Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 2 / Хўжалик юритиш қоидалари

Туман ўзгарган, лекин жой эмас!

Ҳамза тумани Яшнобод деб қайта номланиши муносабати билан, гарчи ташкилотимиз эски жойида турса-да, бизнинг МЧЖда юридик манзил ўзгарди.

Туман қайта номланиши муносабати билан бизнинг жамиятимиз таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиши ва улгуржи савдони амалга оширишга лицензияни қайта расмийлаштириши шартми?

В.Захарченко, бош бухгалтер.

 

Йўқ, шарт эмас. Амалдаги қонун ҳужжатларда тадбиркорлик субъектларига улар жойлашган туман ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирлик қайта номланганда ўз таъсис ҳужжатларига бирор-бир ўзгартиришлар киритишни на бевосита, на билвосита кўрсатма берилмайди. Бундай ўзгартириш почта манзилининг ўзгаришига олиб келмайди.

Лицензияни қайта расмийлаштиришга келсак, юридик шахс бўлмиш лицензиат у қайта тузилган, унинг номи ёки жойлашган ери (почта манзили) ўзгарган тақдирда, шундай қилиши зарур (25.05.2000 йилдаги «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги 71-II-сон Қонун 20-моддасининг биринчи қисми).

Худди шундай меъёр Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низомнинг (ВМнинг 5.11.2005 йилдаги 242-сон Қарори билан тасдиқланган) 23-моддасида мавжуд.

Шу тариқа, сизнинг МЧЖ жойлашган ер, туман қайта номланганлигига қарамай, аввалгидек қолгани боис, жамият томонидан таъсис ҳужжатларига тегишли ўзгартишлар мажбуран киритилиши ва лицензияни қайта расмийлаштириш учун асос мавжуд эмас. Шу билан бирга МЧЖ ушбу ҳаракатларнинг ҳар бирини содир этишга ҳақлидир.

Прочитано: 683 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика