Norma.uz

Розилик билдирган – улушга эга бўлади

ИШНИНГ МОҲИЯТИ

Фуқаро С. фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга жавобгарлар – фуқаролар В. (собиқ рафиқаси), Д. ва Г. га (ўғиллари) нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, хусусийлаштирилган квартирадаги ўз улушини белгилашлари ва унинг мулк ҳуқуқини эътироф этишларини сўради.

 

ДАЪВОГАРНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

1977 йилда мен жавобгар В. билан турмуш қурдим. Ушбу никоҳдан 1977 ва 1985 йилларда туғилган икки фарзандим бор. 2003 йилда никоҳимиз бекор қилинди. Ҳозирги вақтда бошқа оила қурганман, бироқ низолашилаётган квартирада прописка қилинганман. Хусусийлаштириш пайтида мен унга прописка қилинганим ва хусусийлаштиришга розилик билдирганим сабабли мазкур квартиранинг қисмига эгалик ҳуқуқимни эътироф этишингизни сўрайман.

 

ЖАВОБГАРЛАРНИНГ ПОЗИЦИЯСИ

Даъво талабларини эътироф этмаймиз. Даъвогар никоҳ бекор қилинганидан кейин низоли квартирада яшамайди, коммунал ва фойдаланиш харажатларини тўламайди. Даъвогар квартирадаги улушга эгалик ҳуқуқи эътироф этилганидан кейин янги оиланинг барча аъзоларини прописка қилиш ва кўчириб келиш ниятида, бироқ барча ҳолатларни ҳисобга олганда улар билан яшаш мумкин эмас.

 

СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ

Суднинг аниқлашича, эр-хотин биргаликда ҳаёт кечириш даврида низоли квартира хотин номига хусусийлаштирилган. Даъвогар уни хусусийлаштиришга розилик берган.

Хусусийлаштириш пайтида квартирадан фойдаланиш ҳуқуқидан эр-хотин С. ва В. фойдаланганлар ва амалда яшашган, шунингдек уларнинг биргаликдаги никоҳидан туғилган вояга етмаган фарзандлари Д. ва Г. ҳам яшашган.

Уй-жой кодексининг 32-моддаси бешинчи қисмига кўра, хусусийлаштирилган квартира ёки уй мулкдорининг вояга етган оила аъзолари ва уй-жойнинг хусусийлаштирилишига розилик берган шахслар ҳам уларнинг умумий мулки бўлмиш хусусийлаштирилган квартира ёки уйга нисбатан тенг ҳуқуқларга эга бўладилар ва тенг мажбуриятларни бажарадилар.

Шу тариқа, низоли квартирани хусусийлаштиришга розилик берган даъвогар С. жавобгар В. билан бир қаторда квартиранинг шерик мулкдори ҳисобланади.

«Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуннинг (7.05.1993 йилдаги 846-XII-сон) 13-моддасига кўра, агар хусусийлаштирилган турар жойда, ижарага олувчидан ташқари, хусусийлаштиришга розилик берган оиланинг бошқа аъзолари ҳам яшашса, уларнинг ҳаммаси ушбу турар жойнинг шерик мулкдорларига айланадилар, эгаллаб турилган турар жойга эгалик эса хусусийлаштириш натижасида умумий мулкка айланади. Ушбу қоида мулкдор оиласининг вақтинча ҳозир бўлмаган аъзоларига ҳам татбиқ этилади.

Олий суд Пленумининг «Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги Қарорининг (2.05.1997 йилдаги 3-сон) 16-бандига мувофиқ ижарачи билан бирга яшаётган ва унинг оила аъзоси ёки собиқ оила аъзоси бўлиб ҳисобланган вояга етмаган шахслар ижарага олиш шартномасидан келиб чиқадиган барча ҳуқуқлардан тенг фойдаланадилар ва улар эгаллаб турган турар жойлари хусусийлаштирилган тақдирда, вояга етган фойдаланувчилар билан тенг равишда шу турар жойга нисбатан умумий эгалик ҳуқуқига эга бўладилар.

Юқорида баён этилганлар асосида суд даъвогарнинг даъво талабларини қондириш ва унинг низоли квартирада ј қисмга эгалик ҳуқуқини ­эътироф этишга қарор қилди.

Суд Фуқаролик процессуал кодексининг 207-моддасига асосан даъво талаблари доирасидан четга чиқиш ва жавобгарлар В., Д. ва Г.нинг улушини белгилашни лозим деб ҳам ҳисоблади ва улар ҳар бирининг хусусийлаштирилган квартирада ј қисмга эгалик қилиш ҳуқуқини эътироф қилди.

 

ШАРҲ

Қонун ҳужжатларининг меъёрларига кўра квартирани хусусийлаштиришга розилик берган, шунингдек унда хусусийлаштириш пайтида прописка қилинган барча шахслар ушбу турар жойга умумий эгалик иштирокчиларига айланадилар.

Квартира ёки уйда биргаликда яшаш мумкин бўлмаган тақдирда суднинг ҳал қилув қарорига кўра мулкдорлардан бири кўчирилиб, бошқа мулкдор зиммасига иш суд томонидан кўрилиш кунида бозор баҳоси бўйича пул ифодасида унинг умумий мулкдаги улушини тўлаш ёки унинг умумий мулкдаги улушига мувофиқ келадиган бошқа турар жойни харид қилиш юклатилиши мумкин.

Уй-жой ёки квартира мулкдори, унинг оила аъзолари, улар билан доимий яшовчи фуқаролар ва собиқ оила аъзоси ўртасидаги, турар жойдан фойдаланиш ва харажатларда иштирок этиш миқдори тўғрисидаги низолар суд тартибида ҳал қилинади.

 

Ахтам Ҳикматов,

адвокат.

Прочитано: 2240 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика