Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 35 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Агар кўчанинг номи ўзгарса

Ўғлим билан январда янги паспорт олдик, пропискани қайд эттирдик. Февралда эса кўчамиз номи ўзгарди. Биз яна қайтадан пропискадан ўтишимиз керакми?

Ўғлим ўқиш учун ярим йилга бошқа мамлакатга жўнаб кетди, жўнаш олдидан эса менга унинг банкдаги ҳисобварағидан пул олишимга ишончнома қолдирди. Агар мен қайтадан пропискадан ўтсам, ушбу ишончнома ҳақиқий деб ҳисобланадими (манзил эса аввалгидай)?

Квартирам режаси кадастрда эски манзил бўйича рўйхатдан ўтказилган. Энди уни яна рўйхатдан ўтказишим керакми? Бунда қайта рўйхатдан ўтказиш қандай бўлади?

Д.Қобулова,

Тошкент шаҳри.

 

– «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуннинг (12.10.2011 йилдаги ЎРҚ-303-сон Қонун, бундан кейин – Қонун) 17-моддасига мувофиқ географик объектларнинг рўйхатдан ўтказилган номлари ўз фаолиятини амалга ошираётганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан фойдаланиш учун мажбурийдир.

Бундан ушбу Қонуннинг талаблари жисмоний шахсларга (фуқаролар, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга) татбиқ этилмаслиги келиб чиқади. Шунингдек ҳозирги пайтда доимий ва вақтинчалик прописка масалаларини тартибга солувчи бирорта меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда («Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон); Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома1; Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низом2 ва ҳоказо) кўча номининг ўзгариши муносабати билан пропискани алмаштириш талаби қайд этилмаган.

Шу тариқа, сиз прописка ва ишончномани ўзгартиришингиз шарт эмас. Пул маблағларини олиш чоғида банк билан боғлиқ бирор-бир муаммо юзага келган тақдирда сиз давлат ер кадастрини юритиш хизматидан кўча номи ўзгарганлиги тўғрисида маълумотнома олишингиз ва уни банкка тақдим этишингиз керак бўлади.

Квартирага доир ҳужжатларни ўзгартиришга келсак, улар квартирага доир битимлар амалга оширилганда киритилади. Ушбу ҳолда ҳам сизга юқорида кўрсатилган маълумотнома керак бўлиши мумкин.

 

1Ички ишлар вазирининг АВ томонидан 4.05.2012 йилда 2358-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

2ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова.


Алексей НИЯЗМЕТОВ,

юрист. 

Прочитано: 1312 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика