Norma.uz
Газета СБХ / 2017 год / № 25-26 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Прогул учун жарима

 

Ходим меҳнат шартномасига кўра 1,5 ставкада ишлайди. 1 ставкаси – шифокор-реаниматолог (асосий лавозими) ва 0,5 ставкаси – тез тиббий ёрдам шифокори (ички ўриндошлик). Шифокор жадвалга кўра навбатчилик кунида тез тиббий ёрдам бўлимида бўлмади. Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ, меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли.

1. Ички ўриндошлик асосида ишловчи ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун жарима ушлаб қолиш мақсадида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори қандай аниқланади?

2. Бунда асосий лавозими бўйича ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи инобатга олинадими?

3. Жаримани қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?

М.Ембергенов,

бош бухгалтер.

 

1

Ходим меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли. Бундай чоралардан бири ўртача ойлик иш ҳақининг 30%идан ортиқ бўлмаган миқдорда, баъзида ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган ҳолларда эса 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳисобланади (МКнинг 181-моддаси). Иш берувчи бундай жаримани ходимнинг розилигидан қатъи назар ушлаб қолиши мумкин (МКнинг 164-моддаси).

Жарима ҳисоблаб ёзиш учун ўртача иш ҳақи Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартибининг (Тартиб, ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова) 5-бандига мувофиқ ҳисобланади, яъни бу ҳолда ўртача ойлик иш ҳақи кейинги 2 календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.

Фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладиган барча тўловлар ҳисоб-китобга қўшилади. Ҳисоблаб ёзилган вақтига қараб, яъни иш ҳақи тўлашга доир ҳисоб-китоб қайдномасига кўра улар тўғри келадиган ойдаги иш ҳақига киритилади. Йиллик иш якунларига кўра мукофот ҳар ой учун 1/12 қисм каби ҳисобга олинади. Чораклик мукофот ҳар ой учун 1/3 қисм каби ҳисобга олинади. Бирор-бир ҳодиса муносабати билан бир йўла бериладиган мукофот, агар ҳисоб-китобда инобатга олинадиган 2 ойдан бирида ҳисоблаб ёзилган бўлса, тўлиқ миқдорда ҳисоб-китобга киритилади.

 

2

Ходим ички ўриндошлик асосида ишлаши сабабли унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда, ушбу ҳисоблаб чиқиш мақсадларидан қатъи назар, асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик бўйича иш учун иш ҳақи алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқилади (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 14-банди). Яъни меҳнат интизомини бузганлик (прогул) учун жаримани ҳисоб-китоб қилиш мақсадида ходимга тез тиббий ёрдам шифокори лавозимидаги иши учун тўланиши лозим бўлган иш ҳақидан келиб чиқиб, кейинги 2 календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш зарур. Ходимнинг шифокор-реаниматолог лавозимидаги иш ҳақи инобатга олинмайди.

 

3

Жарима миқдори ҳисобланишини мисол ёрдамида кўриб чиқамиз.

Май ойида ички ўриндошлик асосида тез тиббий ёрдам шифокори лавозимида ишловчи ходим жадвалда белгиланган навбатчилик кунида ишда бўлмади. Кўрсатилган лавозим бўйича ходимга кейинги 2 календарь ойида фуқароларнинг суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзилган тўловлар суммаси (шифокор-реаниматолог сифатидаги асосий лавозими бўйича оладиган иш ҳақи эътиборга олинмайди) қуйидагича бўлган:

март ойида – 800 000 сўм (маош – 500 000 сўм; чораклик мукофот – 900 000 сўм х 1/3 (март ойи учун мукофотнинг фақат 1/3 қисми, яъни атиги 300 000 сўм ҳисобга олинади));

апрель ойида – 900 000 сўм (маош – 500 000 сўм; бир йўла бериладиган мукофот (тўлиқ миқдорда ҳисоб-китобга киритилади) – 400 000 сўм).

Ўртача ойлик иш ҳақи 850 000 сўмни ((800 000 + 900 000) / 2) ташкил этади.

Ўртача ойлик иш ҳақининг 30%идан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима ундирилади. Унинг миқдори 255 000 сўмга (850 000 х 30%) тенг бўлади.

 

Надежда ГУШЧИНА, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2368 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика