Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 29 / Рамазон – эзгулик, саховат, меҳр-шафқат ойи

Хайрли иш кўз-кўз қилиш учун қилинмайди

Пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги 19-мавзеда чоғроқ ғиштин бино бор. Туман аҳлигина эмас, балки кўпчилик тошкентликлар ҳам унинг шаҳар Болалар уйи эканлигини яхши билишади. Ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари йўқ болалар, шунингдек нотинч оилаларнинг фарзандлари бу масканга юборилади.

Гўдаклар уйига кўпинча чақалоқлар ҳам келтирилади. Ёши озгина катта норасидалар ҳам бор. Уларнинг ҳаммаси бу ерда уч ёшга тўлгунга қадар тарбияланади. Болаларнинг бу масканга келиш йўллари турфа хилдир. Гўдаклардан қайси биринингдир онаси туғруқхонада, бўшангани ҳамони ундан воз кечган бўлса, қайси биринингдир онаси ҳалок бўлган. Баъзиларининг дунёга келтирган энг азиз кишилари ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Шаҳар Болалар уйидаги гўдакларнинг ҳаммаси яхши парвариш қилинмоқда, ҳаммаси озода, қўғирчоқдек кийинтирилган. Ушбу масканда бўлган кунимиз, ёши каттароқлари ҳовлидаги сув ҳавзасида маза қилиб чўмилмоқда эди. Шўх-шодон кулги ҳавони тутган. Мустақил равишда сузишга ҳаракат қилаётган ширинтойларни бир кўрсангиз эди!

Ётоқ жойлари, ўйинхоналари озода, батартиб ва жуда шинам. Ўйинчоқлар кўп, болаларбоп мебеллар кўзингни қувнатади. Ана шуларнинг ҳаммаси етим болаларга мўлжалланган муассасалар ҳақидаги паст-баланд гап-сўзларнинг ўринсиз эканлигидан яққол далолат бермоқда.

Тўғри, харажатларнинг каттагина қисми давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. Бироқ меҳрибон ва ғамхўр кишилар ҳам Болалар уйини эътиборсиз қолдирмайдилар. Ана шундай замондошларимиз ҳақида илиқ сўзлар айтиш муддаоси мени бу ерга етаклаган эди.

– Бизга хусусий шахслар ҳам, тадбиркорлар ҳам, компаниялар ҳам яқиндан ёрдам бермоқда, – дейди шаҳар Болалар уйи бош шифокори Дилобар Ҳидоятова. – Улар кичкинтойларнинг талаб-эҳтиёжлари учун ҳисобварағимизга пул ўтказадилар ёки керакли нарсаларни сотиб олиб берадилар. Чунончи, бир фирма ҳар ой сайин ҳисобварағимизга муайян миқдорда пул ўтказади. Ювиш ва гигиена воситалари, дори-дармонлар, памперслар ва кийим-кечаклар келтирадиганлар ҳам кўп. Биздаги болалар ёш, уларга алоҳида эътибор, парвариш, ғамхўрлик керак. Шу боис ҳар қандай ёрдам бизни қувонтиради.

Кичкинтойларнинг ҳаётий таъминоти ва тарбияси учун ой сайин ўз улушини ўтказаётган ташкилотлар номини айтиб берсангиз деган илтимосимга Дилорам Абдурасуловнадан рад жавобини олдим.

– Сизга бундай ахборот бера олмайман, – деб тушунтирди у. – Бизга баҳоли-қудрат ёрдам бераётганлар оз эмас, аммо тадбиркорларимиз қилган саховатлари кўз-кўз қилинишини исташмайди, овоза қилмасликни алоҳида таъкидлашади. Ахир халқимизда ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин, деган нақл бор! Бундан бир неча йил муқаддам ташкилотлардан саховат қилаётганлар ҳақидаги маълумотларни, уларнинг телефон рақамларини, ўтказган суммалари миқдорини, олиб келиб берган маҳсулотлар, кийим-кечак, гигиена воситалари қиймати ва бошқа ахборотларни кўрсатган ҳолда анкета тўлдиришни сўраган эдик. Бироқ улар биздан ростмана хафа бўлишди. Бундай қилинадиган бўлса, ёрдам бериш фикридан қайтажакларини айтиб, ўзлари учун энг асосий нарса болаларга ёрдам бериш эканига, олиб келинган барча нарсалар норасидаларга тегиши, гўдаклар кийим-кечак бобида камчилик сезмаслиги, соғлом бўлиши, тўлақонли камол топишлари учун барча шароитларга эга бўлиши муҳим эканлигига алоҳида урғу беришди.

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.

Прочитано: 2132 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика