Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 35 / Бизнес масалалари

Ишончнома ўрнига муҳр

Якка тартибдаги тадбиркор маҳсулотимизни етказиб беришга шартнома тузади. Бизнинг ҳисобрақамимизга пул ўтказади. Товарни юклаб жўнатишга муҳр қўйилган юкхат ёзиб беришга келади, бироқ ўзи учун ишончномани бизга тақдим этишдан қатъиян бош тортади.

У товар олиш учун белгиланган шаклда ишончнома тақдим этиши керакми? Товарни ишончномасиз топшириш учун ҳисобварақ-фактура қандай расмийлаштирилади?

 

– Сизнинг контрагентингиз тамомила ҳақ. Товарни бошқа хўжалик юритувчи субъектлардан харид қиладиган якка тартибдаги тадбиркорнинг уни бевосита ўзи олиши учун ишончнома тақдим этиши талаб қилинмайди. Гарчи бу ҳол қонун ҳужжатларида тўғридан-тўғри назарда тутилмаган бўлса-да, бироқ унинг тегишли меъёрлари мазмунидан қуйидаги ҳолат келиб чиқади. Ишончнома деб, Фуқаролик кодексининг (ФК) 134-моддаси биринчи қисмида белгиланганидек, бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат эътироф этилади. Ушбу қонун қоидасидан келиб чиқиб шуни тасдиқлаш мумкин ва лозимки, ана шу бир шахснинг ўзи ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркор фақат бошқа шахсга ишончнома бериши мумкин, аёнки, у ўзига нисбатан бошқа шахс бўлиб ҳисобланмайди.

Шу сабабли бундай тадбиркорлар, дарвоқе юридик шахсларнинг раҳбарлари (биринчи шахслари) ҳам ишончномани ўз номларига ёзишлари ноўриндир. Ҳисобварақ-фактурадаги (ёки юкхатдаги) ўз имзоларини улар ўз муҳрларининг изи билан тасдиқлашлари керак. Шунинг ўзи етарли.

Товарни унинг вакили олган ҳолда якка тартибдаги тадбиркор номидан ишончнома тақдим этиш талаб қилинади*.

Юридик шахсларнинг раҳбарларини ҳам тилга олганимиз боис, шуни қайд этиш лозимки, ўзлари бошқарадиган ташкилот вакили бўлиш, бинобарин, унинг номидан ҳар қандай ҳаракатни амалга оширишга улар, ФКнинг 129-моддаси биринчи қисми маъносига кўра, қонунга асосланган ваколат сабабли ҳақли бўладилар. Чунончи, «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) 39-моддаси, «Хусусий корхона тўғрисида»ги Қонуннинг (11.12.2003 йилдаги 558-II-сон) 14-моддаси, «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг (26.04.2012 йилдаги ЎРҚ-327-сон) 13-моддаси ва бир қатор бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ташкилот раҳбари унинг номидан ишончномасиз фаолият юритишини назарда тутади.

 

*«Ишончнома – эркин шаклда» («Норма маслаҳатчи» газетасининг 26.06.2012 йилдаги 26 (363)-сони).


Камол МУЗАФФАРОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 3057 раз(а)

Комментарии к статье (1)

Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.
2019-03-19 20:53:05, Даврон ака:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика