Norma.uz

Вақтинча иш – янги ташвиш

Мени бошқа бўлимга ўтказишди, бу ерда аввал-бошдан менинг вазифаларимга кирмайдиган иш билан шуғулланяпман. У ерга ўтказиш пайтида раҳбарият мен ўрнини босаётган ходим оилавий шароити бўйича олган таътилдан қайтишига қадар вақтинча ишим бўлишини айтди. Маъмуриятнинг ҳаракатлари  қонунийми?

Азамат И.

Ангрен шаҳри.

 

– Меҳнат кодекси (бундан кейин – МК) 177-моддасининг иккинчи қисмига асосан иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ходим ва бошқа шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.

Бунда МКнинг 93-моддасида белгиланишича, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга унинг аввалги лавозимини бериши шарт.

Аввал-бошдан муайян ходимнинг меҳнат шартномасига киритилмаган маълум иш, башарти вақтинча бошқа ишга ўтказиш унинг муддати кўрсатилган ҳолда буйруқ билан расмийлаштирилса, бажарилиши мумкин (МКнинг 96 -моддаси).

Шу тариқа, ушбу меъёрга биноан тарафларнинг ёзма шаклда тузиладиган келишувига кўра ходимни буйруқда кўрсатилган муддатга вақтинча бошқа ишга ўтказиш мумкин. Бундай ўтказиш қонунга кўра у ишга чиқишига қадар иш жойи сақланадиган вақтинча йўқ бўлган ходимнинг ўрнини босиш учун амалга оширилган тақдирда мумкин.

Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади. Бундай ҳолда ходим соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.

Форс-мажор ҳолатларида ходим ишлаб чиқариш зарурати ва бекор туриб қолиниши муносабати билан кўрсатилган ҳолларнинг олдини олиш ёхуд уларнинг оқибатларини бартараф этиш учун жамоа шартномасида кўрсатилган муддатга, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланган муддатга ўтказилиши мумкин (МК 95-моддасининг учинчи қисми).

Ходимни унинг розилигисиз вақтинча ўтказишга йўл қўядиган МК 95-моддасини қўллаш чоғида шуни эътиборга олиш лозимки, қонун ҳужжатлари бундай ўтказишнинг мумкинлигини боғлайдиган ҳолатларнинг мавжудлигини иш берувчи исботлаши керак.

Бироқ қонун ҳужжатларига риоя этган ҳолда амалга оширилган ўтказиш чоғида ишни бажаришдан бош тортиш меҳнат интизомини бузиш, ишга чиқмаслик эса прогул деб топилади.

Вақтинча бошқа ишга ўтказишни ички тартиб қоидалари билан белгиланган, асосий ишдан озод этмаган ҳолда вақтинча ишда бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажаришдан фарқлаш керак (МКнинг 160-моддаси; ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом).

Ходимнинг ўзининг асосий иши билан бир қаторда асосий ишидан озод этилмаган лавозим бўйича қўшимча ишни бажариши, ўзининг асосий ишидан озод этилмаган ҳолда вақтинча йўқ бўлган ходимнинг вазифаларини бажариши, вақтинча бошқа ишга ўтказишдан фарқ қилиб, бирор-бир муддат билан чекланмаган. Ушбу муддат тарафларнинг келишуви билан белгиланади ва меҳнат шартномасида акс эттирилмайди.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ,

эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2150 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика