Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2014 год / № 29 / Сўраган эдингиз – жавоб берамиз

Аудиторми? Марҳамат!

МЧЖ ҚК муассислари хорижий юридик шахс ва давлат унитар корхонасидир. Уни ташкил этиш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қабул қилган.

Яқинда шундай савол туғилди: биз ҳар йилги мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишимиз керакми ва агар керак бўлса, уни ўтказмаганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Ф.Д., бош бухгалтер.

Х.Б., юрисконсульт.

Хоразм вилояти.

 

– «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг (9.12.1992 йилдаги 734-XII-сон, 26.05.2000 йилдаги 78-II-сон Қонун таҳририда, бундан кейин – Қонун) 9-моддасига мувофиқ аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотини аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир. Аудиторлик текшируви мажбурий ва ташаббус тарзидаги шаклларда ўтказилади. Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак. Мажбурий аудиторлик текширувининг буюртмачиси хўжалик юритувчи субъект бўлади. Аудиторлик ташкилотини танлаш хўжалик юритувчи субъект мулкдори, қатнашчилари (акциядорлари)нинг умумий йиғилиши билан келишиб олинади.

Мажбурий аудиторлик текширувидан бош тортиш маъмурий жазо қўлланилишига сабаб бўлади (Қонун 10-моддасининг учинчи қисми). Чунончи, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1791-моддасига асосан хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиши мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Хўжалик юритувчи субъектнинг мансабдор шахсига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир календарь йил тугашига қадар мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан бош тортиш хўжалик юритувчи субъектдан ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ундиришга сабаб бўлади. Жамликда охирги ҳисобот санасида хўжалик юритувчи субъект жорий активлари суммасининг 20%идан ошадиган жарима ундирилганда унга тегишли суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 6 ой мобайнида ойлик тўловлар билан бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади. Бунда жаримани тўлаш хўжалик юритувчи субъектни мажбурий аудиторлик текширувини ўтказишдан озод қилмаслигига эътибор қаратиш керак.

 

Павел СИЛЬНОВ, адвокат.

Прочитано: 977 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика