Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 29 / Депутат минбари

Хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқини ҳимоялаш йўлида

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда хусусий мулк ва хусусий мулкдорлар ҳуқуқи ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари ижтимoий йўнaлтирилгaн бoзoр иқтисoдиётигa aсoслaнгaн oчиқ дeмoкрaтик дaвлaт вa фуқaрoлик жaмиятини бaрпo этиш борасида амалга оширилаётган туб ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг негизини ташкил қилади.

 

Конституциямизнинг «Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир» деб белгиловчи 53-моддаси нормасини изчил амалга ошириш натижасида бугунги кунда хусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни мустаҳкамланиб, ялпи ички маҳсулотнинг қарийб 55,8 фоизи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушига тўғри келмоқда.

Хусусий хўжалик юритувчи субъектлар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Масалан, ўтган йилда юртимизда 26 мингдан зиёд кичик бизнес субъекти барпо этилиб, ушбу секторда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг умумий сони 190 мингтага етди.

Бундай натижаларга эришишда мамлакатимизда хусусий мулкнинг дахлсизлигини ва давлат ҳимоясини таъминлаш бўйича мустаҳкам қонунчилик базаси шакллантирилгани ҳал қилувчи омил бўлмоқда.

Шу ўринда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислоҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш концепцияси»га мувофиқ ишлаб чиқилган ва қабул қилинган «Xусусий мулкни ҳимoя қилиш вa мулкдoрлaр ҳуқуқлaрининг кaфoлaтлaри тўғрисидa»ги Қoнунни тилга олиш зарур.

Ушбу Қонун бoзoр иқтисoдиётининг нeгизи ҳисoблaнгaн xусусий мулккa нисбaтaн дaвлaт тoмoнидaн бeрилa­ётгaн aсoсий кaфoлaтлaрни мустaҳкaмлaшгa қaрaтилгaн бўлиб, тaдбиркoрлaр ўз бизнeсигa бexaвoтир инвeстиция киритиши, ишлaб чиқaриш фaoлиятини кeнгaйтириши, мaҳсулoт ҳaжми вa oлaётгaн дaрoмaдини кўпaйтириши, ўз мулкигa ўзи эгaлик қилиши, фoйдaлaниши, тaсaрруф этиши мaқсaдларини назарда тутади.

Қонун республикамизда 2012 йил 25 сентябрдан эътиборан амал қилмоқда. Унинг 2-моддаси хусусий мулк ҳуқуқини шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир, дея таърифлайди. Бунда, хусусий мулк шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ олган мол-мулкка тааллуқлилигига эътибор бериш лозим. Фақат шу ҳолатдагина унинг мулк ҳуқуқи тан олинади.

Қонунда мулк ҳуқуқининг муддатсизлиги нормаси белгиланган, яъни мулкдорга нисбатан мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш муддатини белгилашга йўл қўйилмаслиги назарда тутилади.

Қонуннинг энг муҳим жиҳатларидан бири унда мулкдор ҳуқуқларининг устуворлиги принципи мустаҳкамланганлигидадир. Унинг 7-моддасида белгиланишича, қонун ҳужжатларидаги хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган барча бартараф этиб бўлмайдиган зиддиятлар ва ноаниқликлар мулкдорнинг фойдасига талқин этилади.

Қонуннинг 19-моддасида мустаҳкамланишича, мулк ҳуқуқи бекор қилинганда мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга йўналтирилмаган ҳуқуқларининг кафолатлари ҳам амалий нуқтаи назардан муҳим меъёрдир, унга кўра мулкдорга тегишли бўлган ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган уй, бошқа иморат ёки иншоотнинг бузилиши юзага келтирган, қопланадиган зарарларнинг бозор қийматини қонун ҳужжатларига асосланиб ҳал этиш талаб этилади. Қонун билан белгиланишича, олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни бузиб ташлаш ёки дов-дарахтларни қўпориб ташлашга зарарнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўла қопланмагунга қадар йўл қўйилмайди.

Қонуннинг 23-моддаси ҳам эътиборга молик, у билан хусусий мулк муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатини қабул қилиш чоғидаги кафолатлар белгиланган. Унга кўра, хусусий мулк муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжати мулкдорнинг ҳуқуқий ҳолатини ёмонлаштирган ёки мулкдорга қўшимча мажбуриятлар юклаган тақдирда, орқага қайтиш кучига эга эмас. Кўринадики, бундай қонун ҳужжати, агар у ҳуқуқий ҳолатни ёмонлаштирган ёки қўшимча мажбуриятлар юклаган тақдирдагина орқага қайтиш кучига эга бўлмайди.

Инвестиция муҳити учун мулкдорнинг мол-мулкни хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишга йўл қўймасликдек ҳуқуқининг кафолати айниқса катта аҳамиятга эга. Чунончи, Қонун 24-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилишича, давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида вужудга келган хусусий мулк дахлсиздир. Хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ва бекор қилинмайди.

Мамлакатимизда иқтисодий жараённинг барча жабҳаларида тадбиркорлик субъектлари учун яратилган қулайликлар Қонуннинг хусусий мулк ҳимоясини таъминлайдиган нормалари ҳаётимизда амал қилаётганининг ёрқин ифодасидир. Ушбу қулайликлардан бир нечтасини қисқача санаб ўтиш жоиздир.

Биринчидан, Президентимизнинг 2006 йил 24 майдаги «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартибини жорий этиш тўғрисида»ги Қарори билан мамлакатимизда 2006 йилнинг 1 сентябридан бошлаб тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишнинг хабардор қилиш тартиби ўрнатилган. Бунда ариза-хабарномани берган пайтдан бошлаб тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатига олиб, унга давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришгача ўтадиган муддат кўпи билан икки иш кунини ташкил этади.

Иккинчидан, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг текширилиши қонун даражасида тартибга солинган. Хусусан, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ хусусий корхоналар фаолиятини текширишлар назорат қилувчи органлар томонидан кўпи билан икки йилда бир марта амалга оширилиши мумкин, кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан тўрт йилда бир марта, бошқа тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини режали текширишлар кўпи билан уч йилда бир марта амалга оширилади.

Янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг молия-хўжалик фаолияти улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлардан ўтказилмайди.

Бу борада қонун талабларини амалга изчил жорий этиш натижасида 2009 йилдан буён юртимизда мавжуд фаолият юритаётган юридик шахсларнинг 1 фоизидагина режали текширишлар ўтказилмоқда.

Учинчидан, мамлакатимизда хўжалик субъектлари учун солиқ юкини янада камайтиришга, кичик ва хусусий бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган солиқ сиёсати амал қилмоқда. Масалан, кейинги 10 йилни (2004–2014 йиллар) солиштирадиган бўлсак, фойда солиғи ставкаси 18 фоиздан 8 фоизгача, кичик корхона ва микрофирмалар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 13 фоиздан 6 фоизгача туширилди. Бунда тайёр саноат моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналарга қатор қўшимча имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилганлиги ҳаммага маълум. Умуман олганда, мамлакатимизда иқтисодиёт соҳасидаги солиқ юки пасайиши тамойили кузатилиб, 2012 йилда у 22 фоизни ташкил қилган бўлса, 2013 йилда 21,5 фоизгача тушган.

Тўртинчидан, давлат идоралари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, суд, назорат қилувчи идоралар олдига тадбиркорлик субъектлари, хусусий мулк эгаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган. Тадбиркорлик субъектларининг давлат, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойили қонун даражасида жорий этилди.

Солиқ органлари вазифалари ҳақида сўз юритиб, Юртбошимиз 2005 йил 28 январдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузасида «Бу идораларнинг бош вазифаси солиқларнинг бюджетга ўз вақтида ва тўлиқ тушишини таъминлашгина эмас, балки, энг муҳими, солиққа доир жиноятларнинг олдини олиш мақсадида солиқ тўловчиларга ёрдам бериш ва уларнинг бу борадаги билимларини оширишга кўмаклашиш, улар билан мунтазам иш олиб боришдан иборатдир», деб таъкидлаганлар.

Ушбу вазифаларни бажариш юзасидан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ барча вазирлик ва идоралар улар билан жонли мулоқотлар ўтказиш билан бирга, уларни ўз веб-сайтлари орқали зарур ахборотлар билан таъминламоқдалар, турли интерфаол хизматлар кўрсатмоқдалар, ўз «ишонч телефон»ларини ташкил қилганлар.

Бешинчидан, ахборот-коммуникация технологиялари иқтисодиётимизни янада ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида давлат ва хўжалик бошқарувининг барча соҳаларига фаол жорий этилмоқда. Президентимиз томонидан тасдиқланган «Обод турмуш йили» Давлат дастури ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрда қабул қилинган «Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари портали ташкил этилган бўлиб, у 2013 йилнинг 1 июлидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали базасида «ягона ойна» режимида ишга туширилган.

Айни пайтда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига уч юзга яқин давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, туман ва шаҳар ҳокимликлари уланган. Улар томонидан аҳоли, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига юздан ортиқ интерфаол хизматлар кўрсатилмоқда. Натижада бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари статистика, молиявий ва солиқ ҳисоботларини электрон шаклда топшириш имкониятига эгалар. Бу тизим тадбиркорлик субъектларининг рўйхатдан ўтиш учун аризаларини электрон шаклда қабул қилишни ҳам кўзда тутади.

Албатта юртимизнинг хусусий мулк эгалари санаб ўтилган ва бошқа кўплаб тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилган қулайликлар ва имтиёзлардан фойдаланиб, ютуқларга эришмоқдалар ва мамлакатимиз иқтисодиёти тараққиётига улкан ҳисса қўшмоқдалар. Бу эса мамлакатимизда амалда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқи ҳимояси таъминланганининг ёрқин ифодасидир.

Шу билан бирга, эришилган ютуқларга маҳлиё бўлиб, хотиржамлик кайфиятига берилмаслигимиз, реал воқеликдан узилиб қолмасдан бугунги дунёда эгаллаб турган ўрнимизни холисона ва танқидий баҳолашимиз, тобора ўсиб бораётган ҳаёт талаблари билан ҳамоҳанг тарзда боришимиз, ўз истиқболимизга очиқ кўз билан қараган ҳолда қадам қўйишимиз ниҳоятда муҳимдир, деб таъкидлаган эди Президентимиз Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида.

Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, хусусий мулк эгалари ўз фаолиятини маърифатли бозор иқтисодиёти қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда юритишлари, қонунга итоаткор тадбиркорлик субъектлари сифатида ўзини намоён этишлари учун давлат органлари, жамоатчилик ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари, қолаверса ушбу субъектларнинг ўзлари ва ҳар биримиз уларнинг ҳуқуқий ва иқтисодий билимларини ошириш, ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантириш борасида доимий иш олиб боришимиз зарур.

Равиль САБИРЖАНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси.

Прочитано: 920 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика