Norma.uz

Ишдан бўшаш куни – охирги кун

Ходим ишдан бўшамоқда.  Ишдан бўшаш куни у тунги сменадаги ишга чиқди. Нима қилиш керак? У тунги сменадаги ишга чиқиши керакми? Табелда унга қанча соат қўйиш керак?

Ф.Маҳаммадиев,

«Қизилқумцемент» ОАЖ муҳандиси.

 

– Қоидага кўра ходим ному­айян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, 2 ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир (Меҳнат кодексининг (МК) 99-моддаси).

Қонун билан белгиланган ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги аҳдлашув бўйича қисқартирилган огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини, меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисидаги буйруқ нусхасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт. Иш берувчи томонидан ходимнинг ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилишни кечиктиришга, шу жумладан бошланган ишни тугалламаслик, қарзи йўқлик варақасини имзоламаслик, ходим зиммасида бўлган моддий бойликларни топширмаслик муносабати билан кечиктиришга йўл қўйилмайди.

Агар меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак.

Барча ҳолларда охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (МК 107-моддасининг иккинчи қисми).

Ишдан бўшаш кунида (ишнинг охирги кунида) иш берувчи ходимга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида ёзув қайд этилган меҳнат дафтарчаси, ходимнинг ёзма талабига кўра бошқа ҳужжатларни бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт. Шу куни ходим ҳисоб-китоб ва меҳнат дафтарчасини олиш учун зарур бўлган вақтга, агар объектив сабабларга кўра у буни иш куни (смена) тугашигача қила олмаса, ишдан озод қилиниши мумкин. Табелда тўлиқ иш куни ёзилади.

 

«Кадрлар бўлими» рукнини эксперт-юристимиз

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ олиб боради.

Прочитано: 977 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика