эга. Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон Фармони юзасидан тушунтириш берсангиз.
1. Хорижий ҳамкорлар олдидаги кредиторлик қарзи 5.09.2017 йилдан кейин қандай ҳисобга олинади?
2. Валютадаги курс фарқи қандай акс эттирилади?
- Воситачилик шартномаси доирасида ҳужжатларни расмийлаштириш
«А» компанияси (комитент) «Б» компанияси (воситачи) билан воситачилик шартномаси тузади. Товарни харид қилиш учун «А» компанияси «Б» компаниясига буюртманома юборади. У ўз навбатида комитент билан алоқадор бўлмаган учинчи ташкилотдан товарни сотиб олади.
Товарни воситачидан комитентга топшириш операциясини қандай расмийлаштириш лозим?
|
|
Ҳужжатли расмийлаштириш
- Ишчи кучи – ижарага
Янги ташкил этилган корхона – ЯСТ тўловчиси айни пайтда ўз фаолияти учун тўқимачилик комплексини қурмоқда. Қурилиш ишларининг бир қисми хўжалик усули билан, қолгани – чет ташкилотнинг иш кучини жалб этган ҳолда бажарилмоқда. Яъни чет ташкилот бизга ходимларни бериш хизматларини кўрсатмоқда. Қурилишни материаллар, транспорт ва механизмлар билан бизнинг буюртмачи корхонамиз таъминламоқда.
1. Буюртмачи корхона билан буюртмачи объекти қурилиши учун ишчиларни берувчи ташкилот ўртасидаги операцияларни ҳужжатлар билан қандай расмийлаштириш мумкин?
2. Бундай операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби қай тартибда юритилади?
- Омонат сақлаш шартномасига кўра қопланадиган харажатлар йўқ
Ташкилот юк топширувчининг мол-мулкини омонат сақлаш хизматларини кўрсатади. Мол-мулкни ўзининг асосий омборидан бошқа омборларга ўтказиш учун омонат сақловчи транспорт ташкилотини жалб этади. Ташиш харажатлари омонат сақлаш хизматлари қийматида ҳисобга олинади.
Товарни омонат сақлаш хизмати учун ҳисобварақ-фактурада омонат сақловчининг минтақавий омборлари ўртасида юк ташиш харажатларини қоплаш суммасини алоҳида сатрда кўрсатиш мумкинми?
|
|
Жавоб берамиз
- ЯСТ бўйича имтиёзлар: бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботи
Тикув маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган ишлаб чиқариш корхонасига (ИФУТ коди – 14130-«Бошқа устки кийимлар ишлаб чиқариш») Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон ва 21.12.2016 йилдаги ПҚ-2687-сон қарорларига мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёзлар татбиқ этилади. ПҚ-1050-сон қарорга кўра имтиёз – мақсадли, ПҚ-2687-сон қарорга кўра эса – мақсадсиз. Имтиёз татбиқ этиладиган тикув маҳсулотларини реализация қилиш ҳажми – 100%.
1. Ишлаб чиқариш корхонасига бир вақтнинг ўзида бир нечта имтиёз татбиқ этилса, уларнинг қайси биридан фойдаланишни ўзи ҳал қилиши мумкинми?
2. Имтиёз татбиқ этиладиган товарларни ишлаб чиқариш реализациянинг умумий ҳажмида камида 60%ни ташкил этиб, ПҚ-2687-сон қарорга мувофиқ корхона ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод қилинса, ЯСТнинг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китобини топшириши зарурми?
3. ПҚ-2687-сон қарорга кўра имтиёзларнинг қўлланиши бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?
|
|
Солиқ ҳисоботи
- Ҳисоб-китобда имтиёзли ҚҚС
Корхона 2017 йил 1 июлдан бошлаб барча турдаги солиқлар ва тўловларни тўлашдан муайян муддатга озод қилинган. Тақдим этилган имтиёзлар мақсадли эмас. ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдириш чоғида Ҳисоб-китобга 2-иловада давр учун реализациядан соф тушумнинг умумий ҳажмида ҚҚСдан озод қилинган реализация оборотлари мунтазам ошиши натижасида ҳисобга киритилмайдиган ҚҚС суммаси ошиб бормоқда (2-илованинг 060-сатри). Шу муносабат билан тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммаси ҳам ҳар ой мунтазам ошиб бормоқда.
1. Корхона барча турдаги солиқлар ва тўловларни тўлашдан муайян муддатга озод қилинган бўлса, солиқ органларига солиқ ҳисоботи шаклларини тақдим этиши зарурми?
2. ҚҚС ҳисоб-китобини тўлдириш чоғида ошиб борадиган, ҳисобга киритилмайдиган ҚҚС суммасини нима қилиш керак? У сабабли бюджетга тўланадиган ҚҚС суммаси юзага келмоқда. Уни тўлаш керакми?
|
|
Божхона
- Шартли чиқариб юборилсин
Товарнинг божхона қийматини аниқ пайтда аниқлаш имкони бўлмаса, у хом ашё маҳсулоти бўлгани сабабли ишлаб чиқариш циклини тўхтатмаслик учун зудлик билан талаб этиладиган вазият юзага келса, қандай йўл тутиш лозим?
- Рухсатнома олинг
2013 йилда хусусий корхонанинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Хитойда ишлаб чиқарилган тикув машиналарини сотиб олганмиз. Қайта ихтисослашганимиз сабабли ҳозир улар керак эмас. Сентябрь ойида директоримиз Чимкентдаги бизнесменларнинг икки томонлама учрашувида қатнашиб, сариоғочлик тадбиркор аёл билан танишди. Улар ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар, ушбу тикув машиналарини ҳамкоримизга ҳадя сифатида топширмоқчимиз. Бироқ кейин бизга арзимаган суммадаги битимни расмийлаштириб (олиб чиқиш пайтида муаммо бўлмаслиги учун), уларни экспорт товар сифатида жўнатишимизни маслаҳат беришди.
Чегарадаги божхонада биздан қандай ҳужжатларни талаб қиладилар? Уларни ўзимиз олиб чиқиб, сентябрь ойида имзоланган келишувга кўра маҳсулотларни қайтиб олиб кирмоқчимиз.
- Бир балоси бўлмаса... баллонда қошиқ на қилур?
Маълумки, республикамизга хориждан олиб келинаётган товарлар учун ундириладиган божхона тўловлари давлат бюджетига даромад бўлиб тушади ва бу маблағлар охир-оқибат аҳолимизга иш ҳақи, стипендия ва нафақалар тарзида тақсимланади.
- Давал хом ашёни қайта ишлаш: божхонада расмийлаштириш жиҳатлари
Туманимиз Қозоғистон билан чегарадош. Бир неча марта маҳсулотимизни сотиб олган қозоғистонлик тадбиркор бизнинг ХКга жун етказиб бериш таклифи билан мурожаат қилди. Бунинг учун етказиб берилаётган хом ашёдан кийим-бош тай¬ёрлаш линиясини очиб, сўнгра уни реализация қилиш учун унга жўнатишимиз лозим. Маҳсулотларнинг бир қисмини жун учун ҳисоб-китоб сифатида қолдира олишимиз мумкинлиги ҳақида келишиб ҳам олдик. Бундай операциянинг қанча наф келтиришини ҳисоб-китоб қилиб, рози бўлишга қарор қилдик.
Хом ашёни қанча муддатга олиб кириш мумкин? Буюртмачи бажарилган иш учун ҳақ сифатида тайёр маҳсулотнинг бир қисмини қолдирса, уни қандай расмийлаштирамиз? Шу қисмни кейинроқ экспорт қилиш мумкинми?
- Инсон руҳияти билан ўйнашманг
Мамлакатимизда инсон манфаатларига олий қадрият сифатида қаралади. Инсон саломатлигини асраш, муҳофаза қилиш давлат сиёсатининг устувор вазифаларидандир. Саломатлигимизни мустаҳкамлашда дори-дармон воситалари ҳам муҳим аҳамиятга эга.
- Яширилган валюталар Санкт-Петербургга етиб боролмади
Бугунги кунда божхоначилар божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилиши олдини олиш борасида доимий сергак турибдилар.
- «Иффат намояндалари»дан топилган беҳаё намойишлар
Маълумки, жорий йилнинг 15 ноябрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
|