Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 25-26 / Хўжалик операцияси

Балансдан ташқаридаги ТМБ: сотишни расмийлаштирамиз

 

Фойдаланишда бўлган ва балансдан ташқари счётда ҳисобга олинадиган инвентарь сотилишини қандай расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш мумкин?

МЧЖ бухгалтери.

 

– Фойдаланишда бўлган инвентарь сотилаётганда реализация қилиш сабаблари кўрсатилган ҳолда раҳбарнинг уни реализация қилиш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

Унга асосан инвентарь бошқа даромадларни ҳисобга олувчи счёт билан корреспонденцияда жорий қиймати* бўйича активлар таркибига (1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари» ёки 1090-«Бошқа материаллар» счётига) ўтказилади.

Агар корхона инвентарни сотмоқчи бўлса, баҳоси тарафларнинг (сотувчи ва харидор) келишувига кўра белгиланади.

Уни реализация қилишда материалларни четга бериш ҳақида юкхат (М-15-сон шакл) ва ҳисобварақ-фактура (қоғоз кўринишида ёки электрон шаклда) ёзиб берилади.

 

МИСОЛ. Активлар таркибига ўтказилган инвентарнинг жорий қиймати – 300 000 сўм. Корхона уни 360 000 сўмга сотди. Сотиб олиш пайтида инвентарь қиймати 10 ЭКИҲдан кўп эди, шу сабабли фойдаланишга топширилаётганда фойдали хизмат муддати давомида келгусида харажатларга ҳисобдан чиқариш мақсадида унинг қиймати 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётига киритилди. Сотиш пайтида ­3290-счётдаги қолдиқ – 200 000 сўм. Корхона – ЯСТ тўловчиси.

Ушбу операция бўйича проводкалар қуйидагича бўлади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма, сўм

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Тасдиқловчи ҳужжатлар

 

дебет

 

кредит

 

Фойдаланишдаги инвентарнинг ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

 

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

 

Инвентарь фойдаланишга топширилганлиги ҳақидаги далолатнома

 

Инвентарь активлар таркибига ўтказилиши муносабати билан балансдан ташқари ҳисобдан чиқарилди

 

 

 

014-«Фойдаланишдаги инвентарь ва хўжалик анжомлари»

 

Инвентарни сотиш ҳақидаги раҳбарнинг буйруғи

 

Инвентарь жорий қиймати бўйича материалларни ҳисобга олувчи счётларда ҳисобга олиниши акс эттирилди

 

300 000

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»;

1090-«Бошқа материаллар»

9390-«Бошқа операцион даромадлар»

 

Инвентарни сотиш ҳақидаги раҳбарнинг буйруғи

 

Харидордан аванс келиб тушди

 

360 000

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

Олди-сотди шартномаси, банк кўчирмаси

 

Инвентарь реализация қилингани акс эттирилди

 

360 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

Юкхат, ҳисобварақ-фактура

 

Инвентарнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

300 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1080-«Инвентарь ва хўжалик анжомлари»;

1090-«Бошқа материаллар»

Юкхат, ҳисобварақ-фактура

 

Инвентарни сотишдан фойда бошқа даромадларга ҳисобдан чиқарилди

 

60 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»

 

Юкхат, ҳисобварақ-фактура

 

Бошқа кечиктирилган харажатлар ҳисобдан чиқарилди

 

200 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар»

 

Юкхат, ҳисобварақ-фактура

 

Аванс ҳисобга киритилди

 

360 000

 

6310-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинган аванслар»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Юкхат, ҳисобварақ-фактура

 

 

Келтирилган мисолда фойдаланишдаги инвентарнинг балансда акс эттирилиши асосий фаолият тури ставкасида ЯСТ солинадиган бошқа даромад (300 000 сўм) юзага келишига сабабчи бўлди. Инвентарь активлар таркибида акс эттирилганидан кўра юқорироқ қийматда сотилгани сабабли, реализация қилишда худди шу тартибда ЯСТ солинадиган даромад (60 000 сўм) юзага келади.

Агар 3290-«Бошқа кечиктирилган харажатлар» счётида ушбу инвентарь бўйича қолдиқ юзага келса, у бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилади.

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma Online» эксперти.

 

*Жорий қиймат – маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича товар-моддий захираларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 4-банди).

Прочитано: 1781 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика