Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 29 / Почта қутиси

Сертификат тан олиниши керак

Биз шуъба корхона учун Ўзбекистонга олиб кириш пайтида импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик ускуналар рўйхатига киритилган ускуна сотиб олмоқчимиз. Унинг учун талаб қилинадиган мувофиқлик сертификатини ишлаб чиқарувчи завод бериши мумкин. Хорижий давлат вакили берган ҳужжат ҳақиқий бўладими? Агар ҳақиқий бўлмаса, бизда мувофиқлик сертификатини олиш қанча вақтни олади?

Р.Собиров,

тижорат директори.

 

– Сиз айтган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик ускуналар ва уларнинг қисмларига хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 28.04.2011 йилдаги 122-сон қарорига 2-илова, бундан кейин – Низом) талаблари бажарилганидан кейин ҳақиқий бўлади.

Ўзбекистон ҳудудида аккре-дитация қилинган хорижий мамлакатлар сертификатлаштириш органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш «Ўзстандарт» агентлиги томонидан аккредитация қилинган бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари томонидан амалга оширилади. Бунда технологик ускуна ва унинг қисмлари тўпламига кирувчи ўлчаш ва синаш воситаларини сертификатлаштириш «Метрология тўғрисида»ги Қонунга (28.12.1993 йилдаги 1004-XII-сон) ва Ўзбекистонда ўлчашлар бирлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ давлат синовлари ва метрологик аттестация натижалари ёки хорижий мамлакатларнинг ваколатли органлари томонидан берилган синовлар ва аттестация маълумотлари натижалари тўғрисидаги тақдим этилаётган ҳужжатларни тан олиш асосида амалга оширилади.

Хорижий мамлакат сертификатини тан олиш учун сертификатлаштириш органига буюртманома (Низомга 2-
илова)
беринг. Буюртманомага сертификатнинг асл нусхаси эгасининг ёки сертификат берган органнинг муҳри билан тасдиқланган сертификатнинг асли ёки нусхаси; хорижий мамлакатнинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга норматив ҳужжати нусхаси (мавжуд бўлса); етказиб берилаётган ускунанинг паспорти ва/ёки ундан фойдаланиш бўйича йўриқномаси – давлат тилидаги таржимаси билан; Ўзбекистоннинг божхона ҳудудига кирганлигини белгиловчи товарга илова қилинган ҳужжат (товар-транспорт ҳужжати, инвойс, ҳисоб-фактура)нинг нусхаси илова қилинади.

Зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:

хорижий мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўлчаш воситалари турини тасдиқловчи (метрологик аттестация) сертификат - ўлчаш воситалари турининг давлат тилига таржима қилинган йўриқномаси билан;

Ўзбекистон Республикаси давлат санитария назорати органи лабораториясида ўтказилган синов натижаларини ўзида акс эттирган гигиеник сертификат нусхаси ва мамлакатимизда амалда бўлган норматив ҳужжатларда белгиланган бошқа талабларга мувофиқлик тўғрисидаги маълумотлар (тан олиш учун тақдим этилган сертификатда кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлмаганда).

Тан олиш таомилини жадаллаштириш учун ариза берувчи қўшимча тарзда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши мумкин: маҳсулотнинг техник тавсифлари; маҳсулотни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришда ўтказилган синовлар баённомалари; хорижий мамлакатларнинг аккредитация қилинган синов лабораторияларида бажарилган синовлар ҳақидаги ҳужжатлар; хорижий мамлакатнинг аккредитация қилинган органи томонидан сифат менежменти тизимига (ишлаб чиқаришлар учун) берилган сертификат.

Маълумот учун! Агар қўшимча ҳужжатларда аккредитация қилинган синов лабораторияларида ўтказилган синовларнинг аниқ кўрсаткичлари мавжуд бўлса, сертификатлаштириш органи улардан мувофиқлик сертификатини қўшимча синовларсиз тан олиш учун фойдаланиши мумкин.

 

Мувофиқлик сертификатида кўрсатилган ва ариза берувчи томонидан тақдим этилган бошқа ҳужжатларда кўрсатилган маълумотлар мувофиқлик сертификатининг тан олиниши учун асос ҳисобланади. Сертификатлаштириш органи уларни таҳлил қилиш, шунингдек маҳсулотни идентификациялаш асосида бир иш кунидан кўп бўлмаган муддатда хорижий мувофиқлик сертификати тан олингани ёки тан олинмагани ҳақида қарор қабул қилади. Тан олиш уни Ўзбекистон Республикасининг мувофиқлик сертификатига қайта расмийлаштириш ва давлат ягона реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.

 

Махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА..

 

Прочитано: 944 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика