Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 29 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

ЭКСПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ТАРМОҚ ОРҚАЛИ МОНИТОРИНГИГА ДОИР

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 8.07.2014 йилдаги ПФ–4630-сон Фармони билан айрим ҳужжатларга, уларни Президентнинг олдин қабул қилинган 7.04.2014 йилдаги ПФ–4609-сон Фармонига мувофиқлаштириш мақсадида қатор ўзгартишлар киритилди.

Чунончи, Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомда (Президентнинг 20.04.1994 йилдаги ПФ–837-сон Фармони билан тасдиқланган) энди барча ташқи савдо шартномаларининг валюта назорати органларида, вакил қилинган банкларда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (ТСОЯЭАТ) орқали мониторингдан ўтказилиши тартиби ўз аксини топди.

Президентнинг «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (26.03.2012 йилдаги ПҚ–1731-сон) қарорига киритилган  ўзгартиришларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри норезидентлар билан хорижий валютада тузилган шартномалар тўғрисида маълумотлар энди Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши керак. Эслатиб ўтамиз, олдин  бундай шартномаларга нисбатан фақат хизмат кўрсатаётган ваколатли банкда ҳисобга қўйиш назарда тутилган эди.

 

КЛАССИФИКАТОР МУВОФИҚЛАШТИРИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 3.07.2014 йилдаги 178-сон Қарори билан Президентнинг 7.04.2014 йилдаги ПФ–4609-сон Фармонига мувофиқлаштириш мақсадида Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясига (ВМнинг 11.10.2003 йилдаги 439-сон Қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритилди.

Шуни эслатиб ўтамизки, мазкур Фармон билан Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, хўжалик бошқаруви органларининг 2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб саноатнинг кўп меҳнат талаб қиладиган айрим тармоқлари бўйича кичик корхоналар ишчиларининг чекланган ўртача йиллик сонини 200 бирликкача ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.

Шу муносабат билан классификацияда айрим тармоқлар бўйича кичик корхоналар ишчиларининг чекланган ўртача йиллик сони 100 бирликкача, баъзиларида – 200 бирликкача оширилди.

Ўзгартиришлар асосан қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳасида, шунингдек енгил ва озиқ-овқат саноатида фаолият юритувчи ташкилотларга дахл қилди.

 

МЕЪЁРИ ЧЕКЛАНГАН

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг қарори (АВ томонидан 30.06.2014 йилда 1048-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш бўйича техник талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Низомга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг обороти билан шуғулланишга ҳуқуқ берувчи лицензияси эгаси – юридик шахс раҳбарининг шахсий жавобгарлиги остида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ҳарорат режимига риоя қилинишига зарурат бўлган тақдирда тегишли хоналарда ўрнатилган, қулфланадиган ва муҳрланадиган музлатгич камералар ва совуткичларда сақлашга йўл қўювчи норма киритилди.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни тиббиёт мақсадларида (тез тиббий ёрдам машиналарида) олиб ўтишда улар тиббиёт қутиларида сақланиши лозимлигини белгиловчи яна бир норма киритилди.

Биринчи тоифадаги объектларда сақлаш жойларини техник жиҳатдан мустаҳкамлашга талабларга тузатишлар киритилди. Хусусан, сақлаш жойлари тўсиқдан кенглиги камида 3 м (илгари – 10 м эди) бўлган тақиқланган зонага эга бўлиши лозим. Тўсиқдан яқин орадаги омборхонагача бўлган масофа камида 3 м (илгари – 10 м эди) бўлиши керак.

Қарор “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”нинг 7.07.2014 йилдаги 27 (631)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

ТАДБИРКОР МАНФААТЛАРИНИ КЎЗЛАБ

Адлия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 30.06.2014 йилда 2352-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Хусусан, Услубий кўрсатмаларга Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган Тадбиркорлик субъектлари фаолиятига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари унда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектларига жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган нормалар мавжудлиги бўйича ўрганиладиган норма киритилди.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш жараёнини мураккаблаштиришни ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига янги мажбуриятлар юклатишни назарда тутадиган, шунингдек тадбиркорлик фаолияти субъектларига жавобгарликнинг янги чораларини белгилайдиган лойиҳаларда уларнинг кучга кириш муддати сифатида расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кам бўлмаган муддат кўрсатилиши лозим.

Буйруқ “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”нинг 7.07.2014 йилдаги 27 (631)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

САҚЛАШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ УЧУН ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг буйруғи (АВ томонидан 3.07.2014 йилда 844-7-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Депозитарий ҳисоби ва ҳисобот бериш ягона қоидаларига (стандартлари) ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур Қоидалардаги мақбул қимматли қоғозларни белгиловчи норма ўз кучини йўқотди.

Шунингдек депозитар тизимда сақланиши ва ҳисобга олиниши мумкин бўлган қимматли қоғозлар турларининг рўйхатига тузатишлар киритилди. Эндиликда улар қуйидагича:

муомала жиҳатлари қонун ҳужжатларида белгиланган акциядорлик жамиятларининг акциялари;

корпоратив облигациялар;

давлат қимматли қоғозлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса;

қимматли қоғозлар ҳосилалари.

Буйруқ “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”нинг 7.07.2014 йилдаги 27 (631)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

ПЕНСИЯ ИШЛАРИ ТАРТИБ ВА ҚОИДАЛАРИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 8.07.2014 йилда 2282-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

I гуруҳ ногирони ёки 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туришнинг ҳужжатли тасдиқлаш тартиби белгиланди. Бунинг учун парваришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси ҳар 12 ойда икки нусхада расмийлаштирилади. Бунда далолатноманинг бир нусхаси I гуруҳ ногирони ва 80 ёшга тўлган кексанинг пенсия йиғмажилдига тикилади, иккинчи нусхаси қараб турган шахсга берилади.

Шахс ТМЭКда ўз вақтида қайта кўрикдан ўтмасдан, белгиланган муддатдан кейин қайта кўрикдан ўтганда кўрик санасини белгилайдиган меъёр киритилди. Бунда мурожаат этиш куни деб I ёки II гуруҳ ногиронлигини белгилаш санаси ҳисобланади.

Бундан ташқари, ўзгартиришларга мувофиқ пенсия таъминоти соҳасида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қатнашчилари бўлган давлатларнинг фуқаролари ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисидаги битим (Москва, 13.03.1992 йил) қатнашчилари бўлган давлатларга ва ижтимоий таъминот (пенсия таъминоти) тўғрисидаги икки томонлама шартномалар қатнашчилари бўлган давлатларга доимий яшаш учун жўнаб кетаётган шахснинг пенсия йиғмажилди пенсионернинг талаби билан эмас, балки пенсионернинг янги яшаш манзили бўйича Пенсия жамғармаси бўлими сўровига асосан почта орқали жўнатилади.

Бироқ, пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (атайлаб нотўғри маълумотлар билан ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсия йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади.

Ҳужжат билан тўловларни тиклаш учун пенсионернинг янги яшаш манзили бўйича ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этишидан олдин амал қиладиган энг кўп муддат белгиланди. Пенсия, ижтимоий нафақа ёки бошқа тўловларни пенсионерга аввалги яшаш жойи бўйича тўлов тўхтатилган муддатдан бошлаб, лекин унинг томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги 3 йилдан ошмаган давр учун тўланиши бошланади.

Бошқа давлатдан келган шахснинг, шу жумладан, илгари Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия йиғмажилдини ҳисобга қабул қилиб олишда, унинг бошқа давлатда пенсия олганлигидан қатъи назар, пенсия ҳисобга қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилинган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади ва Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат этган кундан бошлаб тўланади. Бунда пенсионернинг ҳужжатларни қўлига олиш имконияти аввалгидек қолдирилди.

Ҳужжат билан бошқа бир қатор ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Буйруқ “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”нинг 14.07.2014 йилдаги 28 (632)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ

Давлат солиқ қўмитасининг қарори (АВ томонидан 10.07.2014 йилда 2600-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ солиқ солиш объектларини ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларни ҳисобга олиш давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳар бир солиқ тўловчи бўйича ҳамда у тўлаётган барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ объектлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан электрон шаклда шакллантириш ва юритиш орқали амалга оширилади.

Низом товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилиши муносабати билан тўланиши лозим бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга, шунингдек ундирилиши тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган бошқа мажбурий тўловларга татбиқ этилмайди.

Маълумотлар базаси объект жойлашган жойдаги ҳудудий давлат солиқ хизмати органларида ички ва ташқи ахборот манбалари асосида электрон кўринишда шакллантирилади.

Қарор “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”нинг 14.07.2014 йилдаги
28 (632)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни

эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА

тайёрлади.

Прочитано: 1210 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика