|
EXPO-2017
- Келажак энергияси
Олдиндаги 3 ой мобайнида Қозоғистон пойтахти келажак энергияси соҳасида жаҳон эътиборининг диққат марказида бўлади. 9 июнь куни бу ерда «EXPO–2017» халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди, унда энергияни тежаш соҳасида дунёнинг энг яхши ишланмалари ҳамда энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланиш бўйича янги технологиялар намойиш этилмоқда.
Бундай кўргазма МДҲ мамлакатлари ҳудудида, Марказий Осиё давлатларидан бирида ИЛК БОР ўтказилмоқда. Бу форматдаги тадбирнинг очилиш маросимида ИЛК БОР юқори даражадаги меҳмонларнинг салмоқли гуруҳи – 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, нуфузли халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат МИРЗИЁЕВ ҳам иштирок этди.
|
|
Чегарасиз тадбиркорлик
|
|
Акс-садо
|
|
Амалий бухгалтерия
- Темир-терсак қандай ҳисобга олинади
Корхона нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказилган, ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди.
Бизда муассис – унитар корхонадан ссуда шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (ускуна) мавжуд. Уларнинг ҳисоби 011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк» балансдан ташқари счётида юритилади.
Шартномага қўшимча келишувга мувофиқ, асосий воситаларни мустақил равишда тугатишга ҳақлимиз. Асосий воситаларни чиқиндилар сифатида ҳисобдан чиқаришда рангли металлар парчалари юзага келди. Келгусида уни қабул қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилот билан шартнома тузилди. Биз рангли металл миқдори ва қиймати қайд этилган ҳисобварақ-фактурани олдик. Шартномага кўра унинг учун бизга ҳақ тўлашлари керак.
1. Темир-терсак топшириш бўйича чет ташкилотнинг дебиторлик қарзини қандай акс эттириш керак?
2. Темир-терсакни реализация қилишга доир ҳисобварақ-фактурани қачон ҳисобга қабул қилиш керак: пул маблағлари тўланиши далили бўйичами ёки темир-терсак қабул қилиниши далили бўйича?
|
|
Солиқ солиш
|
|
Ҳисоб ва ҳисобланмалар
- Коэффициент ҳисобланмайди
Агар хизматларни кўрсатиш жойи туманларнинг белгиланган рўйхатига кирса, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишловчи жисмоний шахсларга ҳудудий (туман) коэффициенти ҳисобланадими?
- Ташкилот акциялар сотиб олади
Ташкилот (МЧЖ) турли акциядорлик компанияларининг акцияларига эга. Ҳисоб сиёсатида узоқ муддатли активлар харид нархи бўйича ҳисобга олиниши кўрсатилган. Акция сотиб олганда балансда (0610-счётда) харид нархи бўйича акс эттирамиз. Бироқ 2016 йил апрелда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 18-моддасига ўзгартириш киритилгунга қадар депозитарий хатига кўра акциялар номинали ошганда 06-счётни оширардик ва, тегишинча, ушбу суммани даромадга киритардик.
2016 йилдан бошлаб акциядорлар ўртасида тақсимлаш учун акцияларнинг қўшимча пакетини чиқариш йўли билан соф фойда ҳисобига АК устав фонди оширилди.
1. АК фойдасини тақсимлаш ҳисобига номинал қийматнинг ошиши молиявий фаолият бўйича даромадларга киритилишини ҳисобга олиш тартиби ҳисоб сиёсатига зид келмайдими, ахир унда акциялар харид нархи бўйича ҳисобга олиниши қайд этилган?
2. Хатти-ҳаракатларимизни узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш деб номлаш мумкинми?
3. Балансдаги акциялар суммаси оширилиши ёки камайтирилиши бўйича ўзгартиришни (усулнинг 12-сон БҲМСга мувофиқ белгиланишини) ҳисоб сиёсатига киритиш зарурми?
4. Харид қилинган акциялар бўйича харажатлар (номиналдан қимматроқ харид қилдик, у бир неча йилдан буён ўзгармаяпти) балансдаги қийматини жорий номиналга тенглаштириш учун депозитарий хатига кўра инвестиция даромади ҳисобига қопланиши мумкинми?
5. 12-сон БҲМСдан ташқари, корхона балансида бошқа АКларнинг акциялари ҳисоби юритилишига доир бирон-бир йўриқнома ва низомлар мавжудми?
|
|
Имтиёзли режимда
- ЯСТ бўйича имтиёзлар: қўллаш ва акс эттириш
Бизнинг МЧЖ 2016 йил декабрда янги жиҳоз (ишлаб чиқарилган сана – 2016 йил апрель) сотиб олди, бу ҳақда БЮДда кўрсатилган. Жиҳоз ишлаб чиқаришни кенгайтириш имконини берди.
Янги жиҳоз сотиб олаётган корхона Солиқ кодексининг 356-моддаси ва 1688-сон Низомга мувофиқ имтиёзни қўллаши мумкинми? Агар мумкин бўлса, ушбу имтиёз ЯСТ ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? Ҳисоб-китобнинг 4 ва 5-иловалари ҳамда 0502-сатри қандай тўлдирилади? Имтиёзни ҳисобга олиш тартиби қандай?
|
|
Бизнес ечими
- Норезидентдан қарз
Корхонамиз ўз эҳтиёжлари учун хом ашё сотиб олиш мақсадида чет эллик ҳамкоридан валютада (АҚШ долларида) фоизсиз ссуда олмоқчи.
Чет эллик ҳамкордан чет эл валютасида фоизсиз қарз олинганда солиқ оқибатлари қандай бўлади?
- Ҳар бир МЧЖда ходимлар алоҳида ҳисобланади
1-сон жамият (МЧЖ) 2-сон МЧЖ устав капиталида 98% улушга эга, 2%и жисмоний шахсга тегишли. 1-сон МЧЖ улушини кўпайтириш мақсадида 2-сон МЧЖ устав фондига асосий воситаларни бериш режалаштирилмоқда. Шунда жисмоний шахснинг улуши арзимас бўлиб қолади. 1-сон МЧЖ фаолият тури – қурилиш, 2-сон МЧЖники – хизматлар.
1. Агар 1-сон МЧЖ улуши 98%дан ортиқ бўлса, унинг ходимлари чекланган сонини аниқлашда 2-сон МЧЖ ходимлари сони ҳам ҳисобга олинадими?
2. Бу ҳолда иккала корхона солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаши учун чекловлар борми? Иккала корхона ЯСТ тўловчилари бўлиб қола оладими?
|
|
Хўжалик юритиш амалиётидан
- Воситачилик хизматлари: валютадаги тушумни сотиш хусусиятлари
Компаниямиз воситачилик шартномасига кўра ЎзР норезидентларига воситачилик хизматларини кўрсатади. Шартномага мувофиқ норезидент (комитент) воситачи компаниямизга қилинган харажатларнинг бутун суммасини қоплаш ва ҳақ тўлаш мажбуриятини зиммасига олган.
1. Воситачилик тусидаги (воситачилик, агентлик шартномалари, топшириқ шартномаси бўйича) хизматларни кўрсатишдан тушадиган валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартиби қандай?
2. Қуйидагилардан қайси бири бундай шартномалар бўйича олдиндан тўлов ҳисобланади: харажатларни қоплаш суммаси қўшув ҳақ суммасими ёки фақат кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммасими?
|
|
Ҳужжатли расмийлаштириш
- Қайта ишлашга берилган қурилиш материаллари ҳисоби
Капитал қурилиш саноатида, коммунал, транспорт соҳасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссиясининг 2016 йил 25 ноябрдаги қарори асосида корхонамиз бош пудратчи сифатида кўп квартирали арзон уйларни фойдаланишга тайёр қилиб қуриш ва реконструкция қилиш ишларини олиб бормоқда. Бунинг учун марказлаштирилган тартибда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналар сотиб олинмоқда. Қурилиш-монтаж ишлари қисман ёрдамчи пудратчиларни жалб этган ҳолда бажарилмоқда, бош пудратчи корхонамиз ишларни бажариш учун уларга материалларни беради. Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани тўлдиришга доир кўрсатмаларнинг 7-бандига мувофиқ, берилаётган материаллар ресурс смета нормаларида ҳисобга олинган ҳамда мулк ҳуқуқини берган ҳолда ёрдамчи пудратчининг омбор ва бухгалтерия ҳисобига кирим қилинган бўлиши керак.
1. Бош пудратчи ёрдамчи пудратчига берган қурилиш материалларини ёрдамчи пудратчининг Маълумотнома-ҳисобварақ-фактурасида ва бош пудратчининг Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботида акс эттириш тартиби қандай?
2. Бундай беришга давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар солиш тартиби қандай?
|
|
Ҳисобга олиш усули
- Субсидиядан фойдаланмадингизми – пулни қайтаринг
Корхона давлат корхонаси ҳисобланади (давлат улуши 100%). ВМнинг 3.10.2002 йилдаги 342-сон қарори 13-бандига мувофиқ, юқори (бюджет) ташкилот буйруқ асосида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасининг моддий-техника базасини ривожлантириш (асбоб-ускуналар харид қилиш) учун бизга мақсадли пул маблағларини йўналтиради. Ушбу маблағлар келиб тушганда 8890-счётдан фойдаланилади. Асбоб-ускуна 0130-счётга кирим қилинади, яъни баланс активи кўпаяди.
1. Мақсадли тушумлар давлат корхонасининг даромади ҳисобланадими?
2. Агар ҳисобланса, фойдаланилмаган маблағлар қайтарилган тақдирда солиқ солиш масаласи қандай ҳал этилади?
3. Қандай бухгалтерия проводкалари қўлланади?
|
|
Ходимлар билан ҳисоблашиш
- Прогул учун жарима
Ходим меҳнат шартномасига кўра 1,5 ставкада ишлайди. 1 ставкаси – шифокор-реаниматолог (асосий лавозими) ва 0,5 ставкаси – тез тиббий ёрдам шифокори (ички ўриндошлик). Шифокор жадвалга кўра навбатчилик кунида тез тиббий ёрдам бўлимида бўлмади. Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.
1. Ички ўриндошлик асосида ишловчи ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун жарима ушлаб қолиш мақсадида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қандай аниқланади?
2. Бунда асосий лавозими бўйича ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи инобатга олинадими?
3. Жаримани қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?
|
|
Бухгалтерга ёрдам
|
|
Хўжалик операцияси
|