Norma.uz

Кечиктиришнинг ҳам қоидалари бор

ИШНИНГ МОҲИЯТИ 

Хўжалик суди 2011 йил мартда масъулияти чекланган жамиятдан (МЧЖ) хусусий фирма (ХФ) фойдасига 540,2 млн сўм миқдорида қарз, давлат божи ва почта харажатларини ундириш тўғрисида қарор қабул қилди. Май ойида суд ижрочилари бўлими уни ундириш тўғрисида ижро ишини қўзғатди. Июлда ХФ суд ижрочилари бўлимига ижро варақасини чақириб олиш тўғрисида хат билан, 2013 йил ноябрида эса ижро ишини юритишни тиклаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилди. Бироқ суд ижрочиси мажбурий ижро этиш муддати тугаганлиги муносабати билан уни қондиришдан бош тортди.

2014 йил январида ХФ хўжалик судига МЧЖ қарзини ундириш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.

 

СУД ИЖРОЧИЛАРИ БЎЛИМИНИНГ ПОЗИЦИЯСИ 

Мажбурий ижро этиш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатларнинг тугаши муносабати билан бўлим илгари қайтарилган ижро варақасини қабул қилишдан бош тортди. ХФга унинг хўжалик судига мажбурий ижро этиш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга оид ҳуқуқлари тушунтирилди.

 

ХФнинг ПОЗИЦИЯСИ

2011 йил июлида биз ХФ билан МЧЖ раҳбариятлари ўртасидаги қарзни 2011 йил августдан бошлаб 12 ой мобайнида бўлиб-бўлиб сўндириш тўғрисида келишилганлиги муносабати билан ижро варақасини чақириб олдик. Жавобгар фақат 300 млн сўм ўтказди ва ҳал қилув қарорини охиригача бажармади. Аризамизни қондиришингизни сўраймиз, чунки қарз тўлиқ сўндирилмаган, МЧЖ эса амалда бизни чалғитиб, суднинг 11.03.2011 йилдаги ҳал қилув қарорининг ижросини бўлиб-бўлиб амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолашни таклиф қилди.

 

МЧЖнинг ПОЗИЦИЯСИ

Қонун ҳужжатларига кўра мажбурий ижро этиш муддатлари ижро варақаси берилган кундан бошлаб 6 ойни ташкил қилади. Мазкур муддат аллақачон ўтган ва биз суддан ХФ аризасини қондиришдан бош тортишни сўраймиз. МЧЖ ва ХФ ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ҳолати мазкур аризага тааллуқли эмас.

 

СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 

Биринчи инстанция суди иш материалларини ўрганиб, ундирувчининг важлари, қарздорнинг ­эътирозлари, суд ижрочилари бўлими вакилларининг фикрини тинглаб ва муҳокама қилиб, қонун ҳужжатларининг қоидаларини таҳлил қилиб, иш моҳиятида баён этилган далилларни тасдиқлади.

Хўжалик процессуал кодексининг (бундан кейин – ХПК) 215-моддасига амал қилиб, суд ХФ аризасини қондиришни рад этди, чунки даъвогар ижро варақасини бажаришга тақдим этиш муддатини ўтказиб юборишнинг узрли сабабларини келтирмади.

 

ЮРИСТНИНГ ШАРҲИ  

ХПКнинг 215-моддаси биринчи қисмига асосан ижро варақасини ижрога тақдим этиш муддати хўжалик суди томонидан узрли деб топилган сабаблар билан ўтказиб юборилганда, ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин. Уни тиклаш тўғрисидаги ариза суд ҳужжатини қабул қилган хўжалик судига ёки ижро этиш жойи бўйича хўжалик судига берилади.

Ариза хўжалик судининг мажлисида ундирувчи ва қарздор хабардор қилинган ҳолда кўрилади. Бироқ уларнинг келмаганлиги аризани кўришга тўсқинлик қилмайди.

Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш учун асосий омиллар бўлиб ХФ келтирган узрли сабаблар ҳисобланади. Тарафлар томонидан қарзни сўндириш тўғрисидаги келишувга эришилганлиги далили муддатни ўтказиб юборишнинг узрли сабаби ҳисобланмайди. Бунинг устига ХФ ижро варақасини чақириб олмасдан туриб, суд ҳужжати ижросини тузилган муддатни кечиктириш тўғрисидаги келишувга мувофиқ бўлиб-бўлиб амалга ошириши мумкин эди. Бироқ у ижро варақасини чақириб олишни афзал кўриб, бу билан мазкур ҳаракатнинг ўзи учун нохуш оқибатларини юзага келтирди. Бундан ташқари, судга ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида ижрони бўлиб-бўлиб амалга ошириш тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин бир йилдан кўпроқ вақт ўтганидан сўнг мурожаат қилинган.

Бундай ҳолатларда суд МЧЖнинг ижро варақасини ижрога тақдим этиш учун ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги аризасини қондиришдан бош тортиш ҳақида тўғри қарор қабул қилган.

Мазкур ҳолда ундирувчи – хусусий фирма қарзни сўндиришни бўлиб-бўлиб амалга ошириш тўғрисидаги келишув имзоланганидан кейин хўжалик судига суднинг 11.03.2011 йилдаги ҳал қилув қарорини бўлиб-бўлиб ижро этиш хусусида ариза билан мурожаат қилиши керак эди. Бироқ ижро варақасини чақириб олмаслик лозим эди. Бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги келишувнинг амал қилиш муддатига ХФ ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш тўғрисида ариза бериши мумкин эди (29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» 258-II-сон Қонуннинг 33-моддаси). Агар кейинчалик бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисидаги ажрим бажарилмаса, фирма суд ижрочилари бўлимига ижро ҳаракатларини кейинга қолдириш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш хусусида мурожаат қилиши мумкин эди. Шунда ижро ишини юритиш «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида» Қонуннинг 46-моддасида назарда тутилган мажбурий ижро этиш чораларини қўллаган ҳолда тўлиқ ҳажмда амалга оширилган бўларди.


Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 2634 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика