Корхона нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатдан ўтказилган, ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайди.
Бизда муассис – унитар корхонадан ссуда шартномаси бўйича олинган асосий воситалар (ускуна) мавжуд. Уларнинг ҳисоби 011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк» балансдан ташқари счётида юритилади.
Шартномага қўшимча келишувга мувофиқ, асосий воситаларни мустақил равишда тугатишга ҳақлимиз. Асосий воситаларни чиқиндилар сифатида ҳисобдан чиқаришда рангли металлар парчалари юзага келди. Келгусида уни қабул қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи ташкилот билан шартнома тузилди. Биз рангли металл миқдори ва қиймати қайд этилган ҳисобварақ-фактурани олдик. Шартномага кўра унинг учун бизга ҳақ тўлашлари керак.
1. Темир-терсак топшириш бўйича чет ташкилотнинг дебиторлик қарзини қандай акс эттириш керак?
2. Темир-терсакни реализация қилишга доир ҳисобварақ-фактурани қачон ҳисобга қабул қилиш керак: пул маблағлари тўланиши далили бўйичами ёки темир-терсак қабул қилиниши далили бўйича?
И.Жигулёва,
бош бухгалтер.
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда расмийлаштирилади:
Хўжалик операциясининг мазмуни
|
Дебет
|
Кредит
|
Тасдиқловчи ҳужжатлар
|
Ссуда шартномаси тугаши билан мол-мулк қайтарилди
|
|
011-«Ссуда шартномаси бўйича олинган мулк»
|
АВни қабул қилиш-топшириш далолатномаси
|
Ҳадя шартномаси бўйича асосий воситаларнинг келиб тушиши
|
|||
Ҳадя шартномаси бўйича (текинга) олинган асосий воситалар бухгалтерия ҳисобига қабул қилинди
|
0820-«Асосий воситаларни харид қилиш»; 0100-«Асосий воситалар» |
8530-«Текинга олинган мулк»; 0820-«Асосий воситаларни харид қилиш» |
Шартнома, ҳисобварақ-фактура, ишончнома, ускунани қабул қилиш далолатномаси (АВ-14 шакли)
|
Асосий воситаларни тугатиш
|
|||
АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилди
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
0100-«Асосий воситалар»
|
Асосий воситаларни тугатиш тўғрисида далолатнома (АВ-4 шакли)
|
Ҳисоблаб ёзилган эскириш ҳисобдан чиқарилди
|
0200-«Асосий воситаларнинг эскириши»
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
Чиқиб кетаётган асосий воситани қайта баҳолаш суммаси ҳисобдан чиқарилди
|
8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
|
АВни тугатишда бухгалтерия ҳисобида қабул қилинган санадаги жорий* қиймати бўйича рангли металл келиб тушди. Амалиётда темир-терсак АВни тугатиш пайтида амал қилган ихтисослаштирилган ташкилотнинг реализация қилиш нархида баҳоланади
|
1000-«Материаллар»
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
Асосий воситалар тугатилиши ва уларнинг тугатилишидан моддий қимматликлар келиб тушиши билан боғлиқ харажатлар тўғрисида маълумотнома
|
Асосий восита чиқиб кетишидаги зарар акс эттирилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
Асосий восита чиқиб кетишидаги фойда акс эттирилди
|
9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
|
9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
Темир-терсакни реализация қилиш
|
|||
Темир-терсак ҳисобдан чиқарилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
1000-«Материаллар»
|
Шартнома ва темир-терсакни реализация қилишга доир ҳисобварақ-фактура
|
Материаллар реализация қилинди
|
4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
|
Материалларни реализация қилишдан фойда акс эттирилди
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
9320-«Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда»
|
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
Материалларни реализация қилишдан зарар акс эттирилди
|
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
|
9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»
|
Бухгалтерия ҳисоб-китоби
|
1 |
Текин фойдаланиш (ссуда) шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бухгалтерия ҳисобида мулкдор (ссуда берувчи) балансида қолади, сабаби ссуда шартномасига кўра ушбу асосий воситаларга эгалик қилиш ҳуқуқи олувчига ўтмайди (ФКнинг 617–620-моддалари). Ссуда берувчи корхона бундай асосий воситалар бўйича амортизация ҳисоблаб ёзишни давом эттириши керак.
Тегишинча, фақат мулкдор асосий воситаларни тугатиши (балансдан ҳисобдан чиқариши) мумкин.
Тугатилиши муносабати билан асосий воситалар қийматини балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.
Сизнинг ҳолатда мулкдор ҳадя шартномаси ва ҳисобварақ-фактура асосида асосий воситага эгалик қилиш ҳуқуқини сизга бериши керак. Нотижорат ташкилоти учун текинга олинган мол-мулк, шунингдек темир-терсакни реализация қилишдан бошқа даромад фойда солиғи солиш объекти ҳисобланмайди (Солиқ кодексининг 126, 132-моддалари).
2 |
Темир-терсакни реализация қилишга доир ҳисобварақ-фактура бухгалтерия ҳисобида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборот амалга оширилган санада, яъни темир-терсак топширилган санада акс эттирилади (Солиқ кодексининг 222-моддаси).
Дарина АБУХОВИЧ,
«Norma Online» эксперти.
______________________
*Жорий қиймат – маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича товар-моддий захираларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 4-банди).