Norma.uz

Отгуллар кредитга берилмайди

Бир ходимимиз отгулни тез-тез, шу жумладан олдиндан олади. Ходим отгул олиши, кейин унинг учун бирор кун, масалан шанба ёки якшанбада ишлаб бериши мумкинми?

 

Б.Умирохунова,

хусусий корхонанинг кадрлар бўлими ходими.

Сирдарё вилояти.

 

– Йўқ. Гап шундаки, Меҳнат кодекси (МК)нинг 157-моддасига кўра байрам ёки дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин. Бунинг учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади. Ходимнинг илтимосига биноан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш соатларига тенг келадиган миқдорда отгул берилиши ҳам мумкин.

Агар ходим дам олиш ёки байрам кунидаги иш вақтидан ташқари иш учун отгул олишни хоҳламаса, иш берувчи унга камида икки ҳисса ҳақ тўлаши шарт.

Тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Шу сабабли, агар ходим байрам ёки дам олиш кунида ишлаган бўлса, у кейинроқ иш берувчига унга отгул берилиши тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бироқ отгулдан аввалдан фойдаланиб бўлмайди. Аввалига байрам ёки дам олиш кунида ишлаб бериш, кейин ана шу кун учун меҳнат ҳақи ёки отгул олиш мумкин, аксинча эмас. Фақат ортиқча ишлаганлик ёки байрам ёхуд дам олиш кунидаги иш компенсацияланади.

Агар ходим оилавий сабаб-ларга кўра ишга чиқа олмаса, у иш берувчига унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши тўғрисида ариза бериши мумкин. Унинг давомийлиги ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади, лекин у 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги кераклиги боис, бундай таътил 1 кунга ҳам берилиши мумкин (МКнинг 150-моддаси).

 

Ленара Хикматова, юрист.

Прочитано: 2094 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика