Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 2 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ИЛМИЙ УНВОНЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ЎЗГАРДИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг қарори (АВ томонидан 26.12.2014 йилда 2444-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди.

Олий ўқув юртида профессор илмий унвони, истисно тариқасида:

«Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони ёки «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган;

камида 2 ўқув йили давомида педагогик фаолият олиб бораётган;

педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти бўлган;

илмий мақолалар чоп эттирган;

республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин.

Шунингдек илмий-тадқиқот муассасасида профессор илмий унвони, истисно тариқасида:

камида 2 йил давомида илмий фаолият кўрсатаётган;

фан доктори ёки фан номзоди (хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар) илмий даражасига эга бўлган;

диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар (жумладан ҳаммуаллифликда йирик илмий иш, монография) чоп эттирган;

камида 10 та (шундан нуфузли хорижий журналларда 2 та) илмий мақола чоп эттирган;

педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти бўлган;

салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган (жумладан олган илмий натижалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда татбиқ этилган) юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 29.12.2014 йилдаги 52 (656)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

БОЗОРЛАРДАГИ БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАРНИНГ МИНИМАЛ МИҚДОРЛАРИ БЕЛГИЛАНДИ

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 26.12.2014 йилда 2643-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан 2015 йилги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари белгиланди.

Мазкур йиғимлар ҳар йили Президентнинг «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига (26.04.2010 йилдаги ПҚ–1326-сон) мувофиқ белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорларини Молия вазирлиги ва ДСҚ томонидан белгиланган минимал миқдорлардан кам бўлмаган миқдорда тасдиқлайдилар. 

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 29.12.2014 йилдаги 52 (656)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

ИЛМИЙ ХОДИМЛАРНИНГ БАЗАВИЙ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ ОШИРИЛДИ

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси (ФТРМҚ), Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг қарори (АВ томонидан 30.12.2014 йилда 2644-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларига (ВМнинг 18.08.2009 йилдаги 233-сон Қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.

Институт директори (профессор)нинг лавозим маоши миқдори 1 663 850 сўмдан 1 830 235 сўмга, кичик илмий ходим (фан номзоди)нинг маоши – 1 172 873 сўмдан 1 290 160 сўмга, тажриба орттирувчи тадқиқотчининг маоши – 925 818 сўмдан 1 018 400 сўмгача оширилди.

Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари томонидан 2014 йил 15 декабрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдорлари ўзгарганлигини ҳисобга олиб иш ҳақлари қайта ҳисоблаб тўланиши таъминланади.

Ҳужжат Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (21.11.2014 йилдаги ПФ–4672-сон) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини (18.08.2009 йилдаги 233-сон) бажариш мақсадида қабул қилинди.

ФТРМҚ, МАИМҚВ ва МВнинг илгари амал қилган, АВ томонидан 15.09.2014 йилда 2616-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори ўз кучини йўқотди.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 31.12.2014 йилдаги 52 (1)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
эксперт-юристларимиз Елена ЕРМОХИНА ва
Сардор ЖУМАШОВ
тайёрладилар.

Прочитано: 1331 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика