Norma.uz

Иш йилини ҳисоблаш нуқтаси

Ходим ўз ҳисобидан 31 кун (1 ой) таътилда бўлди. Энди унинг иш йили ушбу ойга суриладими?

Ф.Жўраева,

ишлаб чиқариш бирлашмаси кадрлар хизматининг инспектори.

Навоий вилояти.

 

– Иш йили – бир иш берувчида ишлаш йили бўлиб, у мазкур корхонага ишга тушган кундан, яъни меҳнат шартномаси бўйича ишлай бошлаган кундан бошланади.

Иш йили тушунчаси, хусусан, ходимларга меҳнат таътилларини тўғри белгилаш ва бериш учун зарур. Таътил ҳар йили у берилаётган иш йили тугашига қадар берилиши керак.

Иш йилининг тугаш вақти ва навбатдаги иш йилининг бошланиши баъзан айрим вақт даврлари йиллик асосий ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмаганлиги сабабли сурилиши мумкин.

Масалан, Меҳнат кодексининг 142-моддасига кўра, таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда муддати 2 ҳафтадан кўп бўлган таътилларда бўлган вақт кирмайди. Ходим ишламаган даври учун таътил ва таътил пули олмаслиги керак.

 

МИСОЛ. Ходимнинг иш йили 2014 йил 1 майда бошланди. У 2015 йил 30 апрелда тугаши керак. Бироқ иш йили мобайнида ходимга унинг ёзма аризасига кўра иш берувчи 31 кунга (1 ойга) иш ҳақи сақланмайдиган таътил берди. Мазкур ҳолда ходимнинг иш йили тугаши 17 календарь кунга сурилади: 31 – 14 = 17. Яъни кўрсатилган ходимда кейинги иш йили 2015 йил 1 майдан эмас, балки 2015 йил 18 майдан бошланади.

 

Ленара Хикматова, юрист.

 

Прочитано: 866 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика