Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 29 / Йўлга отланганда

Турфирма билан шартнома қандай тузилади

Йўлланма сотиб олиш истагида туристик агентликни танларкансиз, мижозлар билан шартномалар қандай тузилишига алоҳида эътибор қаратинг. Агар сиз яхши дам олишни, барча ваъда қилинган хизматлар амалга ошишини ва ҳафсалангиз пир бўлмаслигини хоҳласангиз, барча ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилишини эътибор билан кузатинг.

 

 

Шартнома намунасини одатда турагентлик сайтларидан топишингиз мумкин. Уни топганингиздан кейин, даставвал, мазкур туроператорнинг бундай фаолият тури билан шуғулланишига ҳақли-ҳақли эмаслигига эътибор қаратинг.

 

«Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг (20.08.1999 йилдаги 830-I-сон) 8-моддасига кўра, туристик фаолият лицензия асосида амалга оширилади. Лицензиянинг бор-йўқлигини «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг uzbektourizm.uz веб-сайтида текшириб кўришингиз мумкин.

 

Ўзингиз танлаган туристик агентлик бир кунлик фирма эмас, балки жиддий компания эканлигига ишонч ҳосил қилгач, компания офисига шартнома тузиш учун паспорт олиб боринг. «Туризм тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддасига кўра, шартнома кўрсатиладиган хизматларнинг кўлами ва сифатини, тарафларнинг ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятларини, ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китоблар тартибини, шартноманинг амал қилиш муддатини ва уни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни, шунингдек тарафларнинг келишувига кўра бошқа шартларни белгилайди.

 

Уни тузиш чоғида ҳар бир кичик нарсага ҳам эътибор қаратиш муҳим. Унга ҳамма тафсилотларни: сафарга чиқиш санаси, унинг қиймати, сиз бормоқчи бўлган мамлакат, сафар муддати, сизга чипталарни тақдим этаётган транспорт компанияси, чипталар класси, хоналар брон қилинган меҳмонхона номи, хоналар тоифаси, кўрсатиладиган хизматлар тўплами, овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шакли, тахминий таомнома, кўнгилочар дастурлар, шартномани бузганлик учун тарафлар жавобгарлиги ва ҳатто, агар сиз учун бу жиҳатлар аҳамиятли бўлса, деразадан кўринадиган манзара ва меҳмонхонадан пляжгача масофани ёзинг. Кейинчалик ушбу бандларнинг ҳаммаси сизга меҳмонхонани алмаштириш ёки турфирмадан қоплама олишни талаб қилишда ёрдам бериш мумкин. Сиз билан шартнома тузган шахснинг ваколатларига ҳам эътибор беринг. Баъзи турагентликларда ҳужжатларда фақат менежерлар кўрсатилади, бош директор тўғрисида эса сўз ҳам бўлмайди.

 

Имкони борича пухта шартнома тузиб, имзоингизни қўйишдан аввал намунани олинг ва юристга мурожаат қилинг, токи у ҳужжатларни расмийлаштиришнинг барча нозик жиҳатларини текширсин.

 

Фақат жиддий компанияларга мурожаат қилинг. Шунингдек сафар олдидан танишларингиздан ёки Интернет орқали меҳмонхона ва сизга таклиф этилаётган дастур хусусида қизиқиб кўринг.

Прочитано: 1275 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика