Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 35 / Бизнес масалалари

Ҳамма сир-асрор билиб олинади

Корхонамиз болалар овқатининг улгуржи савдоси билан шуғулланади.

Шартнома тузаётганда харидорларимиз (юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар) бизга тақдим этишлари керак бўлган барча ҳужжатларни санаб берсангиз.

А.Павленко.

Тошкент шаҳри.

 

– Товарларнинг улгуржи реализацияси чоғида Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 26.11.2002 йилдаги 407-сон Қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) амал қилиш керак.

Низом 11-бандининг биринчи хатбошисида назарда тутилишича, чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга улгуржи сотишда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.

Улгуржи корхона томонидан товарлар кичик туркумлар билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга сотилган тақдирда улардан худди шундай маълумотнома тақдим этиш талаб қилинади (Низом 11-бандининг иккинчи хатбошиси).

Кўрсатилган меъёрдан кўринадики, у императив, яъни фармойиш тусига эга. Демак, айтилган харидорлар томонидан тилга олинган маълумотнома тақдим этилмаса, улар билан шартнома тузишга йўл қўйилмайди.

«Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунни (29.08.1998 йилдаги 670-I-сон) ҳам назарда тутиш лозим. Унинг 6-моддасига кўра хўжалик шартномаси тарафлари белгиланган тартибда, хусусан, қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш муносабати билан зарур бўлган маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;

хўжалик шартномаларини тузиш, бажариш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосаларини сўраш ва олиш, мутахассислар билан маслаҳатлашиш;

бошқа тарафнинг иқтисодий аҳволи, нуфузи ва ишчанлик жиҳатлари хусусидаги маълумотларни тўплаш.

Яъни хўжалик шартномаси тарафларининг ҳар бири бир-биридан қуйидаги ҳужжатларнинг нусхаларини (солиштириш учун унинг аслини тақдим этган ҳолда) сўраб олишга ҳақли:

● хўжалик юритувчи субъектнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномани;

● таъсис ҳужжатларини, масалан юридик шахслар вакилларининг битимлар тузишга ваколатларини текшириш учун;

● юридик шахс раҳбарини тайинлаш тўғрисида буйруқ ёки бошқа қарорни (масалан, МЧЖ иштирокчилари умумий йиғилишининг баённомасини);

● бошқа ҳужжатларни.

Хўжалик шартномаси тарафлари бошқа тарафнинг иқтисодий аҳволи, нуфузи ва ишчанлик жиҳатлари хусусидаги маълумотларни тўпларкан, йиллик молиявий ҳисоботнинг нусхасини ҳам (унинг аслини тақдим этган ҳолда) сўраб олишлари мумкин. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун (30.08.1996 йилдаги 279-I-сон) 20-моддасининг биринчи қисмида белгиланишича, у манфаатдор банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқа шахслар учун ошкора ҳисобланади.

Агар шартномани корхонангиз контрагенти номидан унинг вакили (раҳбари эмас) имзоласа, сиз ундан бунга доир ваколатларини тасдиқлайдиган ишончномани (ёки унинг тасдиқланган нусхасини) тақдим этишини талаб қилишга ҳақлисиз.

 

Камол МУЗАФФАРОВ,

Тимур МУМИНОВ,

эксперт-юристларимиз.

Прочитано: 2129 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика