Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 2 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қарз учун учинчи тараф жавобгар

Ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган корхонамиз монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаради. Пудрат шартномаси бўйича биз алоқа ҳамда эрта хабардор қилиш тизимларини сотиб олдик ва Наманган вилоятида монтаж қилдик ва ишга туширдик, буни бажарилган ишлар далолатномалари тасдиқлайди. Буюртмачи уларга қисман ҳақ тўлади ва солиштирма далолатнома билан мавжуд дебиторлик қарзини тасдиқлади.

Ушбу ҳужжатларга асосланиб биз Тошкент шаҳар хўжалик судига суд буйруғини беришлари тўғрисида ариза топширдик. Уни олгач, биз Наманган банкидаги буюртмачининг ҳисобрақамига инкассо топшириқномасини йўналтирдик. Банк уни қабул қилди. Бироқ буюртмачи ҳозирги пайтда бюджет ва лизинг берувчидан қарздор, айни шу сабабли картотекада қайд этилган. У қарзни бошқа ташкилотга ўтказиш тўғрисида уч тарафлама шартнома тузишни таклиф қилди. Учинчи тараф буюртмачимиздан қарздор ва қарзини бизга тўлаган ҳолда сўндиришга рози.

Биз ФКнинг 322, 323, 251–254-моддаларига кўра қарзни ўтказиш тўғрисида уч тарафлама шартнома тузиш ва шундан кейин хўжалик судига қарздорни алмаштириш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига эгамизми? Агар эга бўлсак, мазкур ҳал қилув қарорини олиш учун судга қандай ҳужжатларни тақдим этишимиз керак?

 

– Ижро ишини юритиш босқичида тарафларда кўп ҳолларда ундирувчи ёки қарздорни ўзгартириш зарурати вужудга келади.

Хўжалик процессуал кодексининг (ХПК) 39-моддаси процессуал ҳуқуқий ворисликка йўл қўяди. Унда шундай белгиланган: тарафлардан бири низоли ёки хўжалик судининг ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳуқуқий муносабатдан чиқиб кетган тақдирда (қайта ташкил этилиш, талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши, фуқаронинг ўлими ва бошқа ҳолларда) суд бу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан алмаштириб, бу ҳақда ўз ажрими, ҳал қилув қарори ёки қарорида кўрсатади. Ҳуқуқий ворислик процесснинг ҳар қандай босқичида амалга оширилиши мумкин.

«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонун (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон) 12-моддасида ҳам белгиланишича, ижро иши юритишдан тарафларнинг бири чиқиб кетган тақдирда (ундирувчи ёки қарздорнинг вафот этиши, юридик шахснинг қайта ташкил этилиши, бошқа шахс фойдасига талаблардан воз кечилиши, қарзнинг бошқа шахсга ўтказилиши ва шу кабилар) суд ижрочиси ўз қарори билан ана шу тарафни унинг ҳуқуқий вориси билан қонунда белгиланган тартибда алмаштириши шарт.

Ижро иши юритишдаги тарафни алмаштириш учун тарафлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисида битим тузадилар ва хўжалик судига суд буйруғини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисида ариза билан мурожаат қиладилар. Бунда шуни ҳисобга олиш лозимки, ХПКнинг 217-моддасига кўра, хўжалик суди ундирувчи, қарздор ёки суд ижрочисининг аризасига кўра суд ҳужжатини ижро этиш усулини ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.

Суд ҳужжатини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза хўжалик судининг мажлисида кўрилиб, ундирувчи ва қарздор ХПКнинг 124-моддасида назарда тутилган тартибда, у берилган кундан бошлаб 20 кунлик муддат ичида бундан хабардор қилинади. Уни кўриш натижалари бўйича ажрим чиқарилади, у ундирувчи ва қарздорга, шунингдек суд ижрочисига – агар суд ҳужжатини ижро этиш унга тегишли бўлса, юборилади (ХПКнинг 217-моддаси тўртинчи қисми). Қонун ҳужжатларида суд буйруғини ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати белгиланмаган. Бироқ юқорида баён этилганларнинг маъносидан келиб чиқиб, унга мазкур ҳолда қарзни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги битимнинг нусхасини илова қилиш талаб этилади деб ҳисоблаймиз.

 

Эльмира СИРАЗИЕВА,

эксперт-юристимиз.

 

Прочитано: 978 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика