Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 29 / Йўлга отланганда

Қоидалар, имтиёзлар ва вазиятлар

Мен қариндошларим олдига поездда бормоқчиман ва ўзим билан 5 яшар ўғлимни ҳам олмоқчиман. Чиптага тўлиқ тўлашим керакми ёки менга бирор-бир имтиёзлар берилиши мумкинми?

– Йўловчи поездда 5 ёшдаги битта болани алоҳида жой берилмасдан бепул олиб юриш ҳуқуқига эга. Унга чиптани расмийлаштириш ота-онадан бирининг чиптасига асосан амалга оширилади (15.04.1999 йилдаги «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги 766-I-сон Қонуннинг 12-моддаси; Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларининг1 31-банди, бундан кейин – 109-сон Қоидалар). Йўловчи билан биттадан ортиқ 5 ёшдаги болалар кетаётган бўлса, улардан бири бепул, қолганлари – тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой тақдим қилиниб ташилади.

Агар ота-она 5 ёшдаги икки бола билан кетаётган бўлса, иккинчи боланинг алоҳида жой тақдим қилинмасдан поездда бепул юришига йўл қўйилади. Бундай ҳолатда болага йўл ҳақи тўланмайдиган чипта ҳар бир ота-она чиптасига биттадан расмийлаштирилади (109-сон Қоидаларнинг 32-моддаси).

5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга ҳам тариф қийматидан 50 фоиз чегирма билан алоҳида жой берилади. 10 ёшдан ошган болалар учун чипталар тўлиқ қийматда сотиб олинади.

 

 

Бола Андижонга мустақил равишда поездда бориши мумкинми?

– Ҳа, агар у 16 ёшдан катта бўлса. Бу ёшгача болаларнинг ота-оналари ҳамроҳлигисиз йўловчи ташиш поездларида юришларига йўл қўйилмайди (109-сон Қоидаларнинг 33-моддаси).

 

 

Мен поезддан қолиб кетдим. Вагонда менинг буюмларим ва чипта қолган. Бундай вазиятда нима қилишим керак? Кимга мурожаат қилишим лозим?

– Сиз станция (вокзал) бошлиғига мурожаат қилишингиз лозим. У зудлик билан йўловчи ташиш поезди йўналишидаги поезд тўхташ давомийлиги 10 дақиқадан кам бўлмаган энг яқин станция бошлиғини телефонограмма орқали бу ҳақда хабардор қилади.

Поезд бригадири йўловчи қўл юки ёки чиптасини далолатнома бўйича топширади. Ушбу хабарномага асосан унинг қўл юки ва (ёки) чиптаси олинган станциягача умумий вагонга янги чипта бепул берилади (109-сон Қоидаларнинг 41-моддаси).

 

 

Поездда боришда қандай хизматлар пулли, қайсилари бепул асосда кўрсатилади?

– Ётоқ жойлари мавжуд бўлган йўловчи ташиш поездларидаги вагонларда юрилганда йўловчи, қиймати плацкарта қиймати таркибига киритилган ётаржой буюмлари комплекти билан таъминланади. Комплект иккита чойшаб, битта ёстиқ жилд, битта сочиқдан иборат. У йўловчига бутун йўл давомида фойдаланиш учун берилади.

Матрас, ёстиқ ва кўрпадан фойдаланиш учун тўлов плацкарта қиймати таркибига киритилган ва қўшимча равишда йўловчидан ундириб олинмайди.

Барча йўловчилар бутун поезд йўналиши давомида совутилган қайнатилган ичимлик суви билан бепул таъминланиши керак.

Йўловчи хоҳишига кўра кузатувчи йўналиш давомида ишлатилган ётаржой буюмларини қўшимча ҳақ ҳисобига алмаштириб бериши мумкин.

Барча тоифадаги йўловчи ташиш поездларининг ётоқ жойли вагонлари, шунингдек ўтириш жойларига эга вагонлар кузатувчилари, йўловчиларни уларнинг илтимосига кўра ташувчи белгилаган нархларда кунига камида 3 марта чой билан таъминлаши керак (109-сон Қоидаларнинг 51-моддаси).

 

 

Йўловчи қўл юкини ташишнинг асосий қоидалари тўғрисида нималарни билиши керак?

– Ҳар бир йўловчи (тўлиқ ёки болалар чиптасига) ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилишига рухсат этилади. Қўл юкини йўловчилар учун мўлжалланган жойларга, шунингдек ўтирғичлар ўртасидаги ўтиш жойлари, йўлаклар, вагон майдончалари (тамбурлар)га жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Уч ўлчами суммасига кўра 180 см дан ортадиган йирик габаритли буюмларни қўл юки сифатида ташиш тақиқланади (109-сон Қоидаларнинг 65-моддаси).

Йўловчига қуйидагиларни қўл юки белгиланган меъёрдан (36 кг) ортиқча ташишга рухсат этилади: портфель, аёллар сумкачаси, фотоаппарат, соябон, шунингдек уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар (109-сон Қоидаларнинг 66-моддаси).

Истисно тариқасида, фақат ётоқ ўринли вагонларда, бир чиптага биттадан ошмаган миқдорда ташкилий техникалар ташилишига рухсат этилади. Маиший ва ташкилий техникаларнинг ҳар бир донаси учун, унинг вазнидан қатъи назар (кичик габаритли портативларидан ташқари), багаж тарифи бўйича 30 кг юк учун ҳақ ундирилади (109-сон Қоидаларнинг 69-моддаси).

 

 

Муайян ҳолатлар туфайли сафарни бекор қилишимизга тўғри келди. Агар биз ишлатилмаган поезд чипталарини қайтарсак, пулни бизга тўлиқ қайтаришадими?

– Агар сиз темир йўл станциясининг чипта кассасига фойдаланилмаган чипталарни йўловчи ташиш поезди жўнашига қадар 24 соатдан кечиктирмасдан қайтарсангиз, чиптанинг тўлиқ қиймати, фойдаланилмаган чипталарни 24 соатдан камроқ, бироқ йўловчи ташиш поезди жўнашига қадар 6 соатдан кечиктирмасдан қайтарсангиз, чипта қиймати ва плацкартанинг 50 фоиз қиймати, фойдаланилмаган чипталарни 6 соатдан камроқ, бироқ йўловчи ташиш поезди жўнагандан кейин 3 соатдан кечиктирмасдан қайтарсангиз, сизга чипта қиймати қайтарилади, плацкартанинг қиймати эса қайтарилмайди. Чипталар қайтарилганда воситачилик йиғими қайтарилмайди (109-сон Қоидаларнинг 207-моддаси).

 

Мен шаҳарлараро автобусга кечикдим. Менга чипта қийматини компенсациялашлари керакми?

– Агар сиз чипта сотиб олинган автотранспорт воситасига унинг жўнаш вақтидан бошлаб 3 соат атрофида, касаллик ёки бахтсиз ҳодиса оқибатида эса – 3 сутка мобайнида кечиксангиз, сизнинг хоҳишингизга кўра автобусда юриш ҳужжати чипта баҳосининг 25 фоизини қўшимча равишда тўлатган ҳолда тикланади ёки унга чиптанинг тўланган баҳоси 25 фоиз чегирилган ҳолда қайтариб берилади. Кечикиш сабабини кўрсатаётганда даволаш муассасасининг маълумотномаси ёки бахтсиз ҳодиса тўғрисидаги далолатномани тасдиқнома сифатида тақдим этишни унутманг.

Чипта кассага автотранспорт воситаси жўнашидан кечи билан 2 соат олдин қайтарилган тақдирда, сизга чипта баҳоси унинг олдиндан сотиш тўлови чегирилган ҳолда қайтарилади. Чипта ушбу муддатдан кеч, бироқ автотранспорт воситаси жўнашидан олдин қайтариб берилганда, чипта баҳоси унинг қийматининг 15 фоизи ва олдиндан сотилганлиги учун тўлов чегириб ташланган ҳолда қайтарилади (Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидаларининг2 62-банди, бундан кейин – 482-сон Қоидалар).

 

Биз аэропортга ўз вақтида келдик, бироқ бизнинг рейсимиз кечиктирилган экан. Кечиктириш вақти тўғрисида таблодаги ахборот тез-тез ўзгариб турди, шу туфайли учишни шинам шароитда кутиш учун аэропортни тарк эта олмадик. Натижада биз аэропортда 9 соат қолиб кетдик. Бундай ҳолда авиакомпаниядан қандай компенсацияларни талаб қилишимиз мумкин?

– Йўловчи ташиш учун транспорт воситасини кечиктириб жўнатганлик ёки бундай транспорт воситаси манзилга кечикиб келганлиги учун ташувчи, яъни авиакомпания жавобгар бўлади (Фуқаролик кодекси (ФК) 720-моддасининг биринчи қисми; Ҳаво кодексининг (ҲК) 117-моддаси).

Авиакомпания, агар кечикиш енгиб бўлмайдиган куч туфайли юз берганлигини (ФК 333-моддасининг учинчи қисми), у кечикишнинг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрганлиги ёки бундай чораларни кўриш мумкин эмаслигини исботласа, рейс кечикканлик учун жавоб бермайди. Олдини олиш мумкин бўлмаган ҳолатлар бошланганда ташувчи жавобгарликдан озод қилинади.

Зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади (Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидаларининг3 130-2-банди, бундан кейин – 2238-сон Қоидалар).

2238-сон Қоидаларнинг 130-3-бандига мувофиқ, авиакомпания қуйидаги бепул қўшимча хизматларни кўрсатиши шарт:

бир маротаба телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш ёки бошқа алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;

парвозгача кутиш даврида ёки транспортнинг бошқа тури орқали ташишгача бўлган вақтда озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;

ташувчи қоидаларида белгиланган муддат кутиш вақтидан кўра кўпроқ бўлса, меҳмонхона билан таъминлаш;

кутиш вақтида транспорт орқали аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача элтиб қўйиш ва қайтишни таъминлаш;

чиптада назарда тутилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш.

Агар авиакомпания ушбу сервисни амалга оширмаса ва йўловчилар ўз ҳисобларидан парвозни кутиш вақтида овқатланиш ёки меҳмонхона харажатларини қилсалар, бундай харажатларни авиакомпаниядан судга мурожаат қилиб ундириш мумкин. Шунингдек йўловчи маънавий зарарни компенсациялашни талаб қилиши мумкин (ФКнинг 1021-моддаси; 26.04.1996 йилдаги «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги 221-I-сон Қонуннинг 22-моддаси).

 

1ВМнинг 13.04.2012 йилдаги 109-сон Қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 4.11.2003 йилдаги 482-сон Қарорига 1-илова.

3Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг АВ томонидан 29.06.2011 йилда 2238-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.

Таътилда сафарга чиқувчига эслатма

ЖЎНАБ КЕТИШГАЧА

  • Пул олиш/валюта алмаштириш
  • Суғурта ҳужжатини сотиб олиш
  • Визани текшириш
  • Болага ишончнома расмийлаштириш
  • Аэропорт/вокзалгача такси буюртириш
  • Гуллар тўғрисида қайғуриш
  • Уй ҳайвонлари тўғрисида қайғуриш
  • Туристик компаниянинг ташриф варақчасини олиш
  • Квартира калитлари комплектини ишончли шахсга қолдириш
  • Телефон рақамларини эҳтиёт шарт қўшниларга қолдириш
  • Буюмларни рўйхат асосида жомадонга жойлаш

ҚЎЛ ЮКИ

  • Паспорт ва паспорт ксеронусхаси
  • Суғурта ҳужжати ва унинг ксеронусхаси
  • Отелларга ваучерлар
  • Авиа – т/й чипталари
  • Пул, банк карталари
  • Ҳайдовчилик ҳужжатлари
  • Бола билан кетишга ишончнома
  • Ноутбук/планшет
  • Мобил телефон
  • Фотоаппарат
  • Розеткалар учун переходник
  • Қуёшдан ҳимоялаш кўзойнаклари
  • Соябон
  • Зарядлаш қурилмалари/батарейкалар, хотира карталари
Прочитано: 1153 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика