Norma.uz
Газета СБХ / 2014 год / № 29 / Бевосита мулоқот

Омборхона керак эмасми?

ЯСТ (ҚҚСсиз) тўловчи корхонамиз фойдаланилмаётган нотурар жойлар бир қисмини бошқа ташкилотга (у ҳам ҚҚСсиз ЯСТ тўловчиси) ишлаб чиқариш ёки омборлар учун ижарага беришни режалаштиряпти.

Ижарачи билан дастлабки аҳдлашувга кўра коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловлар ижара ҳақига киритилмайди, балки у истеъмол қилинган миқдорига қараб тўланади.

Ушбу ҳолда ҳисобварақ-фактурани қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Унда коммунал хизматлар ва электр энергияси бўйича ҚҚС суммасини кўрсатиш керакми?

ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага фойдаланиш хизматларини (коммунал хизматлар ва электр энергияси) тўлаш суммаси киритиладими?

Ҳисобда тўлаш суммаси ва ҚҚС қандай проводкалар билан кўрсатилади?

Бош бухгалтер.

 

– Сиз Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартибига (МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-илова) амал қилишингиз керак. Унинг V бўлимига кўра агар фойдаланиш хизматлари (коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари) қиймати ижара ҳақи суммасига киритилмаса, балки ижарага олувчи томонидан қопланиши лозим бўлса, ҳисобварақ-фактурада алоҳида қаторларда қуйидагилар акс эттирилади:

ижара ҳақи суммаси (агар ижарага берувчи ҚҚС тўловчиси бўлмаса), ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилмайди);

истеъмол қилинган фойдаланиш хизматлари учун, улар қийматига тўғри келувчи ҚҚС суммаси ажратилган ҳолда, қопланиши лозим бўлган сумма.

Кўрсатилган Тартиб барча корхоналар учун умумийдир.

Шу сабабли ижарачи томонидан фойдаланиш хизматлари учун сумма тўланганда, ҳатто агар ижарачи ҚҚС тўловчиси бўлмаса ҳам, улар бўйича ҚҚСни ажратиб кўрсатиш керак.

Тартибнинг худди шу V бўлимида айтилишича, истеъмол қилинган хизматлар учун ижарачидан олинган қоплаш суммаси даромад деб ҳисобланмайди. Тегишинча, ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базага фақат ижара ҳақи киритилади.

Фойдаланиш хизматлари учун ижарачи тўлайдиган сумма сизнинг харажатингиз бўлиб ҳисобланмайди. Ҳисобда у умумий суммада, яъни ҚҚС билан, 6990-«Бошқа мажбуриятлар» ҳисобварағи билан корреспонденцияда 4890-«Бошқа дебиторларнинг қарзи» ҳисобварағи дебетида кўрсатилади.

МИСОЛ. ЯСТ (ҚҚСсиз) тўловчи корхона фойдаланилмайдиган нотурар жойларни юридик шахсга ижарага беради. Ижара шартномаси бўйича:

ойига 1 200 минг сўм миқдорида ижара ҳақи белгиланган. Ҳар бир ойнинг 5-кунига қадар унинг суммаси 20%и бўнак сифатида ўтказилади;

ижарачи ўзи истеъмол қилган коммунал хизматлар ва электр энергияси қийматини тўлайди.

2014 йил май ойида коммунал хизматлар ва электр энергияси тўловининг суммаси 90 минг сўмни ташкил этди.

Келтирилган маълумотларга кўра ҳисобварақ-фактура қуйидагича расмийлаштирилади:

 

Товарлар

(ишлар,

хизматлар)

номи

Ўлчов бирлиги

 

Сони

 

Нархи

 

Етказиб бериш қиймати (сўм)

 

Акциз солиғи

 

ҚҚС

 

ҚҚСни

ҳисобга олганда етказиб бериш

қиймати

ставка 

 

сумма

 

ставка

 

сумма

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

9

 

10

 

1. 2014 йил май ойи учун ижара ҳақи

 

 

 

 

1 200 000

 

Акциз

солиғисиз

 

ҚҚСсиз

 

 

 

2. Истеъмол қилинган коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўлов суммаси

 

 

 

 

90 000

 

 

 

20%

 

18 000

 

108 000

 

Тўлашга жами: бир миллион уч юз саккиз минг сўм

 

129 000

 

 

 

 

18 000

 

1 308 000

 

 

Ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида ижарачи билан ҳисоб-китоблар қуйидаги проводкалар билан кўрсатилади:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма (минг сўм)

 

Ҳисобварақлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Бўнак олинган

 

240

 

5110

 

6390

 

Нотурар жойларни ижарага беришдан даромад акс эттирилган

 

1 200

 

4820

 

9350

 

Ижарачининг тўланадиган коммунал хизматлар ва электр энергияси суммаси бўйича қарзи акс эттирилган

 

108

 

4890

 

6010,

6990

Бўнак ҳисобга киритилган

 

240

 

6390

 

4820

 

Узил-кесил ҳисоб-китоб қилинган

 

960

108

5110

 

4820

4890

 

Жавобни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 972 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика