Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 29 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Вақтинчалик ишончли шахс

МЧЖда раҳбар ва бухгалтер ишлайди. Ёзув-чизув қуроллари (ТМБ)ни олиш учун бухгалтерга ишончнома ёзиш мумкинми?

 

– Ҳа, мумкин. Товар-моддий бойликларга ишончнома бериш тартиби Фуқаролик кодексининг 138-моддаси ва Товар-моддий бойликларни олишга ишончномалар бериш ва уларни ишончномалар бўйича бериш тартиби тўғрисидаги низом (молия вазирининг АВ томонидан 27.05.2003 йилдаги 1245-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) билан белгиланган. Низомга кўра корхона томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда етказиб берувчилардан товар-моддий бойликларни олиш учун ишончли шахсга берилган ёзма ваколат ишончнома деб тан олинади.

Низом 3-бандининг иккинчи қисмига кўра ишончномалар корхона раҳбари ёки у томонидан қонунда кўрсатилган тартибда белгиланадиган шахслар томонидан имзоланади. Шу муносабат билан раҳбар ўзининг хоҳишига кўра ёзув-чизув қуроллари (ТМБ)ни олишга ишончли шахс сифатида шу жумладан корхона бухгалтерини ҳам тайинлаши мумкин.

 

Тимур МУМИНОВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2342 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика