Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 29 / Йўлга отланганда

Қарздорлар учун чегара ёпиқ

Хориж курортида режалаштирилган дам олиш армонга айланмаслиги учун унга олдиндан тайёрланиш лозим. Бундай тайёрланиш ўз ичига нималарни олади? Албатта, йўлланмалар, чипталарни харид қилиш, йиғимлар ва ҳоказоларни. Бироқ яна бир муҳим жиҳат борки, уни эътибордан соқит қилиш ҳеч ҳам мумкин эмас – бу хорижга чиқиш тақиқланганлигидир.

 

Бундай чеклов ҳар бир қарздор кишига тааллуқли.

У суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар қарздор томонидан узрли сабабларсиз белгиланган муддатда ижро этилмаганда қўлланилади. Қарздорнинг Ўзбекистондан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарор суд ижрочиси томонидан ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббусига кўра чиқарилади.

Фуқаро зиммасида қарзнинг ёки пул маблағларини ундириш тўғрисида суд қарорининг мавжудлиги хорижга чиқишни чеклаш учун етарли эмас. Суд ижрочисининг албатта чиқарилган ва катта суд ижрочиси томонидан тасдиқланган қарори бўлиши керак*.

Ижро ҳужжати суд ижрочилари хизматига тақдим этилганда ундирувчининг аризасида, агар ижро ҳужжати суд ҳужжати асосида берилган ёки у суд ҳужжати ҳисобланса, қарздор учун Ўзбекистондан ташқарига чиқиш ҳуқуқини чеклаш тўғрисида илтимоснома қайд этилиши мумкин.

Агар ижро ҳужжати суд ҳужжати бўлмаса ва суд ҳужжати асосида берилмаган бўлса, ундирувчи ёки суд ижрочиси қарздорга чиқишни вақтинча чеклашни белгилаш тўғрисида ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли. Қарздорнинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси суд ижрочиси томонидан қарор чиқарилган куннинг эртасидан кечиктирмасдан қарздорга юборилади. Агар қарз суммаси ЭКИҲнинг 2 бараваридан ошмаса, хорижга сафарни ишонч билан режалаштириш мумкин. Чиқишни чеклаш амалга оширилмайди.

Қарздорнинг чиқишини вақтинча чеклайдиган ижро ҳужжати талаблари ижро этилганда ёхуд унга кўра ижро ҳужжати тугатилган ёки тамомланган тақдирда суд ижрочиси чиқишни вақтинча чеклашни олиб ташлайди.

Шу тариқа, Ўзбекистондан хорижга чиқаётганда фуқаролар олдиндан барча қарзларни тўлашлари ва чиқишни тақиқлашни олиб ташлаш таомилининг вақт доирасини эътиборга олишлари лозим.

Фуқароларнинг чегара назорати постида чеклашни олиб ташлаш тўғрисидаги қарор нусхасини мустақил равишда тақдим этишларига йўл қўйилмайди. Назорат-ўтказиш пунктлари ходимлари бундай ҳужжатларни хусусий шахслардан қабул қилишга ҳақли эмаслар.

 

*29.08.2001 йилдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги 258-II-сон Қонун; Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш ҳамда Суд департаменти, ички ишлар идоралари ва Давлат чегарасини қўриқлаш органларининг ҳамкорлиги тартиби тўғрисида низом (АВ, ИИВ ва МХХнинг АВ томонидан 25.08.2009 йилда 1997-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

 

 

Прочитано: 829 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика