Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 29 / Бухгалтерга ёрдам

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти

2014 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 7,5%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2013 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-2099-сон Қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-2099-сон Қарор).

●● Январь–июль ойларида энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) 672 735 сўмни (96 105 х 7) ташкил этади (Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» Фармони (2.12.2013 йилдаги ПФ-4582-сон) билан белгиланган).

 Солиқ солинадиган даромад миқдори

 

Солиқ суммаси

 

3 363 675 сўмгача (5 х 672 735)

 

Даромад суммасининг 7,5 фоизи

 

3 363 676 сўмдан 6 727 350 сўмгача
(10 х 672 735)

 

252 275,63 сўм + 3 363 675 сўмдан ортиқ сумманинг 16 фоизи

 

6 727 351 сўм ва ундан юқори

 

790 463,63 сўм + 6 727 350 сўмдан ортиқ сумманинг 22 фоизи

 

 

●●● Бутун йил давомида ЖШДСни ва ЭКИҲ бараварида назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқаришда 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра белгиланган ЭКИҲ – 96 105 сўм қўлланади (Солиқ кодекси (СК) 186-моддасининг биринчи қисми, бундан кейин – СК).

●●●● 2014 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-2099-сон Қарорга 8-илова).

●●●●● ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).

●●●●●● 2014 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6,5 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-2099-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I. АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ. Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 2 800 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Жисмоний шахснинг 3 363 675 сўмгача бўлган даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–июль ойлари учун солиқ суммаси:

2 800 000 х 7,5% = 210 000 сўмга тенг.

Январь-июнь ойларида 180 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун солиқ суммаси:

210 000 – 180 000 = 30 000 сўмга тенг.

Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

2 800 000 х 1% = 28 000 сўмни ташкил этади.

Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 24 000 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (28 000 – 24 000) ташкил этади.

Июль ойи учун бюджетга:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг июль ойидаги жами иш ҳақи – 400 000 сўмдан ушлаб қолинади. Улар:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва суғурта бадаллари ушланганидан кейин ходимга:

400 000 – 30 000 – 26 000 = 344 000 сўм тўланади.

2-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 3 500 000 сўмни (500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000 + 500 000) ташкил қилди. ЖШДСни ҳисоблаш учун аввало 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини белгилаймиз ва унга солиқни ҳисоблаймиз:

(3 500 000 – 3 363 675) х 16% = 136 325 х 16% = 21 812 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган ЖШДС суммаларини қўшиб, январь–июль ойлари учун солиқ суммасини аниқлаймиз:

252 275,63 + 21 812 = 274 087,63 сўм.

Январь-июнь ойларида 234 932,25 сўм солиқ ушланган. Июль ойи учун ЖШДС суммаси:

274 087,63 – 234 932,25 = 39 155,38 сўмни ташкил этади.

Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 500 000 х 1% = 35 000 сўмни ташкил этади.

Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 30 000 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 5 000 сўмни (35 000 – 30 000) ташкил этади.

Июль ойи учун бюджетга:

39 155,38 – 5 000 = 34 155,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

500 000 х 6,5% = 32 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

500 000 – 39 155,38 – 32 500 = 428 344,62 сўм иш ҳақи олади.

3-ВАЗИЯТ. Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 7 000 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) ташкил қилди. Аввало 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва унга ЖШДСни ҳисоблаймиз:

(7 000 000 – 6 727 350) х 22% = 272 650 х 22% = 59 983 сўм.

Ойига ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммаси 790 463,63 сўмни ташкил қилади. Ушбу суммаларни қўшиш орқали йил бошидан даромадлардан ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

790 463,63 + 59 983 = 850 446,63 сўм.

Январь–июнь ойларида 728 954,25 сўм солиқ ушлаб қолинган. Июль ойи учун ЖШДС:

850 446,63 – 728 954,25 = 121 492,38 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

7 000 000 х 1% = 70 000 сўмга тенг.

Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 60 000 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 10 000 сўмни (70 000 – 60 000) ташкил этади.

Июль ойи учун бюджетга:

121 492,38 – 10 000 = 111 492,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6,5% = 65 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 121 492,38 – 65 000 = 813 507,62 сўм иш ҳақи олади.

 

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

4-ВАЗИЯТ. Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 7 000 000 сўмни (1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000 + 1 000 000) ташкил этди. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга.

Йил бошидан солиқ имтиёзи миқдорини ҳисоб-китоб қиламиз:

672 735 х 4 = 2 690 940 сўм.

Солиқ солинадиган даромад:

7 000 000 – 2 690 940 = 4 309 060 сўмга тенг.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг солиққа 16%лик ставка бўйича ҳисобланган ЖШДСни қўшамиз ва январь–июль ойлари учун имтиёз эгасининг даромадларидан солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

252 275,63 + (4 309 060 – 3 363 675) х 16% = 252 275,63 + 945 385 х 16% = 252 275,63 + 151 261,6 = 403 537,23 сўм.

Январь–июнь ойларида 345 889,05 сўм солиқ ушланган. Июль ойи учун ЖШДС суммаси:

403 537,23 – 345 889,05 = 57 648,18 сўмни ташкил этади.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

4 309 060 х 1% = 43 090,6 сўмни ташкил этади.

Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 36 934,8 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 6 155,8 сўмга (43 090,6 – 36 934,8) тенг.

Бюджетга:

57 648,18 – 6 155,8 = 51 492,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

1 000 000 х 6,5% = 65 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

1 000 000 – 57 648,18 – 65 000 = 877 351,82 сўм иш ҳақи олади.

5-ВАЗИЯТ. Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 12 = 1 153 260 сўм).

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 4 900 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 300 00 сўм моддий ёрдам берилган.

Солиқ солинадиган даромад:

4 900 000 + 1 300 000 – 1 153 260 = 5 046 740 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(5 046 740 – 3 363 675) х 16% = 1 683 065 х 16% = 269 290,4 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–июль ойлари учун ЖШДСни оламиз:

252 275,63 + 269 290,40 = 521 566,03 сўм.

Январь–июнь ойларида 450 410,65 сўм солиқ ушланган. Июль ойи учун ЖШДС суммаси:

521 566,03 – 450 410,65 = 71 155,38 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

5 046 740 х 1% = 50 467,4 сўмни ташкил этади.

Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 43 467,4 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 7 000 сўмни (50 467,4 – 43 467,4) ташкил этади.

Июль ойи учун бюджетга:

71 155,38 – 7 000 = 64 155,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6,5% = 45 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 71 155,38 – 45 500 = 583 344,62 сўм иш ҳақи олади.

6-ВАЗИЯТ. Қимматбаҳо совға олинганда имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнида ҳисоб-китоб қилишда йил бошида амал қилган ЭКИҲ қўлланилади: 96 105 х 6 = 576 630 сўм).

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ 4 900 000 сўмни (700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000 + 700 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 700 000 сўмлик фотоаппарат совға қилинди.

Солиқ солинадиган даромад:

4 900 000 + 700 000 – 576 630 = 5 023 370 сўмга тенг.

16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоблаймиз ва унга солиқни ҳисоблаб ёзамиз:

(5 023 370 – 3 363 675) х 16% = 1 659 695 х 16% = 265 551,2 сўм.

ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг ва ушбу миқдордан ошувчи даромадлардан ушланадиган солиқ суммаларини қўшиб, январь–июль ойлари учун ЖШДСни чиқарамиз:

252 275,63 + 265 551,2 = 517 826,83 сўм.

Январь–июнь ойларида 446 671,45 сўм солиқ ушланган. Июль ойи учун ЖШДС суммаси:

517 826,83 – 446 671,45 = 71 155,38 сўмни ташкил этади.

Январь–июль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

5 023 370 х 1% = 50 233,7 сўмга тенг.

Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 43 233,7 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 7 000 сўмни (50 233,7 – 43 233,7) ташкил этади.

Бюджетга:

71 155,38 – 7 000 = 64 155,38 сўм ЖШДС ўтказилади.

Июнь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6,5% = 45 500 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

700 000 – 71 155,38 – 45 500 = 583 344,62 сўм иш ҳақи олади.

7-ВАЗИЯТ. Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда (ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда) ЖШДС ҳисоб-китоби

Қуйидагиларга мувофиқ:

● СКнинг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача (96 105 х 12 = 1 153 260 сўм) миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 179-моддаси 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари (96 105 х 6 = 576 630 сўм) миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

● СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг солиқ солинадиган даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма (672 735 х 4 = 2 690 940 сўм) чиқариб ташланади.

СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмига кўра имтиёзга ҳақли бўлган ходимнинг январь–июль ойларидаги иш ҳақи миқдори 5 600 000 сўмни (800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000 + 800 000) ташкил қилди. Январь ойида унга 1 200 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 800 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган.

Ходимнинг январь–июль ойлари учун жами даромади:

5 600 000 + 1 200 000 + 800 000 = 7 600 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

7 600 000 – 1 153 260 – 576 630 – 2 690 940 = 3 179 170 сўм.

Жисмоний шахснинг 3 363 675 сўмгача бўлган даромадларига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь-июль ойлари учун солиқ суммаси:

3 179 170 х 7,5% = 238 437,75 сўмга тенг.

Январь–июнь ойларида 207 269,25 сўм солиқ ушланган. Июль ойи учун ЖШДС суммаси:

238 437,75 – 207 269,25 = 31 168,5 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

3 179 170 х 1% = 31 791,7 сўмни ташкил этади.

Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 27 635,9 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 4 155,8 сўмни (31 791,7 – 27 635,9) ташкил этади.

Бюджетга:

31 168,5 – 4 155,8 = 27 012,7 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

800 000 х 6,5% = 52 000 сўмни ташкил этади.

Ходим қўлига:

800 000 – 31 168,5 – 52 000 = 716 831,5 сўм иш ҳақи олади.

 

III. ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

8-ВАЗИЯТ. Юридик шахсга турар жойни ижарага берувчи ходимнинг даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Жисмоний шахсларнинг турар жойни ижарага топширишдан оладиган даромадларига солиқ солиш ижара (ёллаш) шартномасида назарда тутилган тўловдан келиб чиқиб амалга оширилади, бироқ у турар жойни ижарага берадиган жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақи ставкаларидан ҳисоблаб чиқарилган миқдордан кам бўлмаслиги керак (ПҚ-2099-сон Қарорга 25-илова).

● Тошкент шаҳрида бир ойлик ижара тўловининг энг кам миқдори этиб 1 кв.м учун 3 000 сўм; Нукус ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 2 000 сўм; бошқа аҳоли пунктларида – 1 000 сўм белгиланган.

● Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга ЖШДСнинг энг кам ставкаси бўйича солиқ солинади – 7,5% (СКнинг 181-моддаси).

● ШЖБПҲга бадаллар иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича бажарилган ишлар учун олинган даромадлардан ҳисоблаб ёзилади. Ижара ҳақи тарзидаги даромадлар мулкий даромад бўлганлиги ва ишлар бажариш билан боғлиқ бўлмаганлиги боис, ундан ШЖБПҲга ажратмалар қилинмайди.

Ходимнинг январь–июль ойларидаги меҳнатига тўланган ҳақ кўринишидаги даромади 2 800 000 сўмни (400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000 + 400 000) ташкил этди. Ходим Тошкент шаҳрида жойлашган, майдони 52 кв.м бўлган турар жой биносини 1 мартдан бошлаб ижарага бериш тўғрисида иш берувчи билан шартнома тузди ва ҳар ойда 600 000 сўм ижара ҳақи олади.

Ижара ҳақидан ЖШДС суммасини ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолатда унинг энг кам суммаси 156 000 сўмни (3 000 х 52) ташкил этади. У ҳақиқатдаги ижара ҳақидан камлиги боис июль ойи учун шартномада назарда тутилган суммадан солиқ ҳисобланади:

600 000 х 7,5% = 45 000 сўм.

Жисмоний шахснинг 3 363 675 сўм миқдоригача даромадига 7,5%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–июль ойлари учун солиқ суммаси:

2 800 000 х 7,5% = 210 000 сўмга тенг.

Январь–июнь ойларида 180 000 сўм ЖШДС ушлаб қолинган. Июль ойи учун эса:

210 000 – 180 000 = 30 000 сўм тўланиши лозим.

Январь–июль ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

2 800 000 х 1% = 28 000 сўмни ташкил этади.

Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 24 000 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (28 000 – 24 000) ташкил қилади.

Июль ойи учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўмга тенг.

Бюджетга тўланадиган ЖШДС суммаси эса 71 000 сўмга (26 000 + 45 000) тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

400 000 х 6,5% = 26 000 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин ходимга:

400 000 + 600 000 – 30 000 – 45 000 – 26 000 = 899 000 сўм тўланади.

9-ВАЗИЯТ. Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

● Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СКнинг 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СКнинг 186-моддаси саккизинчи қисми).

● Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ундан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда уни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СКнинг 186-моддаси тўққизинчи қисми). Бундай ариза мавжуд бўлмаган ҳолларда ЖШДС шкала бўйича ушлаб қолинади, солиқ тўловчи эса солиқ органларида ўтган йил учун жами даромадларини кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларациялаши лозим.

Ўриндош ходимнинг январь–июль ойларидаги иш ҳақи миқдори 3 150 000 сўмни (450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000 + 450 000) ташкил этади. У СКнинг 180-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

3 150 000 сўм 3 363 675 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

3 150 000 х 7,5% = 236 250 сўм.

Январь–июнь ойларида 202 500 сўм солиқ ушланган. Июль ойи учун ЖШДС суммаси:

236 250 – 202 500 = 33 750 сўмни ташкил этади.

Январь–июнь ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар:

3 150 000 х 1% = 31 500 сўмга тенг.

Январь–июнь ойларида ШЖБПҲга 22 500 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 4 500 сўмни (31 500 – 27 000) ташкил этади.

Бюджетга:

33 750 – 4 500 = 29 250 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

450 000 х 6,5% = 29 250 сўмни ташкил этади.

Ўриндош:

450 000 – 33 750 – 29 250 = 387 000 сўм иш ҳақи олади.

10-ВАЗИЯТ. ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар ўтказувчи ходимнинг даромадларидан солиқ ҳисоб-китоби

● СКнинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ ШЖБПҲга ихтиёрий бадал суммаси ходимнинг солиқ солинадиган даромадини аниқлашда чегирилиши керак.

Февраль ойида йил бошидан ишламаган янги ходим ишга қабул қилинди. Унга 600 000 сўм маош тайинланди. Ходим бухгалтерияга барча зарур ҳужжатларни, шу жумладан унинг иш ҳақидан 200 000 сўмни ШЖБПҲга ихтиёрий бадал сифатида ўтказишни сўраб ариза тақдим этди. Февраль–июль ойлари учун жами даромад 3 600 000 сўмни (600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000 + 600 000), ШЖБПҲга ихтиёрий бадаллар эса 1 200 000 сўмни (200 000 + 200 000 + 200 000 + 200 000   200 000 + 200 000) ташкил этди.

Ходимнинг даромадларидан ЖШДС қуйидагича ушлаб қолинади.

Солиқ солинадиган даромад 2 400 000 сўмга (3 600 000 – 1 200 000) 7,5%лик ставкада солиқ солинади. Февраль–июль ойлари учун ЖШДС:

2 400 000 х 7,5% = 180 000 сўмга тенг.

Февраль-июнь ойларида 150 000 сўм солиқ ушланган. Июль ойи учун ЖШДС суммаси:

180 000 – 150 000 = 30 000 сўмга тенг.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланади:

2 400 000 х 1% = 24 000 сўм.

Февраль-июнь ойларида ШЖБПҲга 20 000 сўм ўтказилган, июль ойи учун ажратмалар 4 000 сўмни (24 000 – 20 000) ташкил этади.

Бюджетга:

30 000 – 4 000 = 26 000 сўм ЖШДС ўтказилади.

Ходимнинг бутун иш ҳақига (600 000 сўм) мажбурий суғурта бадаллари ҳисобланади:

600 000 х 6,5% = 39 000 сўм.

Солиқ, суғурта ажратмалари ва ШЖБПҲга ихтиёрий бадал чегирилганидан кейин ходимга:

600 000 – 30 000 – 39 000 – 200 000 = 331 000 сўм тўланади.

 

*ЖШДСнинг ҳисоб-китоб услубияти январь ойи учун «СБХ»нинг 21.01.2014 йилдаги 3 (1015)-сонида, февраль ойи учун 18.02.2014 йилдаги 7 (1019)-сонида, март ойи учун 18.03.2014 йилдаги 11 (1023)-сонида, апрель ойи учун 22.04.2014 йилдаги 16 (1028)-сонида, май ойи учун 20.05.2014 йилдаги 20 (1032)-сонида, июнь ойи учун 17.06.2014 йилдаги 24 (1036)-сонида чоп этилган.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз,
Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатасининг аъзоси
Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ
тайёрлади.

Прочитано: 2722 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика