Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 2 / Паспорт масалалари

Муаммо бўлмаслиги учун

2013 йилда мен Японияга иш визаси бўйича 1 йилга келдим. Ушбу йилда визани яна 1 йилга узайтирдим. Паспортим эски намунада, Визалар ва рухсатномалар бўлимининг муддати 2013 йилда тугаган. 2015 йил ёзи ёки кузида биометрик паспорт олиш учун Ўзбекистонга қайтишни режалаштиряпман. Японияга доимий ёки вақтинча яшаш учун бормаганлигим боис консуллик рўйхатига турмаганман.

Мен Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонасида консуллик рўйхатига туришим керакми? Элчихонада биометрик паспорт олишим мумкинми?

Муҳиддин.

 

– Ҳа, сиз консуллик рўйхатига туришингиз керак эди. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги низомга (Президентнинг 5.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова) мувофиқ белгиланган тартибда хорижга доимий яшаш учун чиқиб кетган, шунингдек вақтинча хорижда бўладиган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ёки вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.

Хорижга хизмат сафарига, ўқиш, даволаниш ва шартнома бўйича ишлашга чиққан ва хорижга вақтинча чиқишларини белгиланган тартибда расмийлаштирган фуқаролар вақтинча консуллик рўйхатига олинадилар.

Фуқаро ўзи бораётган мамлакатга қонуний тарзда ва 6 ойдан ортиқ муддатга келган тақдирда, у вақтинча консуллик рўйхатига олинади.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларида доимий ва вақтинча консуллик рўйхатига олинган фуқаролар биометрик паспортни расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

белгиланган шаклдаги ариза;

илгари берилган паспорт;

туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома (биринчи марта паспорт расмийлаштирилаётганда);

35 x 45 мм ўлчамдаги фотосурат;

паспортни йўқотиб қўйганлиги ҳақидаги маълумотнома (паспортни йўқотиб қўйганда);

консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция.

Прочитано: 632 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика